Касбга оид маслаҳатларнинг мақсади ўқувчиларга ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари йўналишлари бўйича таълим турини танлашларига ёрдам беришдан иборат бўлиб, уларнинг қизиқишлари, мойилликлари, қобилиятлари ва бошқа хусусиятларини ўрганишга таянади ва қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Касбларга оид ахборот-маълумот маслаҳат дастлабки маслаҳат натижаларига қараб берилади. Мазкур маълумотлар қуйидаги йўналишларни ўзида жамлайди: касблар таснифи, касблар профессиограммалари, психограммалар, ҳудуднинг қайси касбларга эҳтиёжи борлиги тўғрисидаги ахборотлар. Ўқувчи ушбу маълумотлар асосида ўзини қизиқтирган, жамият учун зарур бўлган касбни танлайди.
Касбга яроқлилик шахснинг жисмоний сифатлари ва психофизиологик хусусиятлари билан касб талабларининг мос келиши даражасидир. Агар бу сифат ва хусусиятлар зарур талаблар даражасида бўлмаса, зўриқиш ҳосил бўлади, натижада касбий яроқсизлик вужудга келади, бундан шахс ҳам, жамият ҳам зарар кўради.
Касбий мослашиш умумтаълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар коллежи, олий ўқув юртида ўқувчи ёки талабанинг ўзи танлаган касбга мослашиши ва кўникишидан шунингдек, ишчи ва хизматчиларнинг касбий меҳнат шароитларига мувофиқлашиш жараёнидан иборат бўлиб, унинг натижасида халқ хўжалигини мутахассис кадрлар билан таъминлаш мустаҳка
Касбий тарбия шахсни шакллантириш жараёнидир. Тарбиянинг таркибий қисмларига: мафкуравий, экологик, меҳнат, ахлоқий, жисмоний, ақлий ва эстетик тарбиялар киради. Касбий тарбия дарс ва дарсдан ташқари фаолият жараёнида амалга оширилиб, касбни ўзлаштириш бўйича ўқув-тарбия жараёнини педагогик йўналтиради. Шундай қилиб, касбий тарбиянинг бош мақсади ўқувчиларнинг меҳнатга ва касбий фаолиятга бўлган эҳтиёжларини шакллантиришдан иборат
Мавзу: Меҳнат таълимида тадқиқот методлари
Режа:
1. Кузатиш.
2.Суҳбат.
3.Педагогик экскурсия.
4.Лобаротория эксперимент.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |