0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet6/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

12-масала. Қизил мевали помидор ўсимликларидан уруғ йиғиб олиниб, улар экилганда, улардан униб чиққан ўсимликларнинг 3/4 қисми қизил мевали ва 1/4 қисми сариқ мевали бўлган. Бошланғич қизил мевали ўсимликларнинг генотипи қандай бўлган? Қизил мевали ўсимликлар орасидан кейинги авлодда ажралиш бермайдиган ўсимликларни қандай ажратиб олиш мумкин?


13-масала. Силлиқ донли нўхат ўсимликлари ўзаро чатиштирилиб, кейинги авлод ўсимликлари ўрганилганда, уларнинг донини фенотип бўйича икки гуруҳга, яъни силлиқ донларга ва буришган донларга ажратиш мумкин бўлган. Силлиқ донлар буришган донларга нисбатан 3 баробар кўп бўлган. Чатиштириш учун олинган силлиқ донли ўсимликларнинг генотипи ҳақида нима дейиш мумкин? Белгининг ирсийланиш қонуниятини аниқланг.


14-масала. Шохсиз сигирлар шохли буқалар билан чатиштирилганда F1 да барча бузоқлар шохсиз бўлган. Биринчи авлодда олинган урғочи ва эркак бузоқлар вояга етгач ўзаро чатиштирилиб, кейинги иккинчи авлод бузоқлари олинганда, уларнинг 3/4 қисмига яқини шохсиз ва 1/4 қисми шохли бўлган. Ўрганилаётган белгининг ирсийланиш қонуниятларини аниқланг.


15-масала. Хўжаликда шохсиз сигир ва шохли буқа бўлган. Улар чатиштирилганда биринчи йили олинган бузоқ шохли бўлган. Иккинчи йили сигир ва буқа чатиштирилганда шохсиз бузоқ туғилган. Сигир ва буқа ҳамда бузоқларнинг генотипини аниқланг.
16-масала. Нўхатсимон тожли товуқлар баргсимон (оддий) тожли хўрозлар билан чатиштирилганда F1 да барча жўжалар нўхатсимон тожли бўлган. Кейинги йили нўхатсимон тожли жўжаларнинг макиёнлари баргсимон тожли хўрозлар билан чатиштирилганда олинган жўжаларнинг 50% и нўхатсимон ва 50% и баргсимон тожли бўлган. Белгининг ирсийланиш қонуниятини аниқланг.


17-масала. Нўхатсимон тожли товуқ ва хўрозлар чатиштирилганда олинган жўжаларнинг 3/4 қисми нўхатсимон, 1/4 қисми баргсимон тожли бўлган. Чатиштириш учун олинган товуқ ва хўрозларнинг генотипи ҳақида нима дейиш мумкин?



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling