0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
4-масала*. Кулранг танали дрозофила пашшалари ўзаро чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган пашшаларнинг ҳаммаси кулранг танали бўлган. Чатиштириш учун олинган пашшаларнинг генотипини аниқ аниқлаш мумкинми? Аниқ аниқлаш учун қандай чатиштириш ўтказиш керак? (Дрозофила пашшасида тананинг кулранг бўлиши - B қора бўлиши - b устидан тўлиқ доминантлик қилади).
Масаланинг ечилиши: Аниқ аниқлаш мумкин эмас. Чунки, доминант белгили организмлар, шу жумладан, кулранг танали пашшалар икки хил генотипга эга бўлади, яъни BB ёки Bb. Масала шартидаги кулранг пашшаларнинг ҳар иккаласи гомозиготали ёки улардан бири гетерозиготали бўлса ҳам кейинги бўғинда тана ранги бўйича ажралиш кетмайди. Уларнинг генотипини ўрганилаётган белги бўйича аниқ аниқлаш учун таҳлилий чатиштириш, яъни қора танали пашшалар билан қайта чатиштириш ўтказиш керак. кулранг кулранг кулранг кулранг 1) P ♀ BB X ♂ BB 2) P ♀ BB X ♂ Bb g B B g B B, b F1 BB - кулранг F1 BB – кулранг, Bb - кулранг кулранг кулранг кулранг қора 3) P ♀ Bb X ♂ BB 4) P ♀ BB X ♂ bb g B, b B g B b F1 BB - кулранг F1 Bb – кулранг Bb - кулранг кулранг қора 5) P ♀ Bb X ♂ bb g B, b b F1 Bb - кулранг, bb - қора Кулранг танали пашшалар қора танали пашшалар билан чатиштирилганда, кейинги бўғинда фақат кулранг танали пашшалар олинса, Менделнинг биринчи қонунига кўра кулранг пашшалар генотип бўйича гомозиготали (BB), агар ажралиш кетиб кулранг ва қора танали пашшалар олинса, гетерозиготали (Bb) бўлади. 5-масала. Дрозофила пашшаси қанотининг узун бўлишини доминант A гени ва калта бўлишини рецессив a гени таъминлайди. Гомозиготали узун қанотли пашшалар калта қанотли пашшалар билан чатиштирилганда, F1 пашшаларининг қаноти қандай бўлади? F1 да олинган урғочи ва эркак пашшалар ўзаро чатиштирилса, F2 да олинадиган пашшаларнинг генотипи ва фенотипи қандай бўлади? F1 пашшалари узун ва калта қанотли пашшалар билан қайта чатиштирилса-чи? Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling