0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet20/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

70-масала. Гомозиготали бангидевона ўсимликлари қуйидаги тартибларда чатиштирилган:
1) қизил гулли, кўсаклари тиканли х оқ гулли, кўсаклари силлиқ;
2) қизил гулли, кўсаклари силлиқ х оқ гулли, кўсаклари силлиқ.
Ҳар иккала чатиштиришдан олинган F1 ўсимликлари ўзаро чатиштирилса, ўрганилаётган белгилар бўйича кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг генотипи ва фенотипи қандай бўлади? Уларнинг нисбатларини аниқланг.


71-масала. Қовоқ ўсимликларида меванинг оқ рангда бўлиши W генига ва сариқ бўлиши w генига, меванинг ясси бўлиши S генига ва ноксимон бўлиши s генига боғлиқ. Қовоқ ўсимликлари мева ранги ва шакли бўйича қандай генотипларга эга бўлиш эҳтимоли бор? Бундай генотипларга қандай фенотиплар тўғри келади? Уларнинг нечтаси гомозиготали бўлиши мумкин?


72-масала. Оқ, ясси мевали қовоқ ўсимликлари оқ, ноксимон мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 38 таси оқ, ясси ва 12 таси сариқ, ноксимон мевали бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.


73-масала. Ғўза ўсимлигида ҳосил шохларининг чекланмаган типда бўлиши (S) чекланган бўлиши (s) устидан ва гулларининг сариқ ранги (У1) оч сариқ ранги (у1) устидан тўлиқ доминантлик қилади. Чекланмаган шохли, сариқ гулли ғўза ўсимликлари чекланган шохли, оч сариқ гулли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда 372 та ўсимлик олинган бўлиб, уларнинг 88 таси чекланмаган шохли, сариқ гулли; 94 таси чекланмаган шохли, оч сариқ гулли; 92 таси чекланган шохли, сариқ гулли ва 98 таси чекланган шохли, оч сариқ гулли бўлган. Чекланмаган шохли, сариқ гулли ўсимликлар ўзаро чатиштирилса, кейинги авлодда генотип ва фенотип бўйича қандай натижа олиш мумкин?


74-масала. Тут ипак қуртининг қуртлари оқ рангли, сариқ пилла ўровчи зоти йўл-йўл рангли, оқ пилла ўровчи зоти билан чатиштирилганида, F1 да фақат йўл-йўл рангли, сариқ пилла ўровчи қуртлар олинган. F2 да эса қуйидаги натижа олинган: 6388 та йўл-йўл рангли, сариқ пилла ўровчи қуртлар, 2147 та йўл-йўл рангли, оқ пилла ўровчи қуртлар; 2099 та оқ рангли, сариқ пилла ўровчи қуртлар ва 691 та оқ рангли, оқ пилла ўровчи қуртлар. Ўрганилаётган белгиларнинг ирсийланиш қонуниятини, чатиштириш учун олинган ипак қурти зотларининг ҳамда F1 ва F2 авлод қуртларининг генотипини аниқланг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling