Ўқув предмети: Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси. Мавзу: Меҳнат таълимини ўқитиш жараёнида касб танлашга тайёрлаш. Кейснинг асосий мақсади


Download 153.5 Kb.
bet1/12
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1526518
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
25 Касбга йўллаш


ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯСИ


Ўқув предмети: Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси.
Мавзу: Меҳнат таълимини ўқитиш жараёнида касб танлашга тайёрлаш.
Кейснинг асосий мақсади:
Меҳнат таълимини ўқитиш жараёнида ўқувчиларни касб танлашларига ўргатиш методларини, касбга йўналтириш босқичлари мазмуни касбга йўналтиришнинг ижтимоий ва психофизиологик асосларини очиб бериш, касбни тўғри танлаш киши ҳаёти давомида ютуқларга эришишини кўрсатиб бериш.
Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар:

  • Касб йўналтиришнинг шакл ва методларини тушунтириш;

  • Касбга йўналтиришнинги босқичларини ўргатиш;

  • муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллаш;

  • муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топиш.

Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан талабалар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур:
Талаба билиши керак:
Касб типлари, туркумлари, касб танлашда таъсир этувчи омиллар, касбга яроқлилик, классификатор ҳақида тушунча, касбнинг тўғри танланиши Ўзбекистоннинг ривожланишидаги ўрни.
Талаба амалга ошириши керак:
- мавзуни мустақил ўрганади; муаммонинг моҳиятини аниқлаштиради; ғояларни илгари суради; маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади; ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради; ўқув маълумотлар билан мустақил ишлайди; маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Талаба эга бўлмоғи керак:

  • коммуникатив кўникмаларга; тақдимот кўникмаларига; ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига; муаммоли ҳолатлар таҳлил қилиш кўникмаларига.

Манбалардан фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

  1. Авазбоева О.И., Исянов Р.Г., Одилбоев Х. Меҳнат таълими услубиётидан амалий ва лаборатория машғулотлари. Тошкент, 1993.

  2. Давлатов К. Меҳнат ва меҳнат таълими, тарбияси ҳамда меҳнат танлаш назарияси ва методикаси. – Т.: «Ўқитувчи», 1992.

  3. Давлатов К. Меҳнат ва меҳнат таълими, тарбияси ҳамда меҳнат танлаш назарияси ва методикасидан амалий машғулотлар: Педагогика институти талабалари учун қўлланма. – Т.: «Ўқитувчи», 1995.

  4. Муслимов Н. ва б. Т. Меҳнат таълими ўқитиш методикаси. Ўқув қўлланма. –Т.: 2009 427 б..


Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling