1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


“Умид ниҳоллари” мусобақалари финал босқичларини


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

“Умид ниҳоллари” мусобақалари финал босқичларини 
 учинчи йил ўтказиш тартиби 
Учинчи йилда бўлиб ўтадиган “Умид ниҳоллари” мусобақаларининг босқичлари 
иккинчи йилда ўтказилган мактаб, ҳудуд, туман ва вилоят босқичлари тартиби 
асосида амалга оширилади. 
Учинчи йилда мамлакат даражасидаги мусобақалар финали бир гуруҳда 
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқувчи ва талаба-ёшларни спортга жалб қилишга 
қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тиимини ташкил қилиш тўғрисида” ги 
қарори билан тасдиқланган режада белгиланган вилоятда апрел-май ойларида 
ўтказилади. 
1-2-3-ўринни эгаллаган вилоят терма жамоалари Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг совғаси ва Республика Ташкилий Қўмитасининг дипломлари билан 
тақдирланади. Шахсий ва жамоа мусобақаларида 1-2 ва 3-ўринларни эгаллаганлар 
олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланади. 
“Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг 
ташкилий асослари 
“Баркамол авлод” мусобақалари тартибини белгилашда қуйидагилар инобатга 
олинади: 
- ўқувчи-ёшларнинг мактаб ва спорт мактабларида тўпланган жисмоний тарбия ва 
спортга оид билим ҳамда тажрибаларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 
ривожлантирилиши; 
- мусобақалар босқичини мантиқий давомийлиги, оммавийликдан спорт маҳоратига 
чиқишларининг таъминлаш; 
- ўқувчиларнинг кундалик жисмоний харакати, давоимийлигининг “Баркамол авлод” 
спорт мусобқалари дастуридан ўрин олган спорт турларидан ўтказиладиган 
ўйинларнинг узлуксизлиги орқали таъминланланиши; 
- спорт турлари бўйича қоидаларни янада ўзлаштирилиши ҳисобига, ўқувчиларнинг 
беллашувлардаги техника қобилятлари даражасини ошиши; 
- ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган чақоқлиги ва талабгарликларнинг 
ортиши ҳисобига жисмоний тарбия ўқитувчи ва мураббийларининг ўз малака ҳамда 
педагогик маҳоратини мунтазам ошириб туришларига туртки бўлиши; 
- спорт турларидан малакали спортчилар ва хакамларнинг етишиб чиқиши; 
- юқори маҳоратли спортчиларнинг мамлакат терма жамаоси сафига кириши; 
- ёшларда кундалик спорт харакатига бўлган эҳтиёжлар тўлиқ тиклланиши ва дар 
оролиғида, ундан кейинги вақтдаги мусобқалар орқали юқори соғломлик даражасига 
етишлари; 
- қизлар спорт харакатининг фаолланиши 


156 
“БАРКАМОЛ АВЛОД” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БОСҚИЧЛАРИНИНГ БИРИНЧИ 
ЙИЛ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ. 
“Баркамол авлод” мусобақаларининг босқичлари белгиланган томойиллар 
асосида, ташкилий ва бошқарув механизмларини жорий қилиш тартиби ҳар 
томонлама ўрганилиб, қуйидаги торда ўтказилиши таклиф қилинади.
1. Академик лицей ва касб-хунар коллеж босқич (гуруҳ ва курслараро мусобақалар). 
Ўқув юрти даражасидаги мусобақалар йилнинг сентябрь ойидан гуруҳ ва курслар 
ўртасида спортнинг белгиланган турлари бўйича ўтказилади. Мазкур мусобақалар 
тақвим асосида май-июнь ойигача давом этади.
Сентябр-январ ойларида ўқув муассасаларининг терма жамоалари тузилади ва 
улар кейинги туман босқич мусобақаларида қатнашади.
Янги узликсиз таълим тизимига тўла ўтилиб, 10-11 синфлар тугатгулга қадар, 
академик лицей ва касб-хунар коллеж босқичига тўғридан-тўғри чиқилади, янги 
таълим тизими тўлиқ жорий қилингандан кейин худудий босқич мусобақалари жорий 
қилинади ва мазкур босқичдан туман даражасига чиқилади. 
2. ТУМАН БОСҚИЧИ. Январь- февраль ойларидан академик лицей ва касб-хунар 
коллежлари терма жамоалари ўртасида тумани финал беллашувлари ўтказилиб, туман 
ғолиби аниқланади.
3. ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ. Феварль март ойларида туман академик лицей ва касб-хунар 
колеж ташкил топган терма жамоалари ўртасида вилоят финал мусобақалари 
ўтказилади. 
Ушбу босқичдаги мусобақалар вилоят ва туман марказлари ҳамда ўқув юрти 
спорт базаларида ўтказилиб вилоят ғолиблари аниқланади.
4. МАМЛАКАТ БОСҚИЧИ. Апрель-май ойларида вилоят Олимпия заҳиралари спорт 
коллежи ҳам академик лицей ва касб-хунар коллежи спортчиларидан тузилган вилоят 
терма жамоалари ўртасида финал мусобақалари ўтказилади.
“Баркамол авлод” мусобақалари финал босқич комплекс рамишда тўртта худуд 
ўтказилади. 
1.Биринчи худуд-Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятлари. 
2. Иккинчи худуд-Қорақалпоғистон 
3. Учинчи худуд-Тошкент шаҳри, Ташкент вилояти, Сирдарё ва 
Жиззахвилоятлари.
4. Тўртинчи худуд-Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. 
Худуд таркибидаги тўртта вилоятда мусобақалар ўтказилади ва уларнинг 
натижаларига асосан қатнашувчиларнинг эгаллаган ўрни белгиланади. Ғолиблар 
диплом ва совғалар билан тақдирланади.
Гуруҳ таркибидаги вилоятларда спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади 
ва уларнинг натижаларига асосан вилоятларнинг эгаллаган ўрин белгиланади. 
Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling