0Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.25 Mb.
|
Генетика амалий масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 104-масала.
- 105-масала*.
103-масала. Гулсимон тожли товуқлар ёнғоқсимон тожли хўроз билан чатиштирилди. Биринчи авлодда 3/8 қисм ёнғоқсимон тожли, 3/8 қисм гулсимон тожли, 1/8 қисм нўхатсимон тожли, 1/8 қисм оддий тожли паррандалар олинди. Ота-она ва авлодларнинг генотипини аниқланг.
104-масала. Гулсимон ва нўхатсимон тожли паррандалар ўзаро чатиштирилиб, кейинги авлодда 6 та ёнғоқсимон тожли ва 5 та гулсимон тожли жўжалар олинди. Ота-она генотипларини аниқланг. 105-масала*. Ёнғоқсимон тожли товуқлар гулсимон тожли хўрозлар билан чатиштирилиб, кейинги авлодда 4 та баргсимон тожли, 5 та нўхатсимон тожли, 13 та гулсимон тожли ва 12 та ёнғоқсимон тожли индивидлар олинди. Бошланғич ота-она паррандалар ва авлодларнинг генотипини аниқланг. Олинган натижаларни χ2 методи ёрдамида текширинг. Масаланинг ечилиши: Кейинги авлодда ҳар икки ген бўйича рецессив гомозиготали (aabb) парранданинг бўлиши бошланғич товуқ ва хўрозларнинг генотипларида бу генларнинг рецессив аллеллари иштирок этишидан дарак беради. ёнғоқсимон тож гулсимон тож P ♀ AaBb X ♂ Aabb g AB, Ab, aB,ab Ab, ab F1 AABb - ёнғоқсимон тож Aabb - гулсимон тож AaBb - ёнғоқсимон тож Aabb - гулсимон тож AaBb - ёнғоқсимон тож Aabb - гулсимон тож aaBb - нўхатсимон тож aabb - баргсимон тож ёнғоқсимон тожли паррандалар - 3/8 қисм гулсимон тожли паррандалар - 3/8 қисм нўхатсимон тожли паррандалар - 1/8 қисм баргсимон тожли паррандалар - 1/8 қисм Олинган натижаларни χ2 (хи-квадрат) методи ёрдами билан текширамиз:
P = 0,99 - 0,95 P нинг қиймати 3:3:1:1 нисбатда олинган фактик сонларнинг назарий кутилган сонларга мос келишини кўрсатади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling