0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet19/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

68-масала*. Узунчоқ ва яшил мевали тарвуз ( № 1 ва № 2) ўсимликлари юмалоқ ва чипор мевали ( № 3 ва № 4) ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда қуйидаги натижалар олинган:
1) № 1 ва № 3 чатиштиришдан олинган F1 ўсимликларининг ҳаммаси юмалоқ ва яшил мевали бўлган.
2) № 2 ва № 4 чатиштиришдан олинган F1 ўсимликларининг 20 таси юмалоқ ва яшил мевали, 18 таси юмалоқ ва чипор мевали, 22 таси узунчоқ ва яшил мевали ҳамда 25 таси узунчоқ ва чипор мевали бўлган.
Олинган натижаларга қараб чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
№ 1 № 3
1) P ♀ узунчоқ, яшил X ♂ юмалоқ, чипор
aaBˍ Aˍbb
F1 юмалоқ, яшил
Биринчи авлодда олинган натижадан кўриниб турибди-ки, меванинг юмалоқ шаклда бўлиши узунчоқ шакли устидан ва меванинг яшил ранги чипор бўлиши устидан тўлиқ доминантлик қилади. Шунга кўра, № 1 тарвузнинг генотипини aaB- ва № 3 тарвузнинг генотипини A-bb деб олиш мумкин. Лекин, биринчи авлодда ажралиш кетмаганлигини ҳисобга олиб, № 1 тарвузнинг генотипи aaBB ва № 3 тарвузнинг генотипи Aabb деб олинади. Шунга кўра, № 1 х № 3 чатиштиришдан олинган натижани қуйидагича ифодалаш мумкин:

P ♀ № 1 X ♂ № 3


aaBB AAbb
g aB Ab
F1 AaBb - юмалоқ, яшил
узунчоқ, яшил юмалоқ, чипор
2) P ♀ № 2 X ♂ № 4
F1 20 та юмалоқ, яшил; 18 та юмалоқ, чипор; 22 та узунчоқ, яшил; 25 та узунчоқ, яшил.
№ 2 х № 4 чатиштиришдан олинган натижа 1 : 1 : 1 : 1 нисбатга яқин эканлигини ҳисобга олиб ва № 1 х № 3 чатиштириш натижасига асосланиб, № 2 тарвузнинг генотипини aaBb ва № 4 тарвузнинг генотипини Aabb деб белгилаш мумкин. Шунга кўра, № 2 х № 4 чатиштиришдан олинган натижани қуйидагича ифодалаш мумкин:
P ♀ № 2 X ♂ № 4
aaBb Aabb
g aB, ab Ab, ab
F1 AaBb - юмалоқ, яшил
Aabb - юмалоқ, чипор
aaBb - узунчоқ, яшил
aabb - узунчоқ, чипор.


69-масала. Бангидевона ўсимлигида гулининг алвон (қизил) рангда бўлиши (P) оқ ранги (p) устидан, кўсакларининг тиканли бўлиши (S) силлиқ бўлиши (s) устидан тўлиқ доминантлик қилади. Қизил гулли, силлиқ кўсакли бангидевона ўсимлиги оқ гулли, тиканли кўсакка эга ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 320 таси қизил гул, тиканли кўсакларга ва 312 таси қизил гул, силлиқ кўсакларга эга бўлган. Чатиштириш учун олинган ва чатиштиришдан кейин олинган ўсимликларнинг ўрганилаётган белгилар бўйича генотипларини аниқланг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling