1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Учинчи бўлимнинг функционал мақсади


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

Учинчи бўлимнинг функционал мақсади: 
- касб-ҳунар таълими ўқувчиларни жисмоний қобилиятларини намойиш этиш
жисмоний тарбия ва спорт кундалик эҳтиёжига айланган ўқувчиларнинг “Баркамол 
авлод” спорт мусобақаларида фаол иштирокини таъминлаш; спорт билан 
шуғулланадиган, соғлом турмуш тарзига амал қиладиган, маънавий ва жисмоний 
ишлашга интиладиган ёшларни тарбиялаш, улар орасидан мамлакат терма командаси 
аъзолари ва аъзоликка номзодларни етиштириш. 
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ҳокимликлар ва Миллий Олимпия 
қўмитаси, “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш”, “Соғлом авлод учун”, 
“Маҳалла” жамғармалари ва бошқалар орқали ушбу фикр юртиш мақсад амалга 
оширилади. 
Тўртинчи бўлимнинг функционал мақсади: 
- омил таълим муассасалари талабаларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар 
таълими тизимида спорт турларидан тўпланган тажриба ва маҳоратларини 
“Унверсиада” спорт мусобақаларида янада фаоллаштириш, талабаларнинг жисмоний 
ва маънавий саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасидан юқори малакали 
спортчиларни етиштиришдан иборат. 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, маданият ва спорт ишлари вазирлиги, 
ҳокимликлар, Миллий Олимпия қўмитаси ва бошқа ташкилотлар орқали ушбу 
функционал мақсади амалга ошириш белгиланади. 
Бешинчи бўлимнинг функционал мақсади: 


153 
- таълим тизимида жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатида ўйинлар, ишлаб чиқариш ва 
ижтимоий соҳага ўтган мутахассисларининг спортга бўлган эҳтиёжларини соҳалар 
бўйича спорт мусобақалари, оилавий ва бошқа ўйинлар орқали қондириш ва жамиятда 
соғлом турмуш даражасини мустаҳкамлаш; спорт соғломлик ҳаракатидан босқичма-
босқич ўтиб, спортни кундалик эҳтиёжига айлантириш ота-оналарнинг ўз болаларини 
жисмоний тарбияга жалб этиб уларда спортнинг бирламчи асосларини 
шакллантиришдан иборат. 
Касаба уюшмалари Федерацияси ва ҳокимликлар, Маданият ва спорт ишлари 
вазирлиги, Болалар спортини ривожлаштириш, “Соғлом авлод учун”, “Маҳалла 
жамғармалари” ва бошқа ташкилотлар орқали ушбу функционал мақсадининг амалга 
ошириш белгиланади. 
Мазкур тизим мусобақаларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар маҳкамаси 2003-йил “Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб 
қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида” 
ги 244-сонли қарорини қабул қилди. Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида” 
ги фармойишида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, ёшларда спортга бўлган 
ҳавас ва интилишини, жамиятимиз соғломлаштириш тарзда тамойилларини янада 
кучайтириш, мамлакатимизда ўқувчи ва талабаларни спорт машғулотларига узлуксиз 
жалб қилишга қаратилганлиги спорт мусобақалари тизимини кадрлар тайёрлаш 
миллий модели дастурига мувофиқ ташкил қилиш ҳамда унинг самарали ишлашини 
таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. 
Қарорда ўқувчи ва талаба-ёшларнинг “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва 
“Универсиада” спорт мусобақаларининг республика финалини худудларда ўтказиш 
режаси белгиланди. Режага биноан, финал мусобақалари 2004-йилдан бошлаб уч 
йилда бир маротаба ўтказиб, биринчи давра 2011-йилда якунлади, иккинчи давра эса 
2012 йилда бошланади. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling