1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


ХАЛҚАРО ОЛИМПИЯДА ХАРАКАТИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

ХАЛҚАРО ОЛИМПИЯДА ХАРАКАТИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ. 
Кейинги бир неча ўйинлар давомида спорт ишлари соҳасида катта тажриба 
тўпланди. Спортнинг айрим техник жиҳатдан тараққий этди. Ўқитиш ва машқ қилиш 
методлари таркиб топди. Спорт мусобақалари системаси белгиланди ва уларни 
ўтказиш қоидаларига сақлаб берди. Халқаро олимпияда комитетининг фаолияти 
спортнинг янада тараққий этишида ва халқаро мусобақаларни ўтказишда катта аҳмият 
касб этади. 1896 йилдан бошлаб бу коминтет хозирги замон ёзги олимпияда 
ўйинларини ўтказа бошлади.
1896 йилда Грецияни Афина шаҳрида 1 олимпияда ўйинлари бўлиб ўтди. Бу 
ўйинлар учун қадимги Грециянинг стадионига сал ўхшаб кетадиган махсус стадион 
курилган эди. Ўйинлар ниҳоятда тантанали вазиятда ўтди. Мусобақалар дасурига 
спортнинг енгил атлетика, гимнастика ва бошқа турлари киритилган эди.
Мусобақада 13 та мамлакатдан келган 285 спортчи қатнашдилар. Греция 
спортчилари энг кўп олтин медални олдилар. АҚШ спортчилар иккинчи ўринни 
эгалладилар.
Олимпияда ўйинлари ўтказиш дўстона ҳамкорликда ғояларни ва барча 
мамлакатлар халқлар ўртасидаги маънадий алоқаларни мустахкамлашни ташвиқот 
қилиш билан бирга давом этди. Бу фақат эзгу ниятлар эди, холос. Ўша вақтларида 


55 
тинчлик мақсадларини кўзда тутиб иш юритган бирорта ҳам давлат бўлмаган. 
Урушнинг олдини олишдан чинакам манфаатдор бўлган бирорта хукумат ҳам йўқ эди.
1900 йил Париж Халқаро кўргазма пайтида бу шаҳарда II- Олимпияда ўйинлари 
бўлиб ўтди. Бу гал ўйинлар жамоатчиликни диққатини унчалик торта олмади. 
Ўйинлар дастури чўзилиб кетган бўлиб, кўргазма давом этиб турган вақтнинг 
бошидан оҳиригача камайиш қилинди, бу эса уларга бўлган қизиқишини кучайтириб 
юборди; кўргазма экспанотлари томошабинларнинг диққатини спортдан чалғитарди. 
Ўйинларда 20 мамлакатдан 1066 спортчи иштирок этди. Энг кўп олтин медални 
америкаликлар олди. 
III – Олимпияда ўйинлари АҚШ нинг Сент-Лунс шаҳрида ўтказилди. Европа 
мамлакатларидан олимпиадага спортчилар кам келди ва ўйинлар аслида Америка 
спортчиларининг мусобақасига айланиб қолди. Бу ўйинларда 10 мамлакатдан ҳаммаси 
бўлиб 496 спортчи қатнашди. Халқаро олимпияда қўмитаси ўйинларига қизиқиш 
уйғотиш учун 1906 йилда яна Афинада навбатдан ташқари ўйинлар ўтказишга қарор 
қилди. Бу ўйинлар белгиланган йилда ўтказилмагани учун номер олмаган эди.
Навбатдаги IV – Олимпияда ўйинлари 1908 йили Лондонда бўлиб ўтди. 
Олимпиядада 22 мамлакатдан 2059 спортчи, шу жумладан Россиядан бир неча киши 
қатнашди. Ўйинлар дастури анча пасайтирилган эди. Конькида фигурали югуришдан 
ҳам мусобақалар ўтказилди (спортнинг бу тури бўйича олтин медал 16 рус спортчи 
Панинга топширил ган эди.) бу олимпиядада энг кўп олтин медални Англия 
спортчилари олдилар.
1912 йили Швеция пойтахти Стогольомда V олимпияда ўйинлари ўтказилди. 
Бундан 28 мамлакатдан 2541 киши қатнашди.
Ҳотин – кизлар биринчи марта II Олимпияда ўйинларида 1900 йили Париж 
гольф бўйича, 1904 йили Сент-Лунсда камондан отиш , 1908 йилда Лондонда 
камондан отиш, теннис, конькида юриш, 1812 йилда теннис ва сузиш бўйича иштирок 
этдилар.
1916 йилга белгиланган VI Олимпияда ўйинлари уруш бошланиб кетганлиги 
сабабли ўтказилмади. Аммо ўйинлар рақами сақланиб қолди (1920 йилдаги олимпияда 
ўйинлари VII Олимпияда ўйинлари деб ном олди). 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling