1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
БУРЖУА СПОРТ – ГИМНАСТИКА СИСТЕМАСИНИ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
БУРЖУА СПОРТ – ГИМНАСТИКА СИСТЕМАСИНИ ВУЖУДГА КЕЛИШИ.
Англияда саноатни кесин ўзгариши даврида спорт мусобақаларини ўтказиш учун мухсус бино ва майдончалар қурабошладилар. 1662 йилдаги қонун бўйича, барча ўқитувчилар англикап бутхонасига ёки диний жамоатга аъзо бўлишлари ва шу билан бирга жаҳонга кучли ҳарбий-денгиз флотини ташкил этиш ва катта комениал мамлакатлар учун, жисмоний томондан ривожланган янги кишиларни тарбиялашда фаол қатнашишлари мажбурий эди. Бироқ Англияда ўқувчи учун жисмоний тарбиялаш учун умумий система йўқ эди. Болалар бир неча хусусий типдаги диний ва мутцинальнтет мактабларда ўқирдилар. Шахсий капиталистик мактаблар орасида алоҳида йўналиш бўйича Винчестер, Итон, Шрусбери ва бошқа шаҳарларда Паблик скулёз эгалларди, у феодализмни ривожланган даврида ташкил этилган. Бу мактаблар Д.Локк ғояларини тарқатишга ва яхши жисмоний тайёргарликка эга бўлган денгиз ортидан келганларни тарқатиш отрядлари тайёрловчи маркази бўлган. 45 РОБЕРТ ОУЭН (1771-1858 йиллар) ишчи клуб учун ёки “характерни шакллантириш учун Янги институт”, уларнинг болалари учун болалар боғчаси, бошланғич мактаб ва ишловчи ўсмирларга мактаблар ташкил этди. Р.Оу Энни ислох қилиш фаолияти ўша даврдаги Шотландиядаги Нью-Лэнорке ип-йиғириш фабрикасини раҳбари сифатида, болаларни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спорт воситаларидан кенг фойдаланишига ёрдам берган, шу билан бирга 1819 йилда парламент ишлаётган ўсмирларни ва аёлларни эксплатация қилишни чегаралаш ҳақида қонун қабул қилди. К.Марк ва Ф.Энгельс Р.Оу Энни тарбиялаш системасини юқори баҳоладилар ва англия меҳнаткашларини ютуғини уни ном билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатиб ўтдилар. Англия парламенти 1838 йилдан бошлаб қисман бўлса ҳам халқ таълимини маблағ билан таъминлаб турди. Маблағни асосан шахсий мактабларга бериларди, уларга ўқув режаси билан мос келадиган эрталабки ва кечқурунги дарслар ўртасида жисомний тарбия ва спорт бўйича машғулотларни ўтказишни тавсия қилган. Элементар мактабни бажариб чиқувчилари орасидан, унверситет ва коллежларда таълим олишини давом эттираётганлар раҳбарлиги остида денгиздан ташқарига сайрга чиқишга тренировка қилганлар орасидан отряд ва командалар тузилган. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Кембриджи ва Оксофорд унверситетларда халқ учун кўргазмали спорт чиқишлари ва оммавий равишда маърузалар ўтказиларди, бу эса 5-12 ёшли болаларни ўргатишига мажбурий равишда киритишга имкон беради. (1870 йил. Форстер акта), шу асосида жисомний тарбия элементлари амалга оширилади. XIX асрнинг ўрталарида Буюк Британия буржуазия ҳаваскорлик спорт ассосацияси спорт 18 та турдан мусобақа ўтказила бошлади. Қўл жанги ва кураш, масалан, булар кўпчилик халқлар орасида кенг тарқалган эди, бироқ спорт тури сифатида англияликлар орасида оммалашди. Улар 1719 йилни расмий равишда боксни тарихини бошланиши деб ҳисоблайдилар. 1741 йили машҳур боксчи Броутон ўйин қоидаларни ёзди. Ана шу қоида бўйича юз йилдан ошиқ вақт ичида энг кучли боксчилар орасида мусобақалар ўтказилиб келинди, 1866 йилга келиб Куинсберг бокс бўйича халқаро мусобақаларни қоидасини такомиллаштиради. Худди шунга ўхшаш характердаги ўзгаришилар бошқа спорт турлари учун ҳам бўлди. Шимолий Америкадаги элементар ва ўрта шахсий мактабларда жисмоний тарбия 1775-1783 йилардаги мустақиллик урушида колонистларни ғалабасига қадар киритилган эди. 1852 йили Массачусетс штатида бошланғич таълим бўйича умумий мажбурий қонун қабул қилинди, бунга қарши гражданлар уруши йиларида жанубий – ирқчилар жон-жаҳди билан курашдилар. Сиёсий-ижтимоий жиҳатидан қайта қурилишларни чўзилиб кетишига имкон беради ва негрлар, индейслар ва мексикаликлардан келиб чиққан амеркаликларни очиқдан-очиқ камситишлари ҳозирги вақтгача сақланиб келмоқда. Умумий мажбурий таълим тўғрисида Қонунни барча штатларда қабул қилинганига юз йилдан ошиб кетганига қарамасдан, 1975 йилда негрларни ўғил ва қизларидан фақатгина 30 % ўрта мактабни тугатдилар. 1860 йилда Амхерста университетида жисомний тарбия ва гигиена кафедрасига асос солинди. Кейинчалик шунга ўхшаш кафедралар қарииб жаҳонни барча олий ўқув юртларида ташкил қилинди. АҚШ – баскетбол, волейбол ва бошқа спорт турларини ватани ҳисобланади. Бироқ АҚШ федерал давлати тамонидан болалар ва ўсмирларни ўртасида жисомний тарбия спорти ривожлантиришга 1959 йилгача ҳаражат қилинмади. Мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш мунициналитетлар ва хаваскорлик ассоциациялари ташаббуси билан амалга ошириб келинди. 46 Германия, Дания, Швеция, Франция ва бошқа Европа контенитал давлатларида тарбияга гимнастика катта роль ажратилган ва ўша даврда жисмоний тарбия ва спортни барча арсенал воситаси гимнастика деб айтилган. Наполен армияси тамонидан Германияни босиб олган даврда францияликларни хукумронлиги даврида уларга қарши қуролланганларни ташкил қилиши учун сирли уюшма ва спорт гимнастика жамиятидан ташкил қилинади. 1810 йилни ёзида Карл Фризен томонидан чет элликларни хукумронлигига қаршилик кўрсатадиган қонуний шаклда бирлашган кучни ташкил этади бу хаваскорлик гимнастика тўгараги. К.Физен Наколенга қарши озодлик учун курашда халок бўлди, бироқ Германияни янги шаклдаги ватанпарварлик руҳи билан суғорилган куч бирлашмасини миллий озодлик харакатини қатнашчиси Ф.ЯН тамонидан фойдаланилган. Фридрих Янни 1778-1852 йиллар “Немис халқчилиги” китобида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги педагогика қарашларида ифода қилади. Фридрих Ян гимнастика ёрдами билан ўрмондаги ялангликда (ҳозирги Берлиндаги Ян номидаги паркда) гимнастика шаҳарчасини қурди, бу ерда шундай қасамёд қиладики, гимнастика Пруссларни душмани дўстлари ҳақида хабар қиладилар. Ф.Ян амалий машғулотлар ўртасида германиялик-рицарларни кўкларга кўтаришда миллатчиликни ташвиқот-тарғибот қилиш учун фойдаланди. Ф.Ян Германияни наполеон армиясидан озод қилингандан кейин ҳамма ерда гимнастика майдонларни жиҳозлашга чақирди-ҳарбий машқ ўтказиладиган майдон, катта ёшдаги аҳоли учун пуллик тир, қайиқлар бекати ва фехтования заллари қурдилар. Ф.Ян ва Е.Эйзленлар “Немисларни гимнастика санъати” китобида гимнастика асбоб-анжомларида харакатларни ўргатиш усуллари ва бир қатор методик тавсияномаларни ёзадилар. Ф.Ян фикри бўйича мусобақани энг юқори шакли, турнерлик харакати-бу табақа бўйича ташкил қилинган немис қуроли шарафига байрамдир яъни задагонлар, буржуазия, деҳқон ва ишчи орасидаги байрамдир. Ф.Янни ҳарбийлаштириш жисмоний тарбияси ҳарбийлаштириш тожи (чўққиси) – бу аҳоли ўртасида эркакларни барча ҳарбий хизматга лайоқатларини жанговор тайёргарлигини намойиш қилишдан иборат. Тараққийпарвар немис педагоглари ва жамоат арбоблари жисмоний тарбияни тевтономиясига қарши чиқдилар, улар Ф.Янни жосусликда айбладилар. Бироқ Германияни жанубий-ғарбидаги ерда гимнастика ташкилотини ички реакциясига курашиш чоғида аста-секин айланаборди, буни танасида Пруссларни юнкерлар ҳукуматлари турарди. Карл Фоллен (1796-1840) турнер-республикачиларни бошқарди, бу Германияни бирлаштиришга жонбозлик кўрсатди. Германияни кўпчилик турнерлари феодал реакцияни тақиби остида чет элга кетишига мажбур бўлдилар ва чет элда немисларни гимнастикасини оммалаштирди. 1842 йилга келиб гимнастика харакатларини тақиқлаши бекор қилинди ва ҳар бир ёшдаги ўқувчи ёшлар учун методик талабни тақдим қиладиган. Г.Егерни жисмоний тарбия системасини оммалаштирди. Гимнастика педагогикасини ривожланишига хисса қўшган Адольф Шпис (1810- 1858 йиллар), бир неча йил давомида Швецария мактабларида ишлади ва ўзининг тўрт қисмдан иборат бўлган. “Гимнастика санъати тўғрисидаги таълимот” номли асарини нашрга тайёрлади. П.Ф.Лесгафтни таърифи бўйича мактабдаги гимнастика машқларини ўқитиш қоидасини аниқлаб берди. Дарс тартиб номери, яъни соф ва гимнастика қайта сафланишилар билан бошланади, кейин эса эркин умумий ривожлантирувчи машқлар ўтказилади. Бу ерда Шпиес илгари Пестолацци ва Фит томонидан тавсия этилган элементлар машқлардан фойдаланади ва ўзининг ҳам ҳудди 47 шундай типдаги бир қанча машқларини ишлаб чиқди. Бу машқларни йўналиши ва мақсади-шуғулланувчиларнинг организмини аппаратларда комбинацияни бажаришига тайёрлайди яъни гимнастика асбоб-анжомда харакатини ўрганиши учун оптимал имконият яратди. Немис тилида дарс ўтказилаётган Ф.ЯН ва Е.Эйзеленни мактабида удаббуронлик санъати А.Шписни “Турикдист” ини оммалаштирди. Немис гимнастикасидаги жисмоний машқларни ўқувчилар организимга таъсир этиши ҳисобга олинмаган, бироқ улар мураккаблиги бўйича тўртинчи босқичга ажратилган бўлади. Дарснинг охирида, дарсни бошланишидагидек қайта сафланишилар ўтказилади, у ўша вақтда ҳарбий-тактик (чизиқлар) тайёргарликда аскаларни бажришига тўғри келади.Шпис барча машқларни қийинлиги жиҳатидан учта бош йўналишини аниқлади: Ф.Ян ва Е.Эйзеленни асбоб-анжом касбий гимнастикаси; б) А.Шписсни кўр-кўрона қаттиқ интизомга асосланган гимнастика; в) Г.Егерни спорт-амалий гимнастикасидир. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling