1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

Г.ФИТ (1763-1836 йиллар
Немис филактронинлари-янги йўланишдаги мактаблар-руссия подшосини 
мактабни иш регламантини қатъий белгиланишига жавобига пайдо бўлади. Булар 
филакитрониклар ёки инсон севар мактаблар эди. филакитроникаларнинг ўқувчилари 
академистлар, педагогистлар ва фабулкятларга бўлинар эди. Академистлар – 
аслзоданинг болалари, педагогистлар-амалдорларнинг болалари ва фабуляктлар 
меҳнаткашларнинг болалари эди. Ўқувчиларнинг бундай тартибда бўлиниши шуни 
кўрсатадики, филантрониклар феодал табақачилик тартибларига қарши курашмас, 
балки уларни қўллаб қувватлар эди. Г.Фитни ташаббуси бўйича бу мактабларга 
мажбурий фан сифатида жисомний тарбия киритилади. Г.Фит “жисмоний тарбия 
энциклопедияси” тажрибалари номли уч томли китоб яратди. Бу китобларда Фит ўша 
вақтларда қадимги дунёдан ва то XIX асргача бўлган жисомний тарбия тарихи маълум 
бўлган вақналарни баён этади, жисомний тарбиянинг муҳим эканлигини назарий 


44 
жиҳатдан асослаб беришига харакат қилди, жисмоний машқлар теҳникасини баён 
этиши ва уларни ўқитиш методикасини баён этишига харакат қилди.
Г.Фит жисомний машқларни “ҳаммабоб” ва “рицарларга”, “оддий ва 
мураккабга” бўлади. Г.Фитни табири бўйича гимнастикага шундай машқларни қўшиш 
зарурки, у саломатликни сақлайди, мушак кучини оширади, танани чиройли шаклда 
ривожлантиради, аниқ ва ишчи билан харакат қилади.
И.ГУТС – МУТС (1795-1839 ЙИЛЛАР) 
И.Гутс-Мутс гимнастика ҳақидаги тушунча ҳақида биринчи бўлиб таснифини 
берди. Уни қайд қилишига кўра, ҳар қандай қўл меҳнат танани машқ қилдиради, 
бироқ бундай гимнастика бўлаолмайди, чунки меҳнатни мақсади-бирорта жойни 
қуришдан иборат бўлиб, у машқ қилишдан ташқарида бўлади, гимнастикани мақсади 
эса-ўз танасини фазилатларини ошириш, уни ҳар томонлама ривожлантиришидан 
иборат. Гимнастика билан шуғулланиш-бу иш эса, ўспиринни хурсандлигини ёритади.
Гутс-Мутс “Ёшлар учун гимнстика” “Ўспирин ва эркаклар учун теҳник 
машқлар” китобини ёзди (1793 йилда); бу китоб герман давлатларида ва Европанинг 
бошқа мамалакатларида бир неча бор нашр этилади. Бу китобнинг оммалашиб 
кетишига сабаб шуки, муаллиф унда назарий фикирлари жисмоний машқларни жонли 
тасвири ва уларни қўланиши методикаси билан бирга қўшиб бера олган. Масалан, у 
меҳнат харакатлари билан жисмоний машқлар ўртасидаги фарқи шундан иборат деб 
биладики, меҳнат харакатларида одамнинг ғайрати инсон ихтиёридан четда бўлган 
буюмларни яратишига, жисмоний машқларда эса инсоннинг ўзидаги бойликларни 
яратишига қаратилган. Шунинг учун меҳнат кишини чарчатади, деб ёзган эди у, -
жисмоний машқлар эса яхши кайфият ва қувноқ кечинмалар ҳосил қилади. Лекин 
яхши тақсимланган қўл меҳнати маълум даражада танани такомиллаштириш 
мумкинлигини инкор қилмаслик керак, аммо қўл меҳнатининг ўзи шу мақсадга 
бўйсунганлиги учун унинг ўзи гимнастиканинг бир қисми бўлиб қолади. 
Гутс-Мутснинг фикрича, гимнастиканинг мускулларни мустахкамлаши, қон 
алмашинишини тезлаштириши, баданни чиниқтириши, танадаги айрим мускуллар ва 
аъзоларда эпчил, тежамли ва фойдали харакатлар қилиш малакасини устириш ва 
сезиш органларини такомиллаштириши лозим: Гутс-Мутс тасвирлаган гимнстика 
машқлари орасида курашиш, югуриш, сакраш, улоқтириш сузиш, арқонга, лангар чўп 
ва дарахтларга тирмашиб чиқишга доир машқлар, шунингдек қўл меҳнати ва ўйинлар 
кўзга кўринарли ўйинни эгаллади.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling