0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet7/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

18-масала. Қуёнларда юнгнинг нормал узунликда бўлиши доминант, калта бўлиши рецессив белги ҳисобланади. Юнглари калта бўлган она қуён болалаганда унинг еттита боласидан тўрттаси калта юнгли ва учтаси нормал юнгли бўлган. Ота қуённинг генотипини аниқланг.


19-масала. Ғўза ўсимлигининг чекланмаган шохли (S) бўлиши чекланган шохли (s) бўлиши устидан тўлиқ доминантлик қилади. Чекланмаган шохли ғўза ўсимликлари чекланган шохли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 50% и чекланмаган шохли ва 50% и чекланган шохли ўсимликлар бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.


20-масала. Чекланмаган шохли ғўза ўсимликлари чатиштирилганда, кейинги авлодда 324 та ўсимлик олинган бўлиб, улардан 242 таси чекланмаган шохли ва 82 таси чекланган шохли бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг. Чатиштиришдан кейин олинган ўсимликларнинг қанча қисми гомозиготали ва қанча қисми гетерозиготали бўлган? Гомозиготали ўсимликларни ажратиб олиш учун қандай чатиштириш ўтказиш керак?


21-масала. Одамларда ўнг қўл билан ишлашга лаёқатлилик чап қўл билан ишлашга лаёқатлилик устидан тўлиқ доминантлик қилади. Ўнг қўл билан ишлашга лаёқатли қиз чапақай йигитга турмушга чиққан. Бу оилада учта фарзанд туғилган бўлиб, улардан иккитаси ўнг қўл билан ишлашга, биттаси эса чап қўл билан ишлашга лаёқатли бўлган. Оиладаги барча кишиларнинг генотипини аниқланг.


22-масала. Онаси чапақай, отаси эса ўнг қўл билан ишлашга лаёқатли бўлган оилада туғилган қиз (ўнг қўл билан ишлашга лаёқатли) чапақай йигитга турмушга чиққан. Бу янги оилада ўрганилаётган белги бўйича қандай фенотипга эга бўлган болаларнинг туғилиш эҳтимоли бор?


23-масала. Ота-онаси жигарранг кўзли йигит (у ҳам жигарранг кўзли) отаси жигарранг кўзли, онаси эса кўк кўз бўлган жигарранг кўзли қизга уйланган. Бу оилада битта кўк кўз бола туғилган. Оиладаги барча кишиларнинг генотипини аниқланг. Оилада яна қандай кўз рангига эга бўлган болаларнинг туғилиш эҳтимоли бор?



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling