1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
Н.Ф.Евимцов эди.
Шу йили Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг спортчилари партия қарорига жавобан катта спорт байрамлари тайёрладилар ва ўтказдилар. Кураш ва от спорти мусобақалари республика меҳнаткашларининг чинакам халқ байрамларига айланиб кетарди. 1926 йил 15 июлида Тошкентда махаллий миллат кишиларнинг асосий оиласи яшайдиган собиқ эски шаҳардан иккинчи стадионнинг очилиш маросим бўлди. Бу стадионнинг очилиши ерли аҳоли ўртасида спортни ривожлантиришда жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Янги стадиондаги машғулотларида спорт ва ўйинларнинг миллий турлари катта ўринни эгаллади. Мактабларда жисмоний тарбия йўлга қуйилиши ўқучи ёшлари саломатлик учун курашда айниқса катта роль ўйнади. Совет хукмати 1921 йил 15 сентябрда қабул қилган “Ўсмирлар ва болалар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги” Декретда жисмоний тарбиянинг мактабдаги роли ва аҳамиятини белгилаб берилди. Шу Декерат чиққандан кейин Маориф халқ камиссарлиги мактаблар ва болалар муассасаларида жисмоний тарбияни ташкил этиш чораларини кўрди. Бироқ ўқувчиларда спорт машғулотларига интилиш кучли эканлигига қарамай камдан-кам мактабларда жисмоний тарбия тўгаркалари тузилди. Ўзбек мактабларида эса бундай тўгараклар узоқ вақтга қадар мутлоқо бўлмай келди. Республикдаги мактабларда жисмоний тарбиядан мажбурий дарслар деярли ўтказилмас эди. Шаҳардаги мактаб ўқувчилари жисмоний мадиният ва спорт билан асосан айрим жойларда ташкил этилган болалар майдончаларида шуғулланардилар. Бу машуғлотлар айниқса серхаракат ўйинлардан иборат бўлар эди. Масалан, 1918 йилда Луначарский қишлоғида болалар майдончалари очилди, бу майдончаларда турли хил серхаракат ўйинлар, гимнастика ва хоказолар ўтказила бошлади. 1919 йил Республика Маориф Комиссарлиги хузурида Совет Туркистони ўқувчилари ўртасида спорт мусобақаларини уюштириш масалалари билан шуғулланувчи спорт комиссияси тузилган эди. Мусобақалар дастурига оммавий эркин харакатлар, тезлик ва чидамликни ошириш учун югуриш баландликка сакраш, узунликка сакраш машқлари киритилар эди. Ўқувчилар биринчи спорт тўгараги дастлаб Пирогов номли мактабда, сўнгра Мушкентов номидаги мактабда ташкил этилди. Бу тўгаракларда гимниастика, енгил атлетика, қичичбозлик машғулотлари ўтказилар, шунингдек шаҳмат турнирлари уюштирилиб туриларди. 105 1925 йилдаёқ Ўзбекистонда тузилган махсус Комиссия республика мактаблари учун жисмоний тарбия дастурларини ишлаб чиқди, ва дастур янги 1925 –1926 ўқув йилларидан бошлаб жорий қилинди. Аммо бу жисмоний тарбия мутахассисларини етишмасили сабабли, республикадаги мактабларининг жуда оз қисмидагина машуғлотлар йўлга қуйилди. Ўша йилларда Ўзбекистондаги мактабларда жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш учун оддий спорт майдонлари қурила бошлади. 1927 йилда Маориф халқ Комиссарлигини давлат илмий Совети (ДИС) биринчи марта мактаблар учун ягона жисмоний тарбия дастурларини ишлаб чиқди. Бу билан мактабларда жисмоний тарбия ўқитиш методикасида мавжуд бўлиб келган хилма- хиллика чек қуйди. Аммо бу дастурларда хам катта камчиликлар бор эди. ўша вақтда кўпчилик мактабларда дарс беришнинг комплек методи хукум сурганлиги, кейинчалик эса лойихалар жорий қилиниши бу камчиликларни янада чуқурлаштириб юборди. 1927 йил Ўзбекистон физкультура харакати тарихида алоҳида ўрин тутади. Шу йили октябр инқилобини 10 йиллигини нишонлаш шарафига бағишлаб Тошкентда биринчи Бутун Ўзбекистон спорт олимпиадаси ўтказилди. Дастурга футбол, баскейтбол, енгил атлетика, миллий кураш, ҳарбий амалий машқлар киритилган эди. Сузиш, қайиқ хайдаш, велосипед спорти, теннис мусобақалари умум командалар ҳисобидан ташқари дастурга киритилган эди. спорт олимпиадада шахсий натижалар ҳам хисобга олинар эди. Тўла бўлмаган маълумотларга қараганда спорт олмипиадасининг бевосита қатнашчилари 329 киши бўлиб, улар орасида ўзбеклар 107 киши эди. миллий кураш у ёқда турсин хатто футбол ва баскетболдан махсус миллий командалар қатнашиб, яхшигина мувоффақият қозонди. Масалан, Қашқадарёдан 8 киши хаммаси ўзбеклар Фарғонадан 48 киши (11та ўзбек), Андижондан (9та ўзбек), Бухородан 50 киши (22та ўзбек), Самарқанддан 50 киши (19та ўзбек), спорт олимпиадада қатнашди. Кескин курашлар натижасида энг кўп спортчи (100 киши) қатнаштирган ва яхши тайёргарлик кўрган Тошкент командаси умум команда хисобида биринчиликни олди. Футбол терма командалари ўртасида биринчи ўринни Тошкент футболчилари, иккинчи ўринни Фарғоналиклар эгаллади. Ўзбек футболчиларидан иборат командалар ўртасида эса Фарғоналиклар биринчи Тошкентликлар иккинчи бўлди. Миллий кураш мусобақаларида Андижон полвонлари биринчиликни Самарқандликлар-иккинчи, ва Тошкентликлар-учинчи ўринни эгаллашди. Ўзбекистон қишлоқ аҳолиси ўртасига ҳам замонавий спорт турлари аста-секин кириб кела бошлади. 1927 йил июлга келиб Тошкент вилоятининг етти районида 15 та жисмоний тарбия тўгараклари бўлиб, уларда 624 киши футбол ва енгил атлетика билан шуғулланар эди. 1928 йил ҳам, бутун мамлакатда ва шу жумладан Ўзбекистон физкультура харакати тарихида ўрин тутади. Ўша йили Москвада чет эл спорт делегациялари иштирокида I Бутун иттифоқ спортакиадаси бўлиб ўтди. Бу спортакиадага тайёргарлик кўриш учун ўтказилди. Бу спортакиадага тайёргалик кўриш учун иккинчи бутун Ўзбекистон спортакиадаси 19 июлдан-26 июлгача ўтказилди. Бу спортакиадада 700 дан ориқ спортчи, жумладан биргина Тошкент шағридан 160 спортчи қатнашди. Биринчи бутун Ўзбекистон спортакиадасидаги каби спортакиада очилишидан олдин ҳам республикасининг шаҳар ва вилоятларида спортакиадалари бўлиб ўтди. Бундан ташқари ўша кунларда Ўрта Осиё Ҳарбий округи қисмларининг спортакиадаси ҳам ўтказилди. Шундай қилиб, Тошкент қарийб икки хафта давомида 106 умум халқ байрами вазиятида, катта спорт ҳаёти билан яшади. Умум команда биринчилигида пойтахт спортчилари ғолиб чиқди, фарғоналиклар иккинчи ва Самарқанд спортчилари учинчи ўринни эгаллади. Бу спортакиада Москвада ўтказиладиган Бутун иттифоқ спортакиадаси олдидан тайёргарликни текширилиб кўрилди. Ўзбекистонлик 193 кишилик Бутун иттифоқ спортакиада делегациясида 44 таси ўзбек спортчилар эди. Ўзбекистон спортчилари спортакиада дастурига киритилган 7 хил мусобақаларнинг барчасида қатнашиб, Кавказ орти жамоаси билан 4 ва 5 ўринларни бўлишиб олишди. Улар Туркистон ССР жамоасини, шунингдек дастурдаги баъзи турлардагина иштирок этган. Франция, Швеция, Швецария ва бошқа ҳамма чет эл спортчилар делегацияларини орқада қолдириб кетдилар. Ўзбекистон полвонлари, дастурга киритилган спорт турларидан ташқари, курашдан намуна мусобақалари қатнашдилар. Енгил атлетика мусобақаларида Ўзбекистон спортчилари бир қанча мукофатли ўринларни эгалладилар. Масалан, Н.Овеянников барьерли 110 м га югуришда аъло натижа (16,2 сек) кўрсатиб, иккинчи ўринни эгаллади. Югуриб келиб баландликка сакрашда Дунаев 175 см натижа билан эркаклар ўртасида учинчи ўринни эгаллади; дискни 25 м 33 см масофага улоқтирган спортчи Тикунова хотин-қизлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллади. Лангар билан сакрашда Рикова учинчи ўринга, югуриб келиб уч хатлаб сакраш мусобақасида 13 м 25 см натижа кўрсатган Н.Овеянников ҳам учинчи ўринга чиқади. Бу спортакиадада Ўзбекистон баскетболчилар командаси мусобақани яхши ўтказади ва ЗСФЕР нинг кучли командаси устидан 42:9 ҳисобида ғолиб чиқди. Шу билан бирга баскетболчиларимиз биринчи халқаро учрашувни ўтказдилар. Улар Франция терма командаси билан учрашиб 49:12 (эркаклар) ва 24:12 (аёллар) ҳисоблари билан ғалаба қозондилар. 1928 йилдаги спортакиадага тайёргарлик натижасида республикада баскетболнинг ривожланиши бир мунча жонланган бўлса ҳам бироқ доимий мусобақа календари йўқлиги, баскетбол майдончаларининг камлиги, жамоаларда тренерларининг ейишламаслиги бу ўйиннинг чинакам оммавий тус олишига тўсқинлик қиларди. Бутун иттифоқ спортакиадасига спортнинг ҳарбий амалий турларидан иборат кўп курашда Ўрта Осиё Ҳарбий округининг командаси биринчи ўринни эгаллади. Спорт гимнастикасидан шахсий биринчиликда тошкентлик гимнастикачи Е.Мурашко спортакиада абсолют чемпиони номини олди. Ўзбекистонлик велосипедчилар ҳам яхши маҳорат кўрсатиб умум команда ҳисобида иккинчи ўринни ишғол қилдилар. Бутун иттифоқ спортакиадасида қатнашиши, ўзбекистонлик теннисчи ва горидначилар учун биринчи марта бундай йирик мусобақалар даражасига кўтарилиши эди. Ўзбекистон ССРнинг футбол командаси Швейцария командаси устидан 8:4 ҳисобида ғалаба қозонди, ЗСФЕР командаси билан 2:2 ҳисобида дуранг қилди. Футбол чемпионатида 23 та команда РСФЕР нинг турли туманларидан 12 команда, иттифоқдош командалардан 5 команда (УССР, БССР, ЗСФЕР, ЎзССР, ТуркССР) ва чет эл спорт делегациялари (Анлия, Филяндия, Уругован, Швейцария, Австрия ҳамда Германия) ўринни кўлга киритдилар. Қиличбозлик мусобақаларида Ўзбекистон “Б” гуруҳида қатнашиб, учинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик спортчи Мартикан ракирадан шахсий биринчиликда 107 бешинчи ўринни, эксадорон мусобақасида эса тўртинчи ўринни эгаллади; найза санчиш мусобақасида тошкентлик Егоров тўртинчи ўринга чиқди. Бутун иттифоқ спортакиадасида ўзбекистонлик кекса спортчилардан бири Д.Таранов классик кураш мусобақаларида муваффақиятли қатнашиб оғир вазнли курашчилар ўртасида учинчи ўринни эгаллади. Вакилларимизнинг Бутуниттифоқ спортакиадасида эришган муваффақиятларини республика меҳнаткашлари зўр мамнунят билан қарши олдилар, бу эса республикада жисмоний маданият ва спорт ишларининг яхшиланишига ёрдам берди. Партия Марказий Комитетининг 1929 йил 23 сентябрдаги қарори бутун Совет иттифоқда, шу жумладан Ўзбекистонда жисмоний тарбия харакатини ривожлантиришда жуда катта роль ўйнади. Партия Марказий Комитети қарор физкультура ишлари қониқарсиз аҳволда эканини, қайд этиб, уни яхшилик йўлларини белгилаб берди. Марказий Комитет мамлакатда физкультура харакатига давлат раҳбарлигини кучайтириш зарур кўрсатди. Шу қарорга мувофиқ ССР Марказий Ижроня Комитетининг Президиму 1930 апрелида Бутун иттифоқ Физкультура Советини таъсис этиши тўғрисида қарор қилди. Бу совет токи 1936 йил июнга қадар физкультура харакатига раҳбарлик қилиб келди. 1936 йил июнда у ССР Халқ Комиссарлари Совети Хузуридаги Физкультура ва спорт Комитети қилиб ўзгартирилди. Спортнинг миллий турларига эътибор берила бошлади. 1929 йили Қўқон шаҳрида ўзбек миллий физкультура байрами бўлиб ўтди. Бу байрам дастурига миллий спорт турлари бўйича мусобақаларга (кураш, улоқ, пойга) асосий ўринлар ажратилган эди. Байрамда курашдан мусобақа бўлишини эшитиб кўп туман ва шаҳарлардан томоша кўргани ва ўз кучларини синагани кўплаб кишилар келишди. Кураш бўйича мусобақада 39 полвон қатнашди. Бу полвонлар республикамизнинг турли вилоятлари ва шаҳарларидан эдилар. Полвонлар ўртасида 6 кунлик олишувлардан кейин биринчи ўринни Фарғона вилоятидан 65 яшар Элмамин Эллен бува эгаллади. Бу мусобақаларда биринчи марта полвонлар тўрт вазн тоифасига ажратилди. Энг кучли полвонлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. 1929 йилда Тошкентда яна иккита янги стадион курилиб ишга тушрилган яъни хозирги “Динамо” ва солиқ эски шаҳарнинг Бедабозор худудидаги стадион очилди. Шу билан бирга спортнинг бошқа кўпгина турларидан оғир атлетика (бокс, кураш, штанга), спорт ўйинлари (баскетбол, волейбол, кўл тўпи, теннис), сузиш, эшкак эшиш, миллий кураш, от спорти турларидан ҳам мусобақалар тез-тез ўтказилиб турарди. 1929 йилда икки қардош республика-Занавказье билан Ўзбекистон ўртасида футболдан ўртоқли учрашув бўлди. Ҳисоб 3:1 ўзбек футболчилари ғалаба қилди. Ўша йили августида Ўрта Осиёдаги икки республика Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида ҳам енгил атлетика ва спорт ўйинларидан мусобақалар бўлади. Учрашув Ўзбекистон спортчиларни ғалабаси якунланди. 1931 йил 4 февралда Тошкентда жисмоний маданият ва спорт соҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ўрта Осиё кенгаши очилди. Бу кенгаш ВКП (Б) Марказий Комитетининг 1929 йил сентябрь қароридан келиб чиқадиган вазифаларни мухокама қилишга бағишланган эди. кенгаш жисмоний маданият ва спорт ишалрини ишлаб чиқариш принципи асосида кайта кураш масаларини, касаба уюшма ва комсомол ташкилотларнинг ВКП (Б) Марказий Комитети қарори бажариш соҳасидаги 108 вазифаларини мухокама қилди, физкультура кадрлари тайёрлаш масалларга катта эътибор берилди. Ишлаб чиқариш принципини асосида ишлай бошлаган Ўзбекистон физкультура ташкилотлари бирмунча ижобий натижаларга эришди. Республикада физкультурачилар, физкультура жамоалари, айниқса фабрика ва завод жамоалари кўпайди. Жисмоний тарбия харакатининг моддий базаси мустахкамланди. 1932 йилда республика хукумати жойларида меҳнаткашларининг жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш эхтиёжларини яна ҳам тўлароқ қодиришни кўзда тутувчи қарор қабул қилди. Қарорда ҳам типдаги ўқув юртларини қураётганди жисмоний тарбия машғулотлари учун ер-жойларни ажратишни таъминлаш вазифаси қуйилди. Шаҳар ва қишлоқларда клублар ва маданият уйлари қураётганда жисмоний тарбия машғулотлари ўтказадиган махсус жойлар, шунингдек, сув станциялари бўлиши кўзда тутиладиган бўлади. Физкультура Олий Совет ва ЎзССР Коммунал хўжалиги халқ комуссарлиги барча жисмоний тарбия иншоатлари учун ягона кураш нормалари ишлаб чиқиш юклатилди. 1931-1934 йилларда “Меҳнат ва ССР мудофасига тайёр” ягона Бутуниттифоқ физкультура комплект жорий қилиниши, Ўзбекистонда физкультура иши тарбия катта аҳамиятли воқиа бўлди. Совет жисмоний тарбия тизимининг негизи бўлган ГТО комплексини жорий этилиши Ўзбекистон ССРда жисмоний тарбия ишларнинг юксалишига ёрдам берди. ГТО нишондалари орта борганини кўрсатувчи жадвал ҳам бундан далолат берди. ГТО комплексининг жорий қилиниши республикада спортнинг барча турлари ривожланишини таъминлади. Меҳнаткашлар оммасига яқин ва улар севадиган миллий спорт турларини ривожлантириш спорт ишларига фақат ёшларнигина эмас балки шаҳар ва колхозлардаги катта ёшли кишиларни ҳам жалб қилиш имкониятини берди. Бу вақтга келиб жойларда ўтказиладиган мусобақаларда ҳам, шунингдек Бутуниттифоқ муқёсида ҳам ўзбек спортчиларнинг маҳорати ошганлиги кўзга ташлай бошлади. 1930 йили ўзбек полвонлари Эгам Ризаев ва Хўжаевлар марказий “Динамо” жамиятининг биринчилигида қатнашиб биринчи ўринни эгалладилар. Ўзбекистон КП (Б) Марказий Комитетининг 1933 йил 10 январда қабул қилган “Ўзбекистоннинг физкультура ишлари ҳақида”ги қарори республикамизда жисмоний тарбия ишларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. 1933 йилда Бутун Ўзбекистон спортакиадаси ўтказилди. Бу спортакиадада республиканинг Тошкент,Самарқанд, Фарғона, Андижон, Термиз, Қўқон ва Наманган шаҳарларидан 8 та терма команда қатнашди. Спортакиаднинг вазифаси жумхуриятда оммавий физкультура ишлари аҳволини ҳамда Ўзбекистон спортчиларининг 1934 йилда бўладиган биринчи Ўрта Осиё спортакиадасига тайёргарлигини текшириб кўришидан иборат эди. Бутун Ўзбекистон спортакиадаси дастурига киртилган мусобақалар ичида енгил атлетика мусобақаларида ҳаммадан кўп спортчи қатнашди. Ўзбекистон енгил атлетикачилари бир қанча республика рекордлари қуйдилар, масалан, лангар билан сакрашда, 500,100 м га югуришда, диск улоқтиришда, 400 мга югуришда ва х.к. Спортакиада дасутига енгил атлетика мусобақаларидан ташқари спорт ўйинлари (футбол, баскетбол, волейбол) шунингдек кураш мусобақалари ҳам киритилган эди. 1934 йил мобайнида Ўзбекистондаги физкультура ташкилотлари бир қанча туман, шаҳар ва республика спортакиадалари саралаш мусобақалари, ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Бу тадбирлардан мақсад оммавий физкультура ишларини 109 қизиқиш ва Ўрта Осиё спортакиадасига энг кучли спортчиларни танлаб олишидан иборат. 1934 йилги биринчи Ўрта Осиё спортакиадаси фақат Ўрта Осиёдагина эмас, балки бутун мамлакатда жуда катта ижтимоий сиёсий аҳамият касб этди. Спортакиаданинг очилишига бағишлаб Ўзбекистон пойтахтида 36 минг физкультурачи иштирокида ўтказилган Ўрат Осиё республикаларида меҳмон сифатида қатнашиш учун Ўзбекистонга келган Афғонистон спортчилари делегацияси ҳам парад вақтида хозир бўлди. Спортакиада собиқ эски шаҳардаги янги очилган стадионда (хозирги “Спартак” стадионида) ўтди. Ўйингохда мусобақалар очилиш маросимида барча жамоалар саф тортишди. Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон футбол жамоаларида бор йўғи икки-уч нафардан маҳаллий миллат вакиллари бўлса, “Мускомандада” юз фоиз ўзбек йигитларидан ташкил топган эди. Ўша Спортакиадада Ўзбекистон футбол бўйича икки жамоа билан иштирок этди. Бири-“Мускоманда”, иккинчиси-республика терма жамоаси, “Мускоманда”нинг етакчи футболчиларидан Хусан ва Қодир терма жамоа сафидан жой олишганди. Биринчи учрашувни туркманистонликлар билан ўтказиб 2:0 ҳисобида ғолиб қиладилар. Ўйинда кейин команда сардорини Ўзбекистон оқсоқоли чақиртиради ва учрашиб “Баракалла ўғилларим, отангизга раҳмат, азамат экансизлар” деб табриклайди. Сўнг ёрдамчиларини чақириб, “жамоа аъзоларининг барча илтимослари бажарилсин” дея кўрсатма бердилар. Эртасига уч киши футболчилар хузурига ташриф буюриб, “Мускоманда” аъзоларига қизил шойидан тикилган куйлаклар, оқ ипакдан бичилган калта иштонлар, бежирим ишланган четлари ва хорижда тайёрланган оёқ кийимлари олиб келиб беришди. Бундан руҳланган “Мускоманда” спортакиаданинг кейинги ўйинида Тожикистонни 1:0, Қозоғистонликларни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар. Қирғизистон футболчилари эса “Мускоманда” билан майдонга тушмасликка афзал кўрдилар. Мусулмонлар командаси шу тариқа Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикалари Спортакиадасининг ғолиб бўлди. Хусан Мухитдинов, дарвозабон Кимёгоров ва Жўра Саидовлар “энг яхши футболчилари” деб тан олишиди. 1934 йилда баскейтбол бўйича ўтказилган биринчи Ўрта Осиё спортакиадасида эса Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма командалари биринчи ўринларни эгалладилар. Республикамиз баскетболчилари Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистон ўртасида ўтказилган ҳамма спортакиадаларда 1952 йилгача биринчиликка қўлдан бермадилар. 1952 йилда ва ундан сўнг ҳам аёллар командаси мусобақаларда кучлигига қолди, аммо эркаклар командаси 1973 йилгача Қозоғистон командасини олдинга ўтказиб, иккинчи ўрин билан кифояланиб қолди. Миллий кураш бўйича умум команда биринчилигини Ўзбекистон полвонлари; ўринни туркистон жамоаси эгаллади. Шахсий биринчиликда енгил вазнда Қурбонов, ўрта вазнда Мейлибоевлар Бухорода кураш бўйича чемпион бўлишди. Спортакаиданинг гимнастика бўйича мусобақа 1934 йил 24-27 майда Тошкентда ўтказилди. Спорт гимнастикаси мусобақаларида Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон жамоалари қатнашди. Мусобақага гимнастика беш кураши қаратилган эди. командалар ўртасида биринчи ўринни Ўзбекистон ССР, гимнастикачилари ,иккинчи ўринни Қозоғистон спортчилари ва учинчи ўринни Қирғизистон вакиллари шиғол қилди. Эркаклар ўртасида Дахин (ЎзССР) Ўрат Осиёнинг дастлабки чемпионлари номини олишди. 110 1934 йилда Ўрта Осиё спортакаидаси муффақиятли ўтказилгандан кейин республика хукумати, ЎзССР Марказий Ижроня Комитети раиси Й.Охунбобоевнинг кўрсатмаси билан физкультура ташкилотларнинг Тошкентда физкультура техникумини очиш тўғрисидаги илтимоси қувватлади. 1935 йилдан бошлиб ишчи тушди ва 22 йил мобайнида (1957-йилга қадар) жумхуриятга ўрта маълумотли 1.146 мутахассис етказиб берди. Хукуматнинг Ўрта Осиё республикаларида физкультура ва спортни ривожлантиришга қаратилган муҳим қарорлари қаторида ССР Марказий Қўмитаси миллатлар Советнинг “ Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон ССРда физкультура ва спорт ишларини янада ривожлантириш чоралари тўғрисида” 1936 йил 5 июлда қабул қилинган қарорда мазкур жумхуриятлардаги миллий аҳолини мунтазам физкультура ва спорт машғулотларига жалб этиш соҳасидаги жиддий камчиликлар қайд этилиб, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон Республкаларида физкультура ва спортни янада ривожлантириш мақсадида “...меҳнаткаш аҳолини, айниқса ёшларни физкультура харакатига жалб қилишининг ва бутун аҳолини мамлакат мудофасига тайёрлашнинг мухим воситаси бўлган миллий спорт турларини (овчилик, от спорти, кураш, юриш, ўйинлар ва шу кабиларни) бутун чоралар билан ривожлантириш зарур деб топилган эди. Шу қарорга жавобан Ўзбекистон жумхурияти халқ Комиссарлари Совети умуман физкультура ва спорт ишларини, хусусан спортнинг миллий турларини ривожлантиришаг эътиборни кучайтириш юзасида бир қатор чоралар кўради. Физкультура ва спорт ишлари қўмиталарини кадрлар билан мустахкамлашга эътибор берилди, бу қўмиталарда қишлоқда иш олиб борадиган махсус секторлар ташкил этилди, спортнинг айрим турларидан макталар вужудга келди. Жумладан, жумхурият физкультура ва спорт қўмитаси миллий кураш мактаби ташкил этилди, бу мактабга машҳур полвон Асқар Отабоев раҳбарлик қилиб тайинланди, ёш шаҳматчилар мактабига эса республиканинг кекса ва таниқли шаҳматчиларидан бири, мастерликка номзод Зокирхўжаев бошчилик қилабошлади. Халқ Комиссарлари Советининг қарори билан Қашқадарё, Сурхандарё, Хоразмда вилоят физкультура ва спорт комитетлари, шунингдек Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Бухоро, Андижон, Фарғон, Марғилон, Наманган ва Чирчиқ шаҳар физкультура ва спорт комитетлари ташкил этилган. Барча қишлоқ туманларига вилоят физкультура ва спорт комитетларининг вакиллари тайинланадиган бўлди. Халқ орасида асрлар бўйи давом этиб келган халқ мусобақалари ва ўйинлари тақалиб, янги мазмун кашф этди ва равноқ топди. Ўрта Осиё ва Ўзбекистон спортакиадалари дастурига от пойгаси, “Оломон пойга”, шаҳмат, кураш, арқон тортиш, баскетбол ва бошқалар каби хилма-хил халқ мусобақалари ва ўйинлари киритиладиган бўлди. Арқон тортишув, ёғоч оёқ, дарбозлик ва кураш каби ўзбек халқи ниҳоятда севадиган мусобақалар нақадар катта роль ўйнагани ўз-ўзидан маълум. Республикада кенг халқ оммасига тушунарли, яқин ва севимли бўлган халқ мусобақалари ва ўйинларини ривожлантириш спорт ишларига фақат ёшларнигина эмас, балки ктта ёшдаги кишиларни ҳам фақат шаҳарларда яшовчи аҳолини эмас, балки қишлоқ меҳнаткашларини ҳам жалб қилишга ёрдам берди. Республика баскетболчилари 1935 йилда Ленинградда ўтказилган Бутуниттифоқ мусобақаларида қатнашиб эркаклар-12, аёллар-11 ўринни эгалладилар. Бутуниттифоқ мусобақаларидан сўнг терма команда аъзолари республика шаҳарларига бориб семинарлар, мураббийлар йиғилишилари ўтказиб, баскетбол тарғиб қилабошладилар. 111 1936-37 йилларда ва унда кейинги кўп мусобақаларда Тошкент шаҳри командалари республикамизнинг бошқа шаҳарлари командаларидан анча устунлик қилишарди. Лекин ўзбек баскетболчилари техник ва ташкил тайёргарлик жиҳатидан Совет иттифоқининг илғор командаларидан анча орқада эдилар. 1939 йилда мамлакатимизда мусобақанинг янги қоидалари жорий этилди. Бу қоидалар халқаро мусобақалар қоидаларига муносиб тузилганди. Масалан, мусобақалар “тоза” ўйин вақти бўйича ўтказиладиган бўлди. Командалар бошқа захирадаги баскейтболчиларга эга бўлишга ва бу баскетболчиларни хохлаган алмаштириб ўйнашга рухсат берилди. Янги қоида бўйича майдон икки зонага бўлиниб, “Зона” қоидаси киритилди. Баскейтболчиларнинг тўппи орқа зонада 10 секунддан ортиқ ушлаб туриши тақиқланди. Янги қоида бўйича саватга тўп тушган команда баскейтболчилари ўйин марказдан эмас, балки тўпнинг ўз зоналарининг йигит ортидан чизиқ орқасидан ўйинга туштадиган бўлишди. Жарима тўппи энди “жабрланган” баскейтболчининг ўзигина урадиган бўлди. Янги қоиданинг қўлланиши ўйинни бир мунча тез олиб боришга, ўйин техникаси ва тактикасининг такомиллашувига олиб келди. Республиканиг кучли баскейтболчилари тўпни кўкракдан икки қўллаб ва елкадан бир қўллаб узатиш каби усулларни қўллай бошладилар. 1933 йилда Тошкент ўқувчи болалар спортакиадаси ўтказилди. Бу спортакиадага шаҳардаги қариб барча мактаблардан 7 минг ўқувчи қатнашди. Мазкур спортакиада дасутига енгил атлетика кўп кураши, волейбол ва эстафеталар киритилагн эди. Бу спортакаидада биринчи марта № 10 мактаб жамоаси ғолиб чиқди. Ўша йили Бутун ўзбекистон спортакиадси билан бир қаторда биринчи республика болалари спортакиадаси бўлиб ўтди. 1936 йилга келиб республика ўқувчилари ўртасида спорт гимнастикаси жадал суръатлар билан ривожлана бошлади. Масалан, 1937 йилда Тошкентда гимнастикадан ўқувчиларнинг иккинчи Ўзбекистон биринчилиги ўтказилди. Команда хисобида биринчи ўринни Тошкент шаҳрининг жамоаси иккинчи ўринни Самарқанд шаҳри жамоаси шуғол қилди. Ўқувчиларнинг тайёргарлигидан катта ёшдаги кўпгина гимнастикачилар тайёргарлигидан қолишмас эди. иккинчи биринчиликда болалар ва ўсмирлар ўртасида Окулиг ва Куст, қизлар ўртасида эса О.Соколовская республика чемпиони бўлди. 1938 йили Ўзбекистоннинг ёш гимнастикачилари биринчи марта Ленинград шаҳрида Бутуниттифоқ ўсмирлар мусобақасида қатнашди. Ўзбекистон составида республиканинг энг кучли йигит ва қиз гимнастикачилари: Томозов, Бороднин, Куст, богатова, Демченки, Бондаренко ва бошқалар бор эди. Командани республиканинг энг яхши тренерларидан А.Покровский, П.Кровченко, М.Арганчельскийлар тайёрланган эди. Бутуниттифоқ мусобақасида Ўзбекистон командаси, Киев, Тибилиси, Минск каби шаҳарларнинг командаларидан ўзиб кетиб, бешинчи ўринни эгаллади. 1939 йилда Ўзбекистон ёш гимнастика чилари Бутуниттифоқ мусобақасида катта зафар қучдилар. Ўзбекистон ССР командаси умум команда ҳисобида Москва, Ленинград шаҳарлари вқа Москва вилояти жамоаларидан кейин тўртинчи ўринни эгаллади. 1938 йилдан бошлаб Ўзбекистон ўқувчилари спортнинг айрим турларидан Бутуниттифоқ мусобақаларида мувоффақиятли қатнаша бошладилар. Ашхабад шаҳрида Тошкент ўртасида шаҳмат, шашка, ўқотиш, волейболдан ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон мактаб ўқувчилари 1938 йилда Киев шаҳрида ўтказилган Бутуниттифоқ енгил атлетика мусобақасида мувоффақиятли қатнашиб, 112 умум команда ҳисобида иккинчи ўринни ишғол қилдилар. Ўзбекистонлик ўқувчиларнинг номлари болалар ва ўсмирлар ўртасида қўйилган СССР рекордлари жадвалига киришилди. 1939 йилда Ўзбекистон мактаб ўқувчилари Бутуниттифоқ енгил атлетика мусобақаларида мувоффақиятли қатнашиб, қизлар ўртасида ҳам, ўсмирлар ўртасида ҳам энг яхши бош жамоа қаторига кирдилар. 1937 йилда Тошкентда, 1938 йилда Самарқанд, Фарғона, Бухоро шаҳарларида ҳам очилган хилма-хил бўлимлари бўлган болалар спорт мактаблари республикада ёшлар спортини ривожлантиришда катта роль ўйнади. Аммо, республикада болалар ва ўсмирлар ўртасида спортни ривоэлантиришда баъзи мувоффақиятлари кўлга киритилганига қарамай, бир қатор жиддий камчиликлар ҳам мавжуд эди. Аввало, республика мактабларида жисмоний тарбиядан академик машғулотлар қониқарсиз йўлга қўйилган эди. Ўзбекистон ССР Маориф Халқ Комиссарлиги мактабларида жисмоний тарбияни тўғри йўлга қўйиш масалалари билан чинакам шуғулланмади, шаҳар халқ маорифи бўлимлари хузуридаги болалар спорт мактаблари учун нормал шароит яратиб бериш тўғрисида қайғурмади. Мактабда ўқитиладиган дарс сифатида жисмоний тарбияга икинчи даражали фан деб қаралди. Спорт заллари куриш, спорт майдончаларини жиҳозлаш тўғрисида етарли даражада ғамҳўрлик килинмади. Жисмоний тарбиядан малакали ва тажрибали ўқитувчилар етишмас эди. Буларнинг ҳаммаси республикадаги мактаб ўқувчилари ўртасида физкультура харакатининг ривожланишига тўсқинлик қиларди. 1935 йилда ўтказилган Тошкент шаҳридаги ўрта ва олий ўқув юртларидаги спорт ишларига якун ясади. Мусобақа дастурига енгил атлетика, спорт ўйинлари ва велоспорт киритилган эди. бир қанча спортчи студентлар, аъло натижаларга эришдилар. Бироқ рекордчилар орасида маҳаллий вакиллари йўқ даражада эди. Фақат хотин-қизлар ўртасида 1000 мга югуришда Ф.Хасанова қуйган рекорд бундан мустасно эди, холос. Бу фақат ўзбек ёшлари, айниқса ўзбек қизлари жисмоний маданият ва спорт машғулотларига етарли жавоб қилинмаганидан далолат берарди. Бунинг учун раҳбар органлари айбдор эди. Ўша йилларида ўзбек қизларининг спорт машғулотларига жалб қилиш юзасидан ўтказилган бирдан-бир тадбир 1935 йилга Биринчи республика хотин-қизлар спортакиадаси бўлди. Спортакиадада Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Андижон, Наманган, Бухоро, Термиз, Фарғона ва Янгийўл шаҳарларидан 10 та жамоа қатнашди. Спортакиадада қатнашган 150 кишидан 90 таси ўзбек қизлари эди. Маҳаллий миллат қизларининг дастлабки натижалари гарчи паст бўлса ҳамки, бу спортакиада ўзбек хотин-қизларини жисмоний маданият ва спортга тортиш соҳасида қуйилган катта қадам бўлди. 1936 йилда ўзбек ёшларининг вакили Ўринбоев шашкадан Ўзбекистон чемпиони уновини олди. Республика колхоз-савхоз спортакиадларининг ўтказиб турилиши ўзбек ёшлари ўртасида физкультура ва спортни ташвифот-тарғибот қилишнинг ўлкан вазифасига айланди. Бундай спортакиадалар дастурида миллий спорт турлари катта ўрин тутарди. 1936 йили май ойида ВЦСКС Кўнгилли спорт жамиятлари (КСЖ) ташкил этиш тўғрисида қарор қилинди. 1937 йил шолига қадар Ўзбекистонда 18 та кўнгилли спорт жамияти тузилган эди. 1940 йилга келиб уларнинг сони 30 тага етди. Кўнгилли спорт жамиятлари ташкил этилши республикада оммавий физкультура ишалри кенг қулоч ёзишча, спортчилар махорати юксалиб боришга ёрдам берди. Агар 1936 йилда Ўзбекистонда 80000, 1938 йилда 83.842 физкультурачи бўлса, 1940 йилда физкультура 113 сони 104.200 кишига етди. Физкультура жамоалари эса 1936 йилда 700 та бўлса, 1940 йилда 947 тага етди. 1937 йилда Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва бошқа шаҳарларда халқ бўлимларига қарашли болалар спорт мактабларининг очилиши ҳам Ўзбекистонда истеъдодли ёш спортчилар тайёрлашга қаратилган йирик тадбирлар жумласига кириб, спортни оммавийлаштиришга катта ёрдам берди. 1937 йили миллий кураш бўйича жумхурият биринчилигида 30 та туман ва шаҳарлардан 120 та курашчи қатнашди. Ўзбекча миллий курашидан биринчи марта спорт классафикацияси ва 8 та вазн тоифаси белгиланди. 1938 йилда диномочилар томонидан кураш секцияси ташкил қилинди. Секция жумхуриятни француз кураши бўйича Ризаев, Хўжаев, Зокиров, Мухамедов, Мирқосимов каби кучли полвонларни тайёрлаб Ўзбекистон терма жамоасининг асосини яратди. 1939 йилда Умумиттифоқ жисмоний маданият ва спорт қўмитаси ташаббуси билан биринчи бор Фарғонада миллий кураш бўйича мусобақа қоидалари чоп этилди. 1939 йилдан бошлаб жамоалардан, хаваскор спорт жамиятларидан жумхурият биринчилигига босқичма-босқич кўтариладиган мусобақалар ўтказила бошлади. 1936 йилда ССР Марказий Ижроня Комитети хузуридаги Бутуниттифоқ физкультура Совети ССР Халқ Комиссарлари Совет хузуридаги жисмоний маданият ва спорт ишлари Бутуниттифоқ комитети ташкил этилди. Бу оммавий жисмоний мадният ва спорт ишларига давлат раҳбарлигини яхшилашга қаратилган. Иттифоқдан республикаларда ҳам шундай комитетлар ва уларнинг қуйи комитетлари таъсис этилди. 1935 йилда ташкил этилган Тошкент физкультура техникуми хали республикадаги физкультура ташкилотларини, айниқса мактаблар ва ўқув юртларини малакали кадрлар билан таъминлай бошламаган эди. Кадрлар тайёрлаш суръатини жадаллаштириш мақсадида Тошкент физкультура теникуми Ўзбекистон ССР Маориф халқ комиссарлиги билан биргаликда физкультура инструкторлари тайёрлайдиган бир йиллик курслар ташкил этди. 1940 йилнинг охиргача бу курсларни 300 дан ортиқ киши битириб чиқди. Махаллий миллат хотин- қизлари орасида инструктор кадрлар тайёрлаш мақсадида Тошкентда махсус курслар очилди. Бундан ташқари ГЦОЛИФК хузурида спорт инструкторлари тайёрлайдиган хотин-қизлар миллий курслари ташкил этилди, бу курсларда бир гуруҳ ўзбек хотин- қизлари ҳам ўқий бошлади. Дастлабки гуруҳ бу курсларни биринчи марта 1936 йилда битириб чиқди. Бундан ташқари республика ва шаҳар физкультура комитетлари физкультура инструкторлари тайёрлайдиган қисқа муддатли (1-3 ойлик) бир қанча курслар ташкил этиб, бу курсларни тамомлаб чиққан кишилар корхоналарга, республиканинг шаҳар ва қишлоқларидага қуйи физкуьтура жамоаларига юборилди. Энг яхши фаол физкультурачилар олий физкультура билим олиш учун Москва ва Ленинграддаги физкультура институтларига юборилди. Бутун иттифоқ физкультура комитети томонидан ягона Бутуниттифоқ спорт классификациясини ишлаб чиқди ва жорий қилди. Ўзбекистон физкультура комитети бу янгиликка ҳисобга олиб ахоли ўртасида , айниқса ўқувчи ёшлар ўртасида спорт оммавийлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор бера бошлади. Ўзбекистон спортчиларининг кўпгина турларидан, айниқса енгил атлетика, оғир атлетика ва гимнастикадан спорт кўрсаткичлари ўса бошлади. 1936 йил сентябрда бўлиб ўтган навбатдаги Бутун Ўзбекистон спортакиадаси бунинг ёрқин исботи бўлди. Меҳмон бўлиб келган донгдор спортчиларидан Г.Турова, Шиманина, Р.Молько, 114 Рохлин ва бошқалар қатнашган бу спортакиадада ўзбекистон спортчилар учта Бутуниттифоқ рекорд ва бир қанча республика рекордлари ўрнатдилар. Бу спортакиада дастури ҳам уч бўлимдан иборат: 1. Шаҳар терма жамоа мусобақалари. 2. Туман терма жамоалари мусобақалари. 3. Колхоз терма жамоа мусобақалари. Шаҳар терма жамоалари енгил атлетика, футбол, велоспорти, волейбол, теннис, от спорти, автомот спорти бўйича, туман терма жамоалари эса енгил атлетика ва велоспорти колхоз терма жамоалари эса енгил атлетика, стендли отиш, ўқ отиш, арыон тортишув, волейбол, шаҳмат ва велоспортидан мусобақалашдилар. Спортакиада дастуридаги енгил атлетика мусобақаларида ўзбекистонлик спортчилар, айниқса 100 м га югуришда Е.Пуцилло республика янги рекрорди қуйиди; бу масофани у биринчи марта 11 секундан кам вақтда (10,9 сек) югуриб ўтди. Тошкентлик Л.Олихова ҳам югуриб келиб баландликка сакрашда республика янги рекорд қуйиди-1м 50см. Шундай қилиб бу спортакиада ўзбек спортчиларининг махорати анча ошганлиги маълум бўлди; улар Иттифоқимиздаги кўпгина донгдор спортчиларига жиддий рақиб бўла олишларини кўрсатдилар. Ўзбекистон КП нинг 1938 йили бўлиб ўтган VII-съезди физкультура ва спорт ишларига ҳам катта эътибор берди. Шу вақтдан бошлаб Ўзбекистон қишлоқ спортчиларнинг спортакиадалари ҳам мунтазам равишда ўтказилиб турди. Бу спортакиадалар дастурига енгил атлетика, босейктбол, волейбол, футбол, велоспорт, ўқ отиш каби спорт турлари тобора кўпроқ туштила борди, худди шу билан бирга от спорти турлари ва кураш мусобақалари ҳам домий равишда ўтказилиб келди. 1937 йилга колхозчилар спортакиадасида Бухоро вилоятининг Кармана туманидаги колхоз физкультурачилари, 1938 йилда эса Тошкент вилоятидаги колхозларнинг вакиллари ғолиб чиқишди. 1935-1940 йилларда физкультура ташкилотлари физкультурачилар сафини янада кўпайтириш, ГТО нишондарлари тайёрлаш ва ўзбек спортчилари махоратини оинериш соҳасида жушқин иш олиб борди. Масалан, 1940 йил охирда республикада 30 та спорт жамиятини бирлашган физкультурачилар 104 минг кишидан ошиб кетди. 1939 йилда республикадаги етакчи спортчилар кўрамиз. Улар орасида А.А.Арзуманова, Н.Г.Цин, Т.И.Принцева, А.П.Федяев, С.А.Мкртумянц, С.Н.Фрейман ва С.М.Доячковлар бор эди. Ўша йилларда енгил атлетикадан Ўзбекистон чемпиони, Бутуниттифоқ миқиёсидаги спорт мусобақаларида юксак натижалар кўрсатиб, ҳаммини хайратда қолдирган Фарида Хасанова Катта шуҳрат қозонди. 1937 йилдан бошлаб Ўзбекистон спортчилар Бутуниттифоқ физкультура парадларида катнашадиган бўлдилар. Худди шундай 1938, 1939, 1940 йиллардаги Бутуниттифоқ парадади серқуёшли Ўзбекистон вакиллари гуллаб турган боғ фанида машқ қилдилар. Улар мураккаб гимнастика машқлари кирлойиш қилдилар-қизлар бу машқларни зангори ленталар ва чўқморлар билан йигитлар эса эшкак-милтиқлар билан шиори этадилар. Физкультурачилар машқи Хоразм халқ рақси “Лазги” ва қувноқ март қўшиғи билан тугалланди. 1937 йилда Тошкент, Самарқанд .Фарғона, Бухоро ва республиканинг бошқа шаҳарларида халқ маориф бўлимларига қарашли болалар спорт мактабларининг очилиши ҳам Ўзбекистонда талантли ёш спортчилар тайёрлашга қаратилган ҳам кўришлари мумкин. 1932 йилда физкультура ишларига 36.6 минг сўм сарфланган бўлса, 1940 йилда 439 минг сўм сарфланди. Бу Ўзбекистон КПнинг 1940 йилда бўлиб, ўтган IX-съезда қарорига амал қилиш натижаларидир. 115 УЛУҒ ВАТАН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ (1941-45 ЙИЛЛАР) Фашистлар Германиясининг собиқ Совет Иттифоқига тўсатдан хужуми Ватанимиз халқларининг тинч бунёдкорлик меҳнатини вақтинча узиб қуйиди. Гитларга босқинчиларга қарши озодлик уруши даври бошланди. Ўзбек халқи Совет Иттифоқидаги барча халқлар билан бирга Совет Ватаннинг озодлиги, шон-шарафи ва мустаққиллиги учун муққадас урушга қўзғолди.Улуғ Ватан уруши йилларида бутун мамлакатимиздаги каби Ўзбекистон ҳам физкультура ташкилотлари аҳоли ўртасида ёппасига ҳарбий жисмоний тайёргарлик ишларини амлага оширди. Урушнинг оғир йилларида республика физкультура ташкилотлари ўз ишларини уруш вақти талабаларига мувофиқлаштириб қайта кирди. Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистондаги физкультура ташкилотларининг бутун фаолияти Ватанни химоя қилиш манфаатларига бўйсиндирилди ва партиянинг “Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса душман устидан ғалаба учун” деган шиори остида олиб борилди. 1941 йил октябрида умумий ҳарбий таълим жорий қилиниб, республика территориясида минглаб ҳарбий таълим пунктлари ташкил этилди. Бу пунктларда физкультура ташкилотлари ҳарбий комиссарликлар билан биргаликда Қизил Армия заҳираларига таълим берди. Биргина Тошкент диномочиларининг кучи билан 54 ҳарбийлаштирган гуруҳ тузилиб бу гуруҳларда икки мингга яқин киши қўл жанчи қилиши, граната улоқтириш, спайкерлар ва тўсиқлардан ошиб ўтишни ўрганди. Самбош тернерларимиз ва бошқалар ёшларга кечю-кундуз самбо кураши усулларини ўрганишдир, “Локоматив”, “Спартак”, “Динамо” кўнгилли спорт жамиятларида махсус физкультурачилар батальонлари ташкил қилинди. “Спартак” жамиятининг республикамиз барча вилоятларидаги ўқув бўлимларида шиддатли суръат билан самокатчилар, граната улоқтирувчилар, спайперлар, гавандозлар тайёрланди. Бир йил ичида бўлинмалар 500 та биринчи ва иккинчи босқич ГТО нишондорларини, 1000 та мерганларни ва юзлаб матор хайдовчиларни тайёрлаб берди. Граната улоқтириш, ўқ отиш, қиличбозлик ва найза санчиш бўйича ўтказилган республика мусобақаларида уч минг спортчи қатнашди. Наманган шаҳрининг ўзида гранта улоқтириш мусобақаларига 1148 таси қатнашди. Ўзбекистон спортчиларининг жисмоний тайёргарлиги ва машқ қилиб чиниққанлиги ҳарбий ишни тез ўзлаштириш ишларига ёрдам берди. Улар қисқа муддат ичидаги кўл жангининг усталари, разведкачилар, танклар ва тез учир самолётларнинг моҳир бошқарувчилари бўлиб олдилар. Буларнинг ҳаммаси Совет ватанпарварининг юксак маънавий ирода фазилатлари билан қўшилиб, ғоят мураккаб жанг вазиятларида қўмонднлик топширикларини бажаришларига ёрдам берди. Волхов фронтида 1943 йили душман дзотини ўз кўкарига билан тўсиб, жангчиларимизга йўл очиб берган Тўйчи Эрйигитов, немис танкининг тагига бир неча бойлам граната билан ўзини ташлаган Комилжон Пўлатовлар каби халқ полвонларини эслаш кифоя. Республикамизда 1942 йилда июнда ГТО комплексининг бир қисми нормал ҳарбий-амалий турдаги нормалар билан алмаштирилиши муносабати билан физкультура ташкилотларининг нишонкорлар тайёрлаш соҳасидаги ишларининг аҳамияти янада ошди, қиличбозлик, ўқ отиш, мотоцикл, авиация ва парашют спорти турларига тағин кўпроқ эътибор берила бошлади. Республикадаги ўқув юртларининг жисмоний тарбия кафедралари студентлар, ўқитувчилар ва олий ўқув юртлари 116 ходимларни ҳарбий ишга тайёрлашни йўлга қуйди. Ўрта Осиё давлат университети, педагогика синтитути, Тошкент қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти, Қишлоқ хўжалик институти, Темир йўл транспорти инженерлари институти ва республикадаги бошқа олий ўқув юртларида минглаб МПВО, парашютчилар, санитарлар, дружикалар ва отрядлар ташкил этилди. Шундай бўлса ҳам, уруш йиллари қийинчиликларига қарамай, физкультура жамоалари тинмай кўпая борди. Масалан, 1941 йилда 1529 та жамоа бўлса, 1944 йилда улар 2077 тага етди. Физкультурачилар сафида 1941 йилда 105172 киши бўлса, 1944 йилда 160058 кишига етди. 1942 йилдан бошлиб ўрта мактаб юқори синфларида ҳарбий жисмоний тайёргарлик киритилишининг мамлакат мудофаасини мустахкамлашдаги аҳамияти жуда катта бўлди. Натижада мактабларда ҳарбий-физкультура ишлари анча кучайди. Ўша кезларда Ўзбекистон шаҳар ва туманларида ҳарбийлаштирилган оммавий поход ва кроссларни спортни ҳарбий – амалий турларидан юқори синф ўқувчилари мусобақаларини тез-тез кўриб туриш мумкин эди. Ватан мудофааси учун кураш республикамиз баскетболчилари ҳам фаол қатнашдилар. Бу йиллар А.Кириллов, Р.Ямполнский, В.Миронов, Э.Подцар, В.Тамофеев, Т.Агишев М.Левин, О.Шутова, А.Ритикова, М.Малинина , В.Столбова, Т.Агеева, З.Страхов ва Дороховлар республиканинг энг кучли баскетболчилари бўлиб ҳисобланардилар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий О.Т.Шутованинг келажакдаги шогирдлари Ю.Ушанов ва Т.Якушка Совет Иттифоқи терма жамоасининг аъзолари эдилар. Бу йилларда стадионларда, сув хавзаларида ва спорт залларида кучли, чидамли, эпчил, тезкор жангчилар тайёрланди. Шу билан бирга саноат қишлоқ хўжалигида ҳам иш унумли ошди ва ҳамма нарса душман устидан ғалаба қозонишга қаратилди. Лекин боскетбол секциялари бир неча (Тошкент, Самарқанд ва бошқа) вилоятлардагина ишлаб турди. 1944 йилда республикада атиги 91 та баскетбол майдончаси мавжуд бўлиб, 2104 киши баскетбол билан шуғулланарди. Спортчилар устидан олиб бориладиган назорат биргина Республика спорт комитетининг дўхтири томонидан амалга ошириларди. Республикада баскейтболни жадал суръатлар билан ривожлантириш мақсадида қатор тадбирлар амалган оширилди. Айниқса республикамизнинг саноат корхоналарида, ўқув юртларида колхозларда маҳаллий миллат ёшларидан баскейтболчилар жамоалари тузишга катта аҳамият берилди. Бу эса тезда ўз самарасини кўрсатди. Маҳаллий миллат эркаклар жамоалари ўртасидаги республика чемпионати 1945 йили Андижон бўлиб ўтди. Мусобақаларда 4 та жамоа қатнашиб, биринчи ўринни Самарқанд, иккинчи ўринни Наманган, учинчи ўринни Андижон, тўртинчи ўринни Тошкент шаҳарларининг жамоалари эгалладилар. Оғир уруш йилларида жумхуриятспортакиадалари, Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқлари спортакиадалари мунтазам равишда ўтказилиб турилди. Масалан, Олмаотада ўтган 1943 йилги спортакиадада Қозоғистон Спортчилари ғолиб чиқдилар, 1944 йили Тошкент ва 1945 йили Фрунзе шаҳирда ўтказилган спортакиадаларда эса Ўзбекистон спортчилари ғолиб қозондилар. 1945 йилда Наманган шаҳрида урушдан кейин миллий курашдан биринчи Ўзбекистон биринчилиги бўлиб ўтди. Бу мусобақада кўпчилик полвонлар қатнашмаган бўлса ҳам, у келажакдаги жумхурият биринчиликларининг ўтишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 117 1934 йилдан бошлаб то хозирги вақтгача Ўрта Осиё ва Қозоғистон полвонлари ўртасида анъанавий миллий кураш турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Уларда ғолиб чиққан полвонларга (жумхуриятига қараб) республика спорт устаси унвони берилади. Уруш йилларида Ўзбекистондаги мактаблар ва ўқув юртлари кўпчлик жисмоний тарбиядан хабарсиз кишилар ишлар ёки мактаблар мутлоқо ўқитувчисиз қолар эди. шунга қарамай, 1943 йилга келиб спорт ҳаёти анча жойланди. Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида спортнинг кўпгина турларидан мактаб ўқувчилари, шунингдек олий ўқув юртларининг студентлари ўртасида мусобақалар ўтказила бошлади. Шунингдек, кўнгилли спорт жамиятларининг мактаблар устидан оталиқ қила бошлаган ёшлар ўртасида спорт ишларини яхшилашда катта роль ўйнади. Кўнгилли спорт жамиятлари ўз атолиғидаги бошчилик қилишин ўзларидаги энг яхши мураббийларга топширди. Улуғ Ватан уруш йилларида ўқувчилар ва студентлар ўртасида олиб борилган ҳарбий-жисмоний тайёргарлик ва оммавий спорт ишлари Қизил Армия учун жангчилар тайёрлаб бериш жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Республикадаги ўқув юртларини тамомлаган ёшларнинг кўпчилигининг ҳарбий тайёргарликлари, жисмоний чиниққанликлари яхши бўлгани учун фронтларда немис босқинчиларига қарши мардона жанг қилдилар. 1 945 йил – Улуғ Ватан уруш тугаган ва мамлакатимиз тинч қурилишига ўта бошлаган йил мусобақалар ва уларда қатнашган спортчиларнинг кўпчилиги жиҳатдан 1940 йилдан қолишмайди. 1945 йил мобайнида Ўзбекистон спортчилари бокс, кураш, тош кўратиш, волейбол, енгил атлетика ва гимнастикадан мамлакат биринчиликларида қатнашдилар. Бироқ, Ўзбекистон физкультурачилари Улуғ Ватан уруши фронтларида ватанпарварларга, қаҳрамонлик ва жасурлик намуналари кўрсатдилар. Уларнинг кўплари Совет иттифоқининг орден ва медаллари билан мукофатланди, алоҳида хизмат кўрсатганлари эса Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари бўлдилар. Шу даврда Ўзбекистондаги физкультура ташкилотларнинг асосий иш шаклларидан бири спортнинг ҳарбий жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказишдан иборат эди. Хулоса қилиб айтганда 1943, 1944, 1945 йилларда ўтказилган Ўрта Осиё ва Қозоғистон қардош республикаларининг спортакиадалари уруш йилларида уюштирилган энг йирик тадбирлар эди. УРУШДАН КЕЙИНГИ ЙИЛЛАРДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ. Улуғ Ватан уруши тугагандан сўнг, совет халқи сингари Ўзбекситон аҳолиси ҳам бор кучини хўжаликка тиклашга йўналтирди. Қисқа вақт ичида иқтисодий, маданий ютуқларга эришиши, шу жумладан, жисмоний маданият ва спорт соҳасида янги-янги мувоффақиятлар қозониш учун шароит вужудга келди. 1945 йилда ССР Министрлар Совети “Физкультура ва спорт Комитетларининг ишини яхшилашда уларга ёрдам кўрсатиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Ўзбекистон Компартияси марказий комитети, республика Министрлар Совети ва Ўзбекистон ЛКСМ Марказий Комитети республикада физкультура харакатини юксалтириш масалалари юзасидан бир қатор муҳим қарор қабул қилдилар. Ўзбекистон комсомол ва физкультура ташкилотлари оммавий физкультура ва спорт 118 ишларини ривожлантиришга таалуқли масалаларни кўпроқ биргаликда хал қилабошладилар. Ўзбекистон физкультура ташкилотлари урушдан кейинги дастлабки йилларидаёқ катта мувоффақиятларга эришди. Жисмоний маданият ва спорт ишларига кўплаб маблағ ажратила бошлади. Масалан, 1948 йилда физкультура ташкилотларининг бюджети урушдан аввалги йилдагига нисбатан 25% ошди. 1948 йил 27 декабрда ВКГ (б)МК “Партия ва хукуматнинг мамлакатда оммавий физкультура харакатини ривожланитириш ва спортчилар маҳоратини ошириш тўғрисидаги директив кўрсатмаларнинг физкультура, спорт қўмитаси томонидан бажарилиши тўғрисида”ги қарори қабул қилди. Бу қарор совет физкультура харакатининг жанговор дастури бўлиб қолди. Бу қарор эълон қилингандан кейин Ўзбекистонда миллий кураш бўйича мусобақалар ва унда қатнашганлар 77 полвон қатнашди ва шу йили кураш колхозлараро республика спортакиадасининг дастурига киритилди. Ҳамда жисмоний тарбия ва спортнинг роли жуда катта эканини яна бир карра қайд қилди ва унинг янада ривожлантиришни аниқ тадбирларини белгилаб берди. 1946 йилда Андижон маҳаллий эркакларининг жамоалари ўртасида иккинчи республика чемпионат ўтказилди. Бу мусобақаларда республикамизнинг 8 та вилоятидан 50 киши қатнашди. Мусобақалар жуда қийин шароитда залнинг катталиги 20Х10,4 м бўлиб, йигит деворга махкамланган, ёруғлик манбалари ўрнатилмаган аҳволда ўтказилган эди. қизил шундаки, мусобақа учун Андижон шаҳарида фақат битта баскейтбол тўпи топилган эди. Бу мусобақаларда У.Бектимиров У.Умаров, А.Шермухаммедов, А.Миновахўжаев, Т.Исахўжаев, Х.Султонов ва К.Мусахўжаевлардан ташкил топган Тошкент шаҳар жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 1946 йилда ўзбек баскетболчилари собиқ ССР биринчилигининг II-гуруҳида қатнашиб, аёллар-6 чи, эркаклар- II-си ўринни эгалладилар. Бироқ, баскетбол ҳам мактаб ўқучилари ва талабалари орасида кенг оммалашмаган эди. Масалан, Тошкент шаҳрининг талабаларидан фақат 556 киши, мактаб ўқувчиларидан 962 нафари баскетбол секцияларига қатнашарди. Сўнги йилларда баскейтбол бўйича мусобақалар сони ошиб борди. Халқ оммасини жисмоний тарбияси билан оммавий равишда шуғулланишга жалб қилиниб, спорт-теника натижаларини юксалтириш ишоралари остида катта ишлар олиб борилди. Собиқ Иттифоқ мусобақаларда қатнашиш натижалари хали талабга жавоб бермасди. 1947 йилда маҳаллий эркаклар жамаолари ўртасида учинчи республика чемпионат ўтказилди. Бу мусобақаларда еттита жамоа қатнашиб, У.Орифхонов, М.Тоирхўжаев, У.Мирзахмедов, Ч.Ботишев, Р.Содиқов, Б.Ғофуров, Р.Одилов, А.Шермухаммедовлардан ташкил топган Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўринни, Самарқанд шаҳри жамаоси икинчи ва Тошкент вилояти жамоачи учинчи ўринни эгаллади. Хуллас, 1946-1960 йиллар республика баскейтбол ўйининг ривожланишида муҳим босқич бўлди. Ўзбекистон Компартиясининг 1949 йил мартда бўлиб ўтган Х съезд қарорида бундай эди: “Ёшларни жисмоний тарбиялаш ишини янада ривожлантиришга катта эътибор берилиши керак. Партия, совет касаба уюшмаси ва комсомол ташкилотлари уларни физкультура ташкилотларининг ишини яхшилашлари уларни моддий-теника базасини мустахкамлашлари, кенг халқ оммасига физкультура харакатига жалб қилишлари лозим”-деб ёзлган. 1955-1956 йилларда ССР халқлари биринчи 119 спортакиадасига тайёргарлик муносабати билан жисмоний маданият спорт тараққиётига айниқса эътибор берилди. Ўзбекистон КМП ва Министрлар Советининг қарори билан республика спортакиадасини ўтказиш ва ССР халқлар биринчи спортакиадасига тайёргарлик кўриш юзасидан ташкилий комитет тасдиқланди, физкультура оммавийлигини ривожлантириш ва Ўзбекистон спортчиларининг маҳоратини ошириш тадбирлари белгилаб берилди. Ўзбекистон Компартияси XIII съезди ҳам (1956 йил январь) яна шу вазифага эътибор берди. “Меҳнаткашларнинг жисмоний тарбиялаш анча яхшилансин, 1956 йилги ССР халқлари спортакиадасига республика спортчиларининг юксак даражада тайёргарлик кўриши таъминлансин”, деб кўрсатилган эди съезд қарорида. Ўзбекистон ССР Министрнлар Совет биргина 1953 йилнинг ўзида икки марта (30 мартда ва 31 августда) физкультура ва спорт ишларини яхшилашга қаратилган қарор қабул қилди. Бу қарорларда кадрларни қайта тайёрлаш, спорт асбоб анжомларини ишлаб чиқариш, спот иншоатлари қуриш ва уларни жиҳозлаш каби қатор масалалар аниқлаштириб берилган эди. “Ўзбекистон физкультурачиси” ва “Физкультурник Ўзбекистон” газеталари узоқ танаффусдан кейин 1953 йилдан бошлаб яна чиқа бошлади. 1954 йилда мамлакатда энг йирик “Пахтакор” стадионини қуришга киришилди ва 1956 йили ССР халқлари биринчи спортакиадаси очилиши арафасида фойдаланишга топширилди. 1945 йилда республика спортакиадларини ўтказиш анъанаси яна тикланди, 1948 йилдан бошлаб бу спортакиадалар мунтазам ўтказиладиган бўлиб қолди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқлари спортчиларимиз маҳорати қай даражада бўлганини қуйидаги жадвалдан яққол кўриш мумкин. Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикалари спортакиадаларида эришилган умум команда натижалари Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling