1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
НОГАНИ ГЕНРИХ ПЕСТАЛОЦЦИ (1746-1827
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
НОГАНИ ГЕНРИХ ПЕСТАЛОЦЦИ (1746-1827)
Швецариялик врач оиласида туғилган, буюк педагог-демократ Иогани Песталоциин Руссо ғоялари таъсири остида ўз ҳаётини халқ таълимига бағишлади. У 43 туғиллиб келаётган капитализм таъсири остида қашшоқлашган деҳқонларга вужудга келган капиталистик фабрикалардаги меҳнатга мослаштириш йўлида ёрдам беришини истади. Айниқса у деҳқонларнинг болалари ва қаровсиз болалар табияси тўғрисида ғамхўрлик қилади. Пестолоцци у ўзининг амалий фаолиятида ҳатто унумлик меҳнат билан маълумот ва таълимни қўшиб олиб боришига ҳам ҳаракат қилди. Пестолоцци тарбия асосини одамнинг тиббий қобилятларини ўстиришдан, тарбия мақсадини одамнинг маънавий қиёфасини таркиб топтиришидан иборат деб билади. У одам танасини ақл (идрок) ва аҳлоқ (юрак) нинг қули деб ҳисоблади. Бу қул (тана) соғлом ва кучли бўлса, ўз вазифасини яхши бажариши мумкин. Шунинг учун танани (ақл ва ахлоқ қулини) системали равишида чиниқтириб бориши лозим. Бунинг учун Пестолоцци болаларнинг ўйинлдаридан, болаларнинг уйдаги меҳнат жараёнида иштирок этишидан ва бўғинлар гимнастикаси элементар курсидан (жисмоний маълумот); халқ ўйинлари ва хазилларидан ташкил топадиган жисмоний тарбияни тавсия қилди. Пестолоццининг фикрича, тана фаолияти харакатларда намоён бўлди харакатлар эса бўғинлар тузилиши ва харакатланганлигига боҳлиқдир. Шу мақсадда Пестолоцци бўғинларнинг элементтар гимнастикасини ишлаб чиқди. Бу гимнстиканинг мазмуни одамни ҳар қандай аҳолида ҳолда керак бўладиган барча харакатлар қилишга ўрнатишдан иборат эди. шундан кейин икки, сўнгра бир неча бўғинларда турли хилдаги харакатларни айни бир вақтда бажариш йўли билан аста-секин машқларни мураккаблаштириб бориш назарда тутилар эди. Пестолоцци оилада, мактабда ва ишлаб чиқаришда жисомний тарбияни асосини аниқлаб бориб, шуни ҳисобга олдики, “билиш алифбоси” шунда қўйиладики, қачонки она болага дастлаб туришига, сўнгра биринчи қадамини ташлашига ёрдам беради, шу билан бирга “табиий равишда” уй гимнастикасини амалга оширади. Мактабда элементар гимнастикани таббий уй гимнастикаси асосида тузиши зарур ва бу эса алоҳида ҳар бир одамга у ёки малакаларни эгаллашни енгиллаштиришга харакат қилади, унга ҳаётда кўпроқ фойдали эканлигини маълум бўлади. Пестолоцци мактаб гимнастика жисомний машқларини элементларга ва мураккабга бўлди. У элементларга шундай харакатларни киришидан, улар бўйин, елка, сон бўғинларида бажарилади ва х.к, мураккабларига-бир неча бўғинларда бажариладиган, харакатлар киради: югуриш, сакраш, улоқтириш, сузиш, меҳнат фаолиятни оддий турларидир ва бошқалар. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling