1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


СПОРТНИНГ ТАРАҚҚИЙ ЭТИШИ ВА ХАЛҚАРО СПОРТ


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

СПОРТНИНГ ТАРАҚҚИЙ ЭТИШИ ВА ХАЛҚАРО СПОРТ 
 УЮШМАЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ. 
XIX асрнинг 70-80 йилларига келиб ривожланган капиталистик мамлакатларда 
спорт шуҳрат қозонган эди. Аммо кўпчилик кишилар бўш вақтда спорт билан машғул 
бўлиш ҳамда ўйин – кулги уюштириш воситаларидан бири деб қарар эдилар. Яхши 
тарбия олган ёш йигит учун спорт машғулотларида иштирок этиш ҳамма вақт ҳам 
муносиб машғулот ҳисобланавермасдан. Аммо ёшларда спортга бўлган қизиқиш 
ортиб борарди, улар спорт мусобақалар жараёнида ўз жисмоний куч ва иродавий 
фазилатларини намойиш қилишга харакат қилардилар. Шунингдек, ёшлар спорт 
ёрдамида организмларини ўстириш ва такомилга етказиш учун тиришардилар.
Янги пайдо бўлган спорт клублари ва тўгараклари ҳам (гарчи бу ташкилотлар 
дастлабки пайтларда унча кўп бўлмасада) ёшларда спортга қизиқиш уйғотишда муҳим 
рол ўйнайди. Спортнинг турли туман турларидан ўтказиладиган оммавий мусобақалар 
катта ташвиқот-тарғибот аҳамиятига эга бўлади. Тўғри, дастлабки йилларда кўпгина 
мусобақалар цирк томошаларига ёки от пойгаларига ўхшаб кетарди, аммо бундай 
холлар узоқдан давом этмади. XIX асрнинг 70-80 йилларидан бошлаб спортнинг 
кўпгина турлари бўйича мусобақалар мунтазам равишда ўтказила бошланди. 
Спорт мусобақалари тасодифан бир хол бўлмасдан, балки мунтазам равишда 
ўтказила бошлаганлиги сабабли ўтган асрнинг 80-90 йилларида халқаро уюшмалар 
вужудга келтириш зарурат туғилди. 1880 йили Европа гимнастика союзи, 1892 йили 
эса эшкак бўйича халқаро федерация, конькичилар халқаро союзи ташкил топди. 1894 
йили Фрнацуз филосф, олим, спорт арбоби де Кубертеннинг ташаббуси билан халқаро 
олимпияда ўйинларини ўтказиш вазифасини ўз зиммасига олган Халқаро олимпияда 
қўмитаси тузилди. 
1896 йилида Грецияни Афина шаҳрида бўлиб, ўтган биринчи олимпияда 
ўйинлари спортга ва халқаро спорт мусобақаларига бўлган қизиқишни кучайтириб 
юборди. Янги халқаро уюшмалар вужудга кела бошлади. 1897 йилда Халқаро 
гимнастика федерацияси, 1900 йилда Халқаро велосапедчилар Союзи, 1904 йилда 
Халқаро футбол федерацияси, 1908 йилда Халқаро хаваскорлар сузиш федерацияси ва 
халқаро музда ўйинладиган хоккей союзи, 1912 йилда халқаро хаваскорлар енгил 
атлетика федерацияси, 1913 йилда эса халқаро қиличбозлик федерацияси юзага келди.
Хавоскор спортчилар уюшмаларидан ташқари спортининг айрим турларидан 
профессионал спортчилар халқаро уюшмалари ҳам вужудга келди.
Барча мамлакатлар буржуазияси ва буржуа хукуматлари ёшларнинг спортга 
бўлган 
қизиқишларини 
ҳар 
жиҳатдан 
қўллаб-қувватладилар 
ва 
спорт 
ташкилотларининг ўсиши рағбатлантирдилар. Улар юқорида айтиб ўтилганидек, 
спортдаги ёшларни буржуа миллатчилигига руҳида тарбиялаш воситаларидан биргина 


54 
эмас, балки ҳарбий хизматга чиқарувчиларга ҳарбий тайёргарлик беришининг ва 
ёшларнинг сиёсий ҳаётидан чалғитишнинг яхшигина воситаси ҳам деб билдилар. 
Буржуазия ёшларга таъсир кўрсатишни тобора кучайтиришга уринар эди, шу 
мақсадда спорт ишларини спортдан хали ташкилотлар ишларига аралаштирар ҳамда 
янги спортдан бошлаб Христиан ёшлари союзида (УМСА) мажбурий равишда спорт 
машғулотлари жорий қилинди, кейинчалик эса УМСА ташкилотларида ишлаш учун 
спорт ўқитувчилари тайёрлана бошланди. 1896 йили союзда спорт уюшмалари 
тузилган эди. Бу уюшмаларнинг биринчи жаҳон урушининг бошланиши олдида 
қарийб ярим миллион аъзоси бўлган. Союзнинг фаолияти фақат Америка 
қитасигигина эмас, балки жаҳоннинг бошқа қисмларига ҳам тез ёйилди. Христиан 
ёшлар союзи ташкилотлари хозирги вақтда ҳам кўпинча капиталистик мамлакатларда 
ишлаб турибди. Бу ташкилотлар ўз аъзоларини жисмоний жиҳатдан тарбиялашни 
диний тарбия билан бирга боғлаб олиб бормоқдалар. 
Шундай қилиб, XIX асрнинг охирги ва ХХ асрнинг бошларида капиталистик 
мамлакатлар кенг тармоқли турли асосда тузилган ҳамда ҳар хил кишилар – хукумат 
амалдорлардан 
тартиб 
руҳонийларгача, 
капиталистлардан 
тортиб 
социал-
демократларгача раҳбарлик қилган турли-туман спорт ташкилотлари, союзлари, 
клублар ва уюшмаларга эга эди. Бу ташкилотларнинг кўпчилиги буржуазия қўлида 
бўлиб, улар хукумрон синфнинг сиёсий ва идеологик манфаатларига хизмат қилар 
эди. Меҳнаткашлар учун айрим спорт клубларининг эшиги берк эди. Аммо уларга 
мўлжаллаб тузилган алоҳида спорт клублари ҳам бўлар эди. Капитализм даврида 
жисмоний тарбия системасида муқаррар равишда икки тарафлама система вужудга 
келади. Улардан бири имтиёзли кишилар учун, иккинчиси эса халқ учун 
мўлжалланган системадир. 
Барча буржуа спорт ташкилотлари ёшларни буржуа ахлоқи руҳида тарбиялади. 
Баъзан бу диний тарбия, баъзан ҳарбий тарбия йўналишида руёбга чиқарилар эди. 
Айрим холларда гуё сиёсий синфлар ва эгаллаган лавозимидаги қатъий назар, 
ёшларнинг қизиқишлари шунчаки “соф” спорт соҳасига қаратилган бўларди.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling