1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


ШАҲАРЛИКЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

ШАҲАРЛИКЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ 
Савдо ва саноатнинг бир мунча тараққий этиши ўрта аср шаҳарларининг 
ўсишига олиб келди. Цеҳ уюшмаларига бирлашган хунармандлар шаҳарларнинг 
марказий фигураси ва моддий маданиятининг чинакам яратувчилари бўлди. 
Шаҳарликлар шаҳарни талаб келган ва уларнинг савдосига тўсиқ бўлган феодалларга 
қарши курашда ўзларининг қўлида бўлган барча воситалардан, жумладан жисмоний 
тарбиядан ҳам фойдаландилар. Жисмоний тарбиянинг асосини ҳалқ жисмоний 
машқлар ва ўйинлар ташкил этар эди. Цеҳ ишлаб чиқариш уюшмалари рицарларнинг 
ҳужум вақтида пиёда аскарлар отрядига айланиб, шаҳар лашкарларини ташкил этар ва 
феодал отлиқ аскарларига қарши мувоффақиятли харакатлар қилар эди. Кейинроқ 
шаҳарларда махсус еп отувчилар ҳамда қиличбозлар ва найзабозларнинг 
бирлашмалари вужудга келиб, улар қардошлик бирлашмалари деб ном олди.
Қиличбозлар қардошликларида найзабозлик, қиличбозлик ва ойболта ирғитишга 
ўргатилар ва машқлар қилинар эди. Бу ерда қурол билан зарб бериш ва зарбини 
қайтариш усуллари қуролсиз отиш аскарларнинг қуролли отлиқ аскарга қарши кураш 
усуллари; тутиш, бўғиш ва бошқа элементларни ўз ичига олган эркин кураш усуллари 
ўргатилар эди. Қиличбозлар қардошликлар иштирок этишини ҳохлаган барча 
шаҳарликлар ўртасида очиқ мусобақа ўтказилар эди. Маслан, Франкфурт шаҳарида 
ҳар йил куз ой ярмаркасида “шамшир соҳиби” унвони учун мусобақа ўтказилар эди. 
Мусобақалар кўпинча ҳалқ байрами кунларига тўғри келар эди. қиличбозлар 
қардошликларнинг ўз унвони, герблари ва алоҳида номлари, маслан “Шер тоғидаги 
муқаддас Марк жамияти ”, “эркин қиличбозлар” ва бошқа номлари бор эди.
Ёй отувчиларнинг қардошлик уюшмаларида шаҳарликларга камалак ва 
камондан, кейинчалик эса, XIV-XV асрлардан бошлаб, ўқ отадиган қуролдан отишга 
ўргатилар эди. Ўқ отиш мусобақалари турли масофадан турли нишонларга отилар эди. 
Лангар чўп учига боғланган қуш кўпинча нишон вазифасини бажарар эди. Ёй ёки 
камон отиш вақтида масофа 125-150 қадамга ётар эди. Ўқ отадиган қурол пайдо 
бўлган вақти отиш масофаси анча кам ўзгарди, чунки дастлабки милтиқлар ҳали 
такомиллашмаган эди.Ҳалқ байрамларида дастурига қиличбозлик ва ўқ отиш 
мусобақаларидан ташқари, одатда, югуриш, сакраш, курашиш, пойга ва эшкак эшиш 
бўйича пойга қилишга доир мусобақалар ҳам киритилар эди.
Қуроллар ўзбошимча маҳаллий феодал рицарларга қарши курашда шаҳар 
лашкарларнинг ҳарбий қудратига таянар эди ва шунинг учун шаҳарликларнинг 
ҳарбий –жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришда шаҳарликларни қўллаб-
қувватлар эди. Шаҳарларда камалак отиш одатини рағбатлантириш юзасидан 
королларнинг кўп сонли фармойишлари чиқарилган эди.Қуроллар шаҳарларнинг 
бевосита ҳарбий тайёргарликдан чалғитадиган ўйинларинигина тақиқлар эдилар. 


34 
Шаҳарликлар ҳаётида тўп билан ўйналадиган турли халқ ўйинлари кенг 
тарқалган эди. Инглиз шаҳарлари кўчаларида футбол ўйналар эди. Францияда “кросс” 
ва “ном” сингари ўйинлар жуда оммалашган эди. шаҳарлар катта бўлмагунча, барча 
ўйинлар ва мусобақалар шаҳардан ташқаридаги дала ва яйловларда ўтказилар эди. 
Бироқ қийинчилик шаҳарлар усиб, шаҳар атрофидаги ерлар полиз экинлари ва боғлар 
билан банд бўлгандан кейин ҳолат жиддий ўзгарди-ўйинлар шаҳар кўчаларида 
ўтказила бошланди. Кўтарилаётган шаҳар бу ўйинларни тақиқлаш учун ҳаракат қила 
бошлади. Маслан, 1313 йили Лондон савдогорлари илтимоси билан инглиз кароли 
Эдуард II шаҳар ичида катта тўп билан ўйналадиган ўйинларни тасодифий 
томошабинлар, йўловчилар ва ҳатто иморатлар учун ҳавфли, деб тақиқланди. 
“Пом” ўйинидаги ўзгаришлар шаҳар шароитларининг ўйинлари тараққий 
этишига бўлган таъсирини яққол кўрсатади. XIV асргача “пом” ўйини ҳамма жойда, 
далада, рицарлик қалъаларда, шаҳар қалъалари ёнида, чернов майдонларида ва бошқа 
ерларда ўйналар эди.Энди эса бу ўйин учун атрофи ёпилган махсус майдонлар қура 
бошладилар. Бу майдонлар устига тўр ўрнатилиб, бу тўр устида тўпни илгаргидек қўл 
билан эмас, балки ракетка ёрдамида қайтариб отиш лозим эди. XIV аср охирида 
Францияда бу ўйин учун махсус бинолар ҳам қурилган. 
Шотландия ва Англияда футбол ўйини ҳам тахминан худди шундай тараққий 
этди. Илгариги вақтларда бу ўйин деҳқонлар ўйини эди. Ҳосил йиғиб олингандан 
кейин қўшни қишлоқ деҳқонлари ҳосили ўриб олинган далаларда катта тўп билан 
ўйнар эдилар. Шаҳарликлар марказий бозор майдонида ва кўчаларда футбол ўйнар 
эдилар. Бу хол кўпинча тартибсизликка, шаҳардаги нормал харакатнинг бузилишига 
олиб келар эди. Шунинг учун аста-секин ўйналадиган жой ва ўйинчилар сонини 
чекловчи қоидалар яратила бошлади. Бироқ баъзи шаҳарларда кўчада ўйналадиган 
ўйинлар XIX асрнинг ўрталарига қадар давом этиб келди.
Ўрта аср шаҳарларида акрабатика ва айниқса дарбозларнинг чиқишлари жуда 
ҳам оммалашган эди. Дарбозлар баланд қилиб тортилган арқон устида юрибгина 
қолмасдан, шу билан бирга, унда турли машқларни ҳам бажарар эдилар. Уларнинг 
кўпгина машқлари, масалан, осилган холатдан тиралиб гавдани кўтариш ва турли-
туман айланма харакатлар, кейинчалик гаризонтал лангар чўпга-турникнинг 
тимсолига ўтказилган эди. Акрабатик машқларида шаҳарликлар ичида ғоят 
оммалашган турли тузиш эди. акроботика турли мураккаб сакрашларни ҳам 
бажаришар эди. Кейинроқ шаҳарларда ошиқ ўйини, карта ўйини ва шунга ўхшашлар 
ҳам кенг тарқалди. 
Ўрта аср университетларнинг дастурларида жисмоний тарбиянинг йўқлиги 
студентлар орасида жисмоний машқларнинг тарқалишига ҳалақит бермади. Кўпгина 
студентлар ёй отиш ва қиличбозлик уюшмаларига кирар эдилар. Студентлар ўртасида 
кўпгина кураш ва муштлашиш мусобақалари уюштирилар эди. Студентларнинг 
клубларида қиличбозлик, ёғоч отда чавондозлик қилиш ва акрабатикани қилиш 
машқлари ҳам ўтказилар эди.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling