Ўқув предмети: Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси. Мавзу: Меҳнат таълимини ўқитиш жараёнида касб танлашга тайёрлаш. Кейснинг асосий мақсади


Download 153.5 Kb.
bet8/12
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1526518
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
25 Касбга йўллаш

Мақсад: Талабаларда машғулотга тайёргарлигини кузатиш, суҳбат, педагогик экскурсия ва лаборатория эксперимент методлари билан текшириш.
Натижа: Талабалар машғулотга тайёргарлик жараёнида кузатиш, суҳбат, педагогик экскурсия ва лаборатория эксперимент методларини тушунадилар дарс давомида қўллашни.
Тезкор саволлар:
1. Методлар ҳақида умумий тушунча?
2. Кузатиш методи?
3. Суҳбат методидан мақсад?
4. Экскурсиялар қандай ташкил этилади?



2 – илова.





Талабаларга меҳнат таълими тадқиқот методлари ҳақида тезкор саволларБеш минутлик эссе”.
Ёзма топшириқнинг ушбу турида талабалардан қуйидаги саволларга жавоб ёзишлари топширилади: мазкур мавзу бўйича улар нималарни ўрганганликларини мустақил баён этиш ва улар барибир жавобини ололмаган битта савол бериш сўралади.
1-савол
Тадқиқотчи меҳнат таълими дарсларида кўпроқ қайси тадқиқот методларидан фойдаланади деб ўйлайсиз. Бунинг сабабларини ва ўз фикрингизни асослаб беринг.
2-савол
Тадқиқот жараёнларида методларнинг нотўғри танланганлиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
3-савол
Тадқиқот натижаларининг қанчалик аниқликда олиниши нималарга боғлиқ деб ўйлайсиз? Жавобларингизни асослаб беринг.



3 - илова



Кузатиш - одатда табиий кузатиш орқали талабаларнинг фанларни ўзлаштиришлари, уларнинг хулқ-атвори ва муомалаларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш ва тегишли таълим тарбия таъсири кўрсатиш йўлларини белгилаш учун қўлланилади. Бу усул тадқиқотчининг педагогик тажрибанинг муайян бир томони ва ҳодисаларини бирор мақсадни кўзда тутиб идрок этиши ташкил этади. Бунда кузатишлар тезлиги ва сони, кузатиш объекти, вақти, педагогик вазиятларни кузатиш учун ажратиладиган характеристика ва ҳоказолар ҳисобга олинади.
Қайд қилиш усулига қараб, кузатишлар турларга бўлинади. Бевосита ва билвосита қайд қилиш усули тадқиқотчига реал педагогик жараёнда кузатувчининг ҳатти-ҳаракатлари кабиларни ёзиб қўйиш имконини беради. Бевосита қайд қилиш усули бирор-бир ҳодисанинг оқибатлари ҳақидаги фактик материални бошқа шахслар орқали ёки қандайдир асбобни қўллаш воситасида олишга имкон беради. Илмий-техника тараққиёти асрида кузатишнинг визуал усуллари хилма-хил техника воситалари (кинофильм,видеотасвир телекўрсатув, )дан фойдаланиш орқали тобора кўп қўлланилмоқда.



Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling