0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 77-масала*.
- 78-масала*.
- 79-масала*.
77-масала*. Ғўза ўсимлигида толанинг қўнғир рангда бўлиши оқ ранги устидан тўлиқсиз доминантлик қилади. Қўнғир толали ғўза ўсимликлари оқ толали ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликларнинг ҳаммаси новвот ранг толали бўлган. F1 ўсимликлари ўзаро чатиштирилиб, иккинчи авлодда (F2) 246 та қўнғир толали, 468 та новвот ранг толали ва 232 та оқ толали ўсимликлар олинган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини, χ2 ( хи-квадрат) ни аниқланг. Масасланинг ечилиши: Белги Ген Қўнғир тола FrBr Оқ тола Frbr Новвот ранг тола FrBr Frbr F2 да 1 : 2 : 1 нисбатда фенотип бўйича ажралиш кетиши ўрганилаётган белгининг монофакторал белги эканлигидан, шунингдек, тўлиқсиз доминантлик қилишидан дарак беради. Шуларга асосланган ҳолда бошланғич ғўза ўсимликларининг генотипини белгилаймиз: қўнғир толали оқ толали P ♀ FrBr FrBr X ♂ Frbr Frbr g FrBr Frbr F1 FrBr Frbr - новвот ранг толали новвот ранг толали новвот ранг толали P ♀ FrBr Frbr X ♂ FrBr Frbr g FrBr, Frbr FrBr, Frbr F2 FrBr FrBr - 1 қўнғир толали FrBr Frbr - 2 новвот ранг толали Frbr Frbr - 1 оқ толали Масаланинг иккинчи шартига кўра, олинган амалий сонларнинг назарий кутилган сонларга қанчалик мос келишини аниқлаш учун χ2 усулидан фойдаланамиз. Бунинг учун аввало олинган амалий сонлар асосида ажралиш кетишда ҳосил бўладиган фенотипик синфлар бўйича жадвал тузамиз. Сўнгра материал ҳажмини ташкил этувчи барча синфлар сонлари кўрсаткичининг йиғиндисидан ажралишнинг эҳтимоллик формуласига мувофиқ (1 : 2 : 1) ҳар бир синфнинг назарий жиҳатдан кутилган сони (q) ҳисоблаб чиқилади. Сўнгра ҳар бир синф учун олинган амалий сонларнинг назарий кутилаётган сонлардан фарқи (d) топилади. Ҳар бир синфнинг фарқини кўрсатувчи сонлар квадратга кўтарилиб, ҳар бир синф учун назарий кутилаётган сонга бўлинади - d2/q. Ҳар бир бўлинмада олинган қийматлар йиғиндиси топилиб, χ2 қиймати аниқланади.Буни қуйидаги жадвал кўринишида ифодалаш мумкин:
Энди аниқланган χ2 нинг қиймати эҳтимоллик нуқтаи назаридан баҳоланади. Бунинг учун махсус Фишер жадвалидан фойдаланилади. Бунда χ2 нинг қиймати бўйича олинган амалий соннинг назарий кутилган сонга мослигининг эҳтимоллигини (P) аниқлаш учун аввало эркинлик даражаси топилади.Эркинлик даражаси n - 1 га тенг. Бизнинг мисолимизда бу сон 2 га (3 - 1) тенг. χ2 нинг қийматига яқин сонни Фишер жадвалининг 2-қаторидан топилади. Жадвал кўрсаткичига кўра, P нинг қиймати 0,80-0,50 орасида ётади. Бу олинган амалий сонларнинг монодурагай чатиштиришда F2 да кутилган назарий сонларга мос эканлигини кўрсатади. 78-масала*. Гултожибарглари тўқ сариқ рангли ғўза ўсимликлари гултожибарглари оч сариқ рангда бўлган ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликлар гултожибарги тўқ сариқ рангда бўлади. Шундай дурагай ўсимликлар чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 403 таси тўқ сариқ гултожибаргли, 129 таси эса оч сариқ гултожибаргли бўлган. Ота-она ўсимликларнинг генотипини ва F2 даги ажралишнинг χ2 қийматини аниқланг. Масаланинг ечилиши: Масала шартига кўра, F1 да фақат тўқ сариқ гултожибаргли ўсимликларнинг ривожланиши Менделнинг биринчи қонунига кўра чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотип бўйича гомозиготали бўлганидан далолат беради. Тўқ сариқ гултожибаргли ўсимликларнинг генотипи Y1Y1 ва оч сариқ гултожибаргли ўсимликларнинг генотипи - y1y1, F1 ўсимликлариники эса - Y1y1 бўлади. F2 да олинган тўқ сариқ гултожибаргли ва оч сариқ гултожибаргли дурагай ўсимликларнинг нисбати 3 : 1 га яқин бўлгани учун ўрганилаётган белги бўйича иккинчи авлод ўсимликларининг тўқ сариқ гултожибаргли ўсимликлари Y1Y1 ёки Y1y1 генотипга, оч сариқ гултожибаргли ўсимликлари y1y1 генотипга эга бўлади. Шу хулосаларга асосланиб, ўрганилаётган белгининг ирсийланишини қуйидагича ифодалаш мумкин: тўқ сариқ гулли оч сариқ гулли P ♀ Y1Y1 X ♂ y1y1 g Y1 y1 F1 Y1y1 - тўқ сариқ гулли тўқ сариқ гулли тўқ сариқ гулли P ♀ Y1y1 X ♂ Y1y1 g Y1, y1 Y1 , y1 F2 Y1Y1 - тўқ сариқ гулли Y1y1 - тўқ сариқ гулли Y1y1 - тўқ сариқ гулли y1y1 - оч сариқ гулли Энди χ2 нинг қийматини аниқлаймиз.
P = 0,80 - 0,50. 79-масала*. Гултожибарглари тўқ сариқ, чанглари оч сариқ бўлган ғўза ўсимликлари гултожибарглари оч сариқ ва чанглари тўқ сариқ бўлган ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликларнинг гултожибарги тўқ сариқ ва чанглари ҳам тўқ сариқ бўлган. F2 да олинган ўсимликларнинг 329 тасида гултожибарглари тўқ сариқ, чанглари ҳам тўқ сариқ; 86 тасида гултожибарглари тўқ сариқ, чанглари оч сариқ; 97 тасида гултожибарглари оч сариқ, чанглари тўқ сариқ; 36 тасида гултожибарглари ва чанглари оч сариқ бўлган. Ажралишнинг характерини ва χ2 ни аниқланг. Масаланинг ечилиши: Белги Ген Гултожибарглари тўқ сариқ Y1 Гултожибарглари оч сариқ y1 Чанглари тўқ сариқ P1 Чанглари оч сариқ p1 Олинган биринчи авлод дурагайларининг бир хиллиги, чатиштириш учун олинган ота-она ўсимликларининг гомозиготалилигидан дарак беради. гултожибарглари гултожибарглари тўқ сариқ, чанглари оч сариқ, чанглари оч сариқ тўқ сариқ P ♀ Y1Y1p1p1 X ♂ y1y1P1P1 G Y1p1 y1P1 F1 Y1y1P1p1 - гултожибарглари тўқ сариқ, чанглари тўқ сариқ гултожибарглари гултожибарглари тўқ сариқ, чанглари тўқ сариқ, чанглари тўқ сариқ тўқ сариқ P ♀ Y1y1P1p1 X ♂ Y1y1P1p1 g Y1P1 , Y1p1, y1P1, y1p1 Y1P1 , Y1p1, y1P1, y1p1 F 2 1. Y1Y1P1P1 = 1 2. Y1Y1P1p1 = 2 9 Y1ˍP1ˍ - гултожибарг тўқ сариқ, чанг тўқ сариқ 3. Y1y1P1P1 = 2 4. Y1y1P1p1 = 4 5. Y1Y1p1p1 = 1 3 Y1ˍpp - гултожибарг тўқ сариқ, чанг оч сариқ 6. Y1y1p1p1 = 2 7. y1y1P1P1 = 1 3 y1y1P1ˍ - гултожибарг оч сариқ, чанг тўқ сариқ 8. y1y1P1p1 = 2 9. y1y1p1p1 = 1 1 y1y1p1p1 - гултожибарг оч сариқ, чанг оч сариқ F2 да тўртта фенотипик синфлар кузатилиб, уларнинг нисбати 9 : 3 : 3 : 1. Энди χ2 нинг қийматини аниқлаймиз.
P = 0,50 - 0,20 P нинг қиймати олинган фактик сонларнинг назарий кутилган сонларга мос келишини кўрсатади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling