0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.25 Mb.
bet37/76
Sana01.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1238988
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   76
Bog'liq
Генетика амалий масалалар

112-масала. 1) Кулранг сичқонлар чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган сичқонларнинг 82 таси кулранг, 27 таси қора ва 35 таси оқ жунли бўлган. Чатиштириш учун олинган сичқонларнинг генотипинит аниқланг.
2) Кулранг сичқонлар чатиштирилганда, F1 да олинган сичқонларнинг 58 таси кулранг ва 19 таси қора жунли бўлган. Сичқонларнинг генотипини аниқланг.


113-масала. Кулранг сичқонлар қора сичқонлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган сичқонларнинг ҳаммаси кулранг бўлган, F2 да эса 3/4 кулранг, 1/4 қора сичқонлар олинган. Чатиштириш учун олинган ва чатиштиришдан кейин олинган сичқонларнинг генотипини аниқланг.


114-масала*. Тўтиқушларнинг бир турида патнинг рангли бўлиши аллел бўлмаган иккита доминант геннинг комплементар таъсирига боғлиқ. Улардан бири мустақил ҳолда патнинг ҳаворанг бўлишини, иккинчиси эса сариқ бўлишини таъминлайди. Генотипда ҳар иккала доминант геннинг бўлиши пат рангининг яшил бўлишини белгилайди. Шу генларнинг рецессив аллеллари йиғиндиси эса пат рангининг оқ бўлишини таъминлайди.
1) Яшил тўтиқушлар чатиштирилганда F1 да олинган қушчаларнинг 55 таси яшил, 17 таси ҳаворанг, 18 таси сариқ ва 6 таси оқ патли бўлган. Чатиштириш учун олинган тўтиқушларнинг генотипини аниқланг.
2) Ҳайвонот боғида оқ тўтиқушларни етиштиришга топшириқ олинган. Аммо фермада мавжуд бўлган яшил ва ҳаворанг тўтиқушлар чатиштирилганда кейинги авлодда оқ патли тўтиқушлар чиқмаган. Сабабини тушунтиринг.
Масаланинг ечилиши:
1) P ♀ яшил X ♂ яшил
F1 55 та яшил, 17 та ҳаворанг, 18 та сариқ, 6 та оқ.
F1 да олинган натижа кўрсатиб турибдики, фенотипик синфларнинг нисбати дигетерозиготали организмларни чатиштирилганда олиш мумкин бўлган 9:3:3:1 га яқин. Шунга кўра, чатиштириш учун олинган яшил тўтиқушларнинг генотипини AaBb деб белгилаш мумкин. Унда олинган натижани генетик жиҳатдан қуйидагича изоҳлаш мумкин:
яшил яшил
P ♀ AaBb X ♂ AaBb
F1 9 AˍBˍ яшил; 3 Aˍbb ҳаворанг; 3 aaBˍ сариқ; 1 aabb оқ.
2) Яшил тўтиқушлар билан сариқ тўтиқушлар чатиштирилганда оқ патли тўтиқушларнинг чиқмаслигига сабаб, улар пат рангини таъминловчи генлар бўйича гомозиготали бўлган бўлишлари мумкин, яъни яшил тўтиқушларнинг генотипи (бундан олдинги 1- масалага биноан) AABB ва сариқ тўтиқушларнинг генотипи aaBB бўлган бўлиши мумкин. Бундай ҳолда оқ патли тўтиқушларнинг чиқиш эҳтимоли йўқ.
яшил сариқ
1) P ♀ AABB X ♂ aaBB
g AB aB
F1 AaBB - яшил

яшил яшил


2) P ♀ AaBB X ♂ AaBB
g AB, aB AB, aB
F2 AABB; 2 AaBB; aaBB
3 яшил 1 сариқ.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling