0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet58/76
Sana12.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1701077
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

191-масала. Одамларда тер безларининг йўқлиги рецессив белги бўлиб, уни ривожлантирувчи ген X хромосомада жойлашган. Альбинизм (терида пигментнинг бўлмаслиги) рецессив аутосомали белги ҳисобланади. Териси нормал рангли ва тер безларига эга бўлган аёл териси нормал рангли ва тер безларига эга бўлган эркак билан турмуш қурган. Бу оилада альбинос ва тер безлари бўлмаган ўғил туғилган. Ота-онанинг ўрганилаётган белгилар бўйича генотипларини аниқланг.


192-масала*. Иккита қизил кўзли, узун қанотли дрозофила пашшалари ўзаро чатиштирилиб, қуйидаги авлодлар олинди:
Урғочи пашшалар: 3/4 қисм қизил кўзли ва узун қанотли,
1/4 қисм қизил кўзли ва рудимент қанотли.
Эркак пашшалар: 3/8 қисм қизил кўзли ва узун қанотли,
3/8 қисм оқ кўзли ва узун қанотли,
1/8 қисм қизил кўзли ва рудимент қанотли,
1/8 қисм оқ кўзли ва рудимент қанотли.
Ота-она генотипларини аниқланг. Кўз рангига алоқадор генлар жинс билан бириккан ҳолда наслга берилади. Қанотнинг шакли аутосома генлари томонидан бошқарилади.
Масаланинг ечилиши:
Белги Ген
Қизил кўз A
Оқ кўз a
Узун қанот B
Рудимент қанот b

Авлодда кўз ранги ва қанот шакли бўйича рецессив дурагайларнинг олиниши ота-она сифатида олинган дрозофила пашшаларининг бу белгилар бўйича гетерозигота эканлигини кўрсатади.


қизил кўзли, қизил кўзли,


узун қанотли узун қанотли
P ♀ XAXa Bb X ♂ XAY Bb
g XAB, XaB, XAb, Xab XAB, XAb, YB, Yb
F1 1. XAXA BB – ♀ қизил кўзли, узун қанотли
2. XAXA Bb – ♀ қизил кўзли, узун қанотли
3. XAXa BB – ♀ қизил кўзли, узун қанотли
4. XAXa Bb – ♀ қизил кўзли, узун қанотли
5. XAXA Bb – ♀ қизил кўзли, узун қанотли
6. XAXA bb – ♀ қизил кўзли, рудимент қанотли
7. XAXa Bb – ♀ қизил кўзли, узун қанотли
8. XAXa bb – ♀ қизил кўзли, рудимент қанотли
6/8 ёки 3/4 қисм қизил кўзли ва узун қанотли урғочи пашшалар,
2/8 ёки 1/4 қисм қизил кўзли ва рудимент қанотли урғочи пашшалар.

1. XAY BB – ♂ қизил кўзли, узун қанотли


2. XaY BB – ♂ оқ кўзли, узун қанотли
3. XAY Bb – ♂ қизил кўзли, узун қанотли
4. XaY Bb – ♂ оқ кўзли, узун қанотли
5. XAY Bb – ♂ қизил кўзли, узун қанотли
6. XaY Bb – ♂ оқ кўзли, узун қанотли
7. XAY bb – ♂ қизил кўзли, рудимент қанотли
8. XaY bb – ♂ оқ кўзли, рудимент қанотли
3/8 қисм қизил кўзли ва узун қанотли эркак пашшалар,
3/8 қисм оқ кўзли ва узун қанотли эркак пашшалар,
1/8 қисм қизил кўзли ва рудимент қанотли эркак пашшалар,
1/8 қисм оқ кўзли ва рудимент қанотли эркак пашшалар.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling