1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


XIX аср ўрталарида октябрь револуциясигача Туркистонда жисмоний


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

XIX аср ўрталарида октябрь револуциясигача Туркистонда жисмоний 
тарбия.
Рус генерали Черняев Тошкент шаҳрини босиб олиш ҳамда уни Туркистон 
вилоятига қўшишни ўз олдига мақсад қилиб қуяди. У 1864 йил кузида Тошкентни 
босиб олиш учун биринчи марта уруниб кўради, лекин бунга мувоффақ бўла олмайди. 
Рус қўшинлари шаҳар яқинидан туриб тўплардан. Тошкентни ўққа тутадилар. Шаҳар 
ҳимоячилари ўз навбатда жавоб ўқлари билан душман хужумини қайтариб турадилар. 
Руслар бу жангда 72 кишини йўқотиб, Чимкентга қайтиб кетадилар.
Черняев 1865 йилнинг баҳорида Чирчиқ дарёси қирғоғида жойлашган ва 
Тошкентни ичимлик суви билан таъминлаб турган Ниёзбек қалъасини 28 апрелда бир 
зарб билан эгаллаб олди ва анхорга оқиб келувчи сувни бўғиб қўйишга фармон 
беради. Шаҳарга нон ва бошқа озиқ-овқат келтирувчи йўлларни тўсиб қўйиди. 
Тошкент шаҳари камалди қолди. Черняев Тошкент ўз ихтиёри билан таслим бўлади 
деб ўйлаганди, лекин бу хол юз бермади. Нихоят 1865 йил 9 май куни икки томон 
кучлари бир-бирлари билан тўқнашди. Рус қўшини билан шаҳар ҳимоячилар ўртасида 
жанг Солар ариғи атрофида давом этди. Душман тўп ва замбаракларда ўқ ёғдириб 
туришга қарамай ҳимоячилар қаҳрамонларга жанг қилдилар. Жанг чинакам қизиб 
кетадики, тупроқ осмонга сапчирди, тўплар гумбуридан, қулоқлар қоматга келар эди. 
етти ёшдан еттмиш ёшгача эркак-хотин, ёш-қари хизмат камарини белларига махкам 
боғлаб, шаҳар лашкарига яқиндан ёрдам бера эди. тошкент ҳимоячилари Шўртепа 
жойлашган рус қўшинларига қарши хужум бошлайдилар. Ана шу жангда талантли 
саркарди Алимқул оғир яраланиб сафдан чиқади ва кўп ўтмай халок бўлади. Алимқул 
халок бўлгач, унинг қўшинлари Тошкентни ўз холича ташлаб чиқиб кетади. 
Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан босиб олиниши меҳнаткашларнинг 
эксплуатция қилишига барҳам бермади, балки унинг янги шакл, кўринишларини 
вужудга келтирди. Оқ подош замони хукумронлиги Ўрта Осиё халқларининг маданий 
тараққиётига ҳар жиҳатдан тўсқинлик қилди. Бироқ барча салбий кўринишларга 
қарамасдан, Туркистон ўлкасининг Россияга қўшиб олинишининг прогрессив 
жиҳатлари ҳам бор эди. Туркистон ўлкаси халқларининг хўжалик ва маданий 
тараққий учун муайян даражада шароит вужудга келди. Чоризмнинг реакцион ва 
халққа қарши сиёсатига кирмасдан, Россия Туркистоннинг илғор фикрли одамлари 
Ўрта Осиёнинг Россия таркибига қўшиб олиниши наинки сиёсий ва иқтисодий 
жиҳатдан, балки миллий маданият, шу жумладан, жисмоний тарбия харакатининг 
ривожланиши йўлида ҳам катта прогрессив аҳамиятга эга эканлигини жуда яхши 
билардилар. 
Россия махалий аҳолини зўровонлик билан руслаштиришга интилиб, ўзбек 
халқининг миллий маданиятини ривожланишига тўсқинлик қиларди. Бироқ, шундай 
шароитда Туркистоннинг Россия томонидан босиб олиши ўзбек халқи ҳаётида ижобий 
момент бўлди. Халқнинг иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривож топишига тўсқинлик 
қилиб келган баъзи реакцион одатлар йўқ даражага келиб қолди.
Қадимий халқ ўйинлари, жисмоний машқлар ва мусобақалар жисмоний 
тарбиянинг халқ воситалари сифатида сақланиб қола берди. Бироқ инқилобга қадар бу 
воситалар, худду аввалдагидек, асосан махаллий бойлар, оқ суяк задагонлар ва 
чоризмни гумаштарлари иҳтиёрида бўлиб улардан халқ оммасини озодлик учун, 


94 
золимларга қарши синфий курашдан чалғитиш мақсадларида фойдаланиб келинар 
эди.
Инқилобга қадар Ўрта Осиё мактаб, мадраса, қироат хоналарда мактаб 
гигиенасининг энг оддий қоидаларига жуда кам даражада риоя қидинар эди. болалар 
мактабга қатнай бошлаган дастлабки кунлариданоқ уларга зоҳидлик сингдирила 
бориларди. Дарс пайтида улар қуруқ буйра ёки шолга устида чўкка тушиб 
ўтиришарди. Ўқитиш асосан феодал диний ақидаларни сингдириш, кейинроқ эса 
қуръон ёдлаштиршдан иборат бўларди. Жисмоний машқ бажариш, хатто одатдаги 
серхаракат ўйинлар ўйнаш хам рухсат этилмасди, бу эса болалар ва ўсмирларнинг 
жисмоний ривожланишига ва ўсишига салбий таъсир кўрсатарди.
XIX аср иккинчи ярмида Туркистон ўлкасидаги ўқув юртларида жисмоний 
тарбияни жорий қилишга биринчи марта уриниб кўрилди. Ўғил ва қиз болалар 
гимназияларида ва баъзи мактабларда биринчи марта жисмоний тарбия жорий этилди. 
Бироқ машқлар мунтазам равишда ўтказилмас, ўқитувчиларнинг билим даражаси ва 
тайёргарлиги етарли эмасди. 
1890-1892 йилларда Туркистон ўлкасидаги мактабларда жисмоний тарбия 
машқлари бир мунча жойланди. Бу даврда ҳарбий мактаб ва билим юртларида 
гимнастика, қиличбозлик, отиш ва турли ўйин машғулотлари ўтказила бошланди.
XX аср бошларида гимнастика, теннис ривож топди.
Тошкентда 1914 йилда “Округ қиличбозлик-гимнастика мактаби” очилди ва 
унда қиличбозлик, жиҳозлар устида гимнастика машғулотлари ўтказил бошланди. 
Мактаблар гимназиялар ва билим юртларида жисмоний тарбиядан малакали кадрлар 
етишмаслиги махалий хокимят раҳбарларини 1912 йилда жисмоний тарбия 
ўқитувчилари тайёрлайдиган биринчи гимнастика ва ҳарбий соф курси очишга 
мажбур қилади.
Ўрта Осиёда умумий халқ маорифи ишларига, шу жумладан жисмоний тарбияга 
ниҳоятда кам эътибор берилар эди. Масалан, 1914 йилда бутун Туркистон ўлкаси 
худудида бор йўғи 160 та мактаб бўлиб амалдорлар ва махалий феодалларни болалари 
эди.
Инқилобдан илгари Туркистон ўлкасидаги мактабларда жисмоний тарбия 
муваққат ва ҳеч қандай тизимга асосланмаган, шунинг учун ҳам Туркистондаги 
ўқувчи ёшларни жисмоний жиҳатдан камол топтириш ва соғлом ҳамда 
бақувватлаштириш воситаси бўлмас эди.
1916 йил 1 октябрдан бошлаб Ўрта Осиёда “спорт сафарбарлиги” деган 
ташкилот ўз ишини бошлади. Бу ташкилотга эркаклар гимназияси, семинарияси, реал 
билим юрти, комерсия ва хунар билим юртларининг талабалари бир ой муддатга 
сафарбар қилинар эди. Дастур тариқасида аскарлар ёки қўшинлар учун мўлжалланган 
жисмоний тайёргарлик қўлланмасидан фойдаланиларди. “Спорт сафарбарлиги” ўз 
моҳият эътибори билан ғалаба қилгунча давом эттириладиган уруш учун янги 
захиралар тайёрлашга хизмат қиларди. Ушбу ташкилот Туркистондаги ўқув юртлари 
талабалари ҳарбий ва жисмоний тайёргарлигининг ўзига хос кўриги ҳам эди. Бу
кўриклар инқилобдан олдинги Туркистондаги ўқув юртлари талабаларини жисмоний 
тарбиялаш нафақат паст даражада эканлигини билдиради.
1890 йилларга келиб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида дастлабки пойга 
ўтказиш жамиятлари ташкил қиланди. Булар энг серғайрат, ишчан спорт жамиятлари 
эди, чунки бу жамиятларнинг асосчилари ва фахрий президентлари дурустгина пул 
ишлаб олишлари ва обрў ортиришлари мумкин эди.


95 
Туркистон ўлкаси аҳолиси ўртасида велосипед спортига қизиқиш кучайиши 
1895 йилда “Туркистон хаваскор” велосипедчилар жамияти тузилишига, кейинчалик 
эса Тошкентда велосипед йўлини қурилишига сабаб бўлади. Ряховский, Петровений 
ва бошқалар Туркистондаги дастлабки велосипедчи спортчилари жумласидандир. Бу 
жамият Туркистонда велосипед спортини ривожлантиришда катта роль ўйнади. 
1904 йилда “Тошкент гимнастика ва жисмоний машқ хаваскорлари жамияти”, 
1906 йилда эса “Сокол” енгил атлетика гуруҳи ташкилд этилди. Мазкур жамият ва 
гуруҳ спортнинг шу турича хаваскор бўлган бир тўдагина кишилар ўртасида 
машғулотлар ўтказарди.
1912 йилда Тошкентдаги “Округ” қиличбозлик гимнастика мактабида бўлиб 
ўтган саралаш мусобақаси револлюциядан олдинги даврда гимнатсикани, енгил 
атлетика қиличбозликдан ўтказилган йирик мусобақа эди. бу мусобақаларда 
Стогольмда бўладиган V олимпиада ўйинларида қатнашадиган. Россия командасини 
тўлдириш учун энг яхши спортчилар танлаб олинган эди.
1913 йилда ташкил этилган “Тошкент спорт хаваскорлари жамияти”. 
Инқилобдан илгари Туркистон ўлкасидаги энг йирик спорт жамияти эди.
Бироқ меҳнаткашлар оммаси бу жамиятлардан четда турарди. Жамият аъзолари 
асосан мартабали ва мулкдор кишилар-буржуа зиёлилари, савдогарлар ҳамда 
бекорчиликдан зеркиб бирор эрмак изловчи ҳарбий мансабдорлар эди.
Инқилобдан олдинги туркистонда спорт ғоят суст ривожланганди. Ўша 
йилларда Туркистон ёшларида физкультура ва спортга интилиш катта эди-ю, аммо 
чор хукуматининг малайлари жисмоний тарбияни ўзлари учун фойдали, ўзига хос 
кўнгли очиш воситасига айлантиришга харакат қилардилар.
1908 йилдан бошлаб Туркистонда профессионал полвонлар қатнашадиган 
чемпионатлар ўтказила бошлади. Бу чемпионатларда бутун дунёга таниқли Заикин, 
Падубний Вахтуров, Буль, Хожи Муқон каби жуда кўп бошқа полвонлар 
катнашдилар.
Тошкент Бешёғоч даха Чақар махаллада яшаб ўтган Ахмад паҳловон Топилбой 
ўғилнинг Ўрта Осиёда курашиб, йиқитмаган паҳловон қолмаган эди. Шу вақтларда 
бутун жаҳонга машҳур бўлган немис паҳловони Реппел Тошкентга келиб, циркда ўз 
паҳловонлигини кўрсатиб ҳамма томошабинларни қотил қилиб юрарди. Унинг 
оғирлиги саккиз ярим пуд (133 кг) бўлиб, саккиз пудлик чуянни икки қўли билан, ўн 
олти пудлик чўянни кафти билан кўтарар эди.
Шу паҳловон Ахмад паҳловоннинг довруғини эшитиб қолиб, у билан кураш 
тушмоққа жазм қилибди. “Ким йиқилса, ёнида эллик сўм беради” деб гаров 
боғлашибди. Ўша куни циркни одам босиб кетибди. Йигирма саккиз ёшли Ахмад 
половон эгнида багри боғланган оқ яктак бўлиб тушган Реппел чиқиб келди. Унинг 
белида тасма белбоғи бор эди.
Икки зарбардаст паҳловон ўртада бел тутишиб кетдилар. Томошабинларнинг 
юраги зирқираб кетди. “Ким-кимни йиқитар экан?” деган ташвишда нафасларини 
ичларига ютиб тек туриб қолдилар. Ўша аснода циркда пашша учса билинар эди. 
Фақат ора-сира паҳловонларнинг “гиҳ” этган товушларигина эшитилиб қолар эди. 
орада бир неча дақиқа ўтар-ўтмас Ахмад паҳловоннинг “Ё Алишер худо” деган 
нидоси эшитилиб қолди. Шудам ер ларзага келгандек бўлди. Чархпалак бўлиб тушган 
Реппел ерда узала тушиб ётар эди. Қарсак устига қарсак бўлди, қий-чув кўтарилди. 
Ўша йилларда Туркистон ўлкасидаги циркларда миллий кураш мусобақалари ҳам 
ўтказиладиган бўлиб қолди.


96 
1906 йилда Ўрта Осиёда футбол вужудга келган йил деб хисоблаш мумкин. 
Лекин Ўзбекистонда биринчи бор футбол командаси Қўқон шаҳрида “Мускоманда” 
(мусулмонлар жамоаси) ташкил этилган. Бу жамоани Камол ва Хусан 
Мухиддиновлар, Охунжон Бойматов ва Хошимжон Аминов каби фидоий кишилар 
ташкил этишган. 1930 йилларга келиб жамоанинг шуҳрати туркистон ўлкаси бўйлаб 
кенг тарқалди.
“Мускамонда” 1934 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикалари спорт 
олимпиадасида ғолиб бўлган.
Илғор зиёлиларнинг ерли аҳоли ўртасида спорт ишларини йўлга қуйиш, уларни 
турли спорт командаларига жалб қилиш йўлидаги ҳар қандай ташаббусига хокимят 
маъмурлари тўсқинлик қиларди. Масалан, 1913 йилда Тошкентдаги мактаб 
ишчиларнинг спорт тўгараги ташкил этишга уринишлари бехуда кетди. Ишчиларнинг 
махсус илтимосномасига Туркистон генерал-губернатори “Ҳар қандай спорт 
жамиятлари ташкил этишни тақиқлайман” деб резолюция қуйди.
1915 йилда оммасининг қалбида чуқур жой олган, унинг таъсирли 
томошабинларидан хисобланган кураш мусобақаси ҳар қандай тақиқлашларга 
қарамай, шаҳар ва қишлоқларнинг кўп одам тўплашадиган қулай майдонларида зўр 
қизиқиш билан давом этаверди. Бу эса гар амалдорларини кескин чоралар кўришича, 
кураш майдони атрофлича тўпланганларни зўрлик билан тарқатиб, ҳатто уларга 
қарши жазо тадбирларни кўришга мажбур этади.
Аммо ана шундай тақиқлаш сиқувларга қарамай, халқ оммаси ўз жисмоний 
тарбиясини, халқ ўйинларни авайлаб сақлади ва ривожлантира берди. Ўзбек халқи 
ўртасида кураш, пойга, улоқ, дорбозлик, акработика, турли хил халқ ўйинлари 
илгаригидек кенг тарқалганлигига қола берди. Ҳеч бир байрам, хатто диний хайитлар, 
айниқса бахорни наврўз сайиллари полвонларнинг ҳаммаси хайратга солувчи 
ўйинларсиз ўтмас эди. Оддий халқ арқон тортиши, ёғоч оёқда юриш, силлиқ ходага 
тирмашиб чиқиш ва бошқа оммавий ўйинларда қатнашиб кўнгил очар эди.
Н.С. Лихоиши ўзининг “Туркистонда ўтказилган ярим умр” китобида ёзганидек, 
ерли аҳоли курашни жуда севарди. Кўкламнинг дастлабки ёруғ кунлари етиб келиши 
биланоқ спорт ёшлари ҳар жума куни жума намозидан кейин шаҳар чеккаларидаги 
боғларга йўл олишади, у ерда тумонат одам йиғилиб, баҳорда кураш беллашувини 
томоша қилиш ва кураш совринини олиш учун тўпланишади. Беллашувлар роса 
авжига чиққан пайт оломон бирдан хар тарафга тарқалиб, бир-бирини босиб, тўс-
тўполон бўлиб, боши оққон томонга девор ошиб қочиб қолишди. Боғ ёнидаги кўчадан 
отлиқ полициячилар келаётган махлиё бўлиб, хуштак чалишга улгуролмай қолибди.
Яна Лихошин ўз очеркларида курашга тушган полвонларнинг беллашувини, 
уларнинг курашиш техникаси ва тип- тикасининг маълум режалар асосида эканини, 
кураш доира шаклидаги майдонда ўтказилишини батафсил таърифланган. Яъни ҳар 
бир кураш 2-3 дақиқа давом этиб, оёқ чалиш ва аввал белбоғдан ушлаш усуллари 
қўлланилган. Демак, XX аср бошларида курашнинг энг қадимги усуллари ва 
анъаналари (беллашувларнинг доира майдончада бўлиши, белбоғдан ушлаш усули) 
сақланиб қолган.
Мусобақалар ва халқ ўйинларининг шу каби барча шакллари одамлар ўртасида 
муҳим ўзаро муносабат воситаси бўлиб, меҳнаткашлар синфий онгини уйғотишда, 
уларни белбоғликка, ҳуқуқсизликка, чор мустамлакачилари билан махалий феодал 
зулмига қарши курашга отлантиришда ташкилотчилик ролини ўйнади.
Хозирги Ўзбекистон худудида жисмоний тарбия тарихи жараёнида кураш, от 
спорти, ўқ ёй отиш, дарбозлик, акработика ва ҳоят хилма-хил ўйинлар ҳамда турли 


97 
олишувлар сингари миллий спот турларининг тараққий этиши яққол кўзга ташланиб 
туради.
Инқилобдан илгари Ўзбекистон чор Россиясининг қолоқ чекка ўлкаси эди. 
хўжалик ва маданий жиҳатдан қалоқсиз ҳуқуқсизлик, рус буржуазия ва махалий 
аъёнларининг шафқатсиз эксплуатацияси ўзбек халқининг қисмати бўлиб қолган 
жисмоний тарбиядан жуда оз кишилар бахраманд эди. спорт майдончалари 
шуғулланар, меҳнаткашлар оммаси спот жамиятлари фаолиятидан четда, 
мусобақаларда ҳамда спортнинг айрим турларидан машҳулотларда қатнашмас эди. 
Ўзбекистонда 1917-40 йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожланиши. 
1917 йил Улуғ октябрь социалистик революцияси ўзбек халқи тарихида янги 
сахифа очди. Бу инқилоб ўзбек халқини социал ва миллий зулмдан қутқарди, унга 
қолоқликдан тараққиётга тарихда мисли кўрилмаган сакраш ясаш имкониятини берди. 
Улуғ октябр социалистик революцияси ўзбек халқининг иқтисодий сиёсий ва маданий 
жиҳатдан ҳар томонлама ривожланиши учун кенг йўл очиб берди.
Коммунистик партия Собиқ иттифоқ хокимятининг дастлабки йиллариданоқ 
жисмоний тарбияни вазифаси ишчи ва деҳқон ёшлар саломатлигини тиклаш ва совет 
хокимяти теварагида жипислаштиришнинг кучли воситаси бўлишидан иборат 
эканини белгилаб берди. Партия жисмоний маданият ва спортни меҳнат нашлар 
манфаатлари учун, уларнинг ошириш ва давлатнинг мудофаа қобилятини 
кучайтириш учун хизмат қилдира бошлади.
Ёш советлар хукумати, ўша даврда жуда катта кийнчиликларни бошдан 
кечираётганига қарамай, маданий курилиш масалаларига, шу жумладан жисмоний 
маданиятли ривожлантиришга катта эътибор бера бошлади. Жисмоний маданиятни 
амалга ошириш эса, умумий ҳарбий таълимга юкланди.
Шундай 
қилиб 
Туркистон 
ўлкасидаги 
ёш 
жисмоний 
маданият 
ташкилотларининг иштоки 1923 йил июн ойига қадар Турк фронтининг умумий 
ҳарбий таълим бошқармаси раҳбарилигида амалга оширилиб келинди.
1918 йилдаёқ Туркфронтининг умумий ҳарбий таълим органлари ва спорт 
клублари махалий аҳолиси орасидан танланган Қизил Армия резеврларини жисмоний 
тарбиянинг халқ анъаналари ва ўйинларидан кенг фойдаланилди, махалий 
ташаббускорлардан кўпларини турлари хил спорт тадбирларини ташкил қилиш ва 
ўтказиш ишига жалб қилди. Бу кишилар жисмоний тайёргарлик инструкторлари 
бўлиб 
ишладилар, 
ёш 
республикада 
жисмоний 
маданият 
ва 
спортни 
ривожлантиришнинг ошошик тарғиботчилари бўлиб майдонга чиқдилар. Тасалан энг 
кучли полвонлар Тожи Аълоев, Қоротош Юсупов, мактаб ўқитувчилари А.Ғозиев, 
А.С.Дуроновский, М.Эшонзодаев, Ю.Алиев, К.Абдуллаев, У.Асадов, Н.Акалаев ва 
бошқалар умумий ҳарбий таълимнинг дастлабки инструкторлари эдилар.
Жисмоний маданият ва спортни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг октябрдан 
энг биринчи жисмоний тарбия қолдирғочларидан. А.Н.Израилов, Б.В.Эргардий, 
Д.М.Укранцев, Н.М.Тестелец, Р.Зокиров, М.Йулдошев, Л.Л.Бархаш, А.Саидхўжаев, 
Я.Валишаев, М.Раупов, К.Саримсоқов, П.Т.Таран, Н.Г.Цапенко, Н.Г.Елкий каби 
жисмоний тарбия харакати фахрийларини тилга олмай бўлмайди. Йигирманчи 
йиллардаги нихоятда қийин шароитда бу кишилар Туркистонда жисмоний 
маданиятни жорий қилиш соҳасида катта ишлар қилдилар. Улар ёшларнинг жисмоний 
машқларга интилишини қўллаб-қувватладилар, дастлабки тўгараклар ва спорт 
клубларининг вужудга келиши ва ривожланишига ёрдамлашдилар.


98 
1918 йилда Туркистон ёшларининг биринчи пролетор ташкилоти вужудга 
келади. 1919 йилда у расмий комсомол ташкилотига-Туркистон коммунистик ёшлар 
союзига айланди. Бу союз республикада жисмоний мадният харакати масалаларига 
катта эътибор бера бошлади. Туркистон комсомолнинг биринчи ўлка съездида 1927. 
Туркистон жисмоний маданий ва спорт ишларини ривожлантириш взифаларига катта 
аҳамият берилди.
1918 йилда халқ университети қошида жисмоний маданият тўгараклари 
тузилиб, бу тўгаракларда спортнинг сувда сузиш тури илк марта расм бўлади, футбол 
камондалари тузилди, енгил атлетика ва гимнастика машғулотлари ўтказилди. 
1920 сентябрида 
Туркистон Умумий ҳарбий таълим бошқармасининг 
кўрсатмаси билан биринчи Ўрта Осиё олимпиадасига тайёргарлик кўра бошлади. 
Олимпиада 1920 йил октябр бошларида ўтказилди. Дастурчи енгил атлетика, футбол, 
от спорти, шаҳмат каби спорт турлари, шунингдек улоқ, кураш, арқон тортиш ва 
бошқа анъанавий халқ ўйинлари киритилган эди.
Туркистон хукумати раҳбарлигида Умумий ҳарбий таълим органлари ва унинг 
жисмоний маданият советлари, ўлка комсомол ташкилоти ва касаба уюшмалари олиб 
борилган жуда катта ишлар ижобий натижалар берди.
Ёш хокимятнинг дастлабки йилларидаёқ Тошкент, Самарқанд ва Скобелев 
тугатилди. Маориф, Солиқни сақлаш комиссарликларининг ҳамда умумий ҳарбий 
таълим Бошқармаси бош бошлиғининг 1920 йил 31 октябридаги Директивасига 
мувофақ бутун Совет Россиясидаги каби Туркистон ўлкасида ҳам барча мактаблар ва 
ҳарбий таълим курсларида 1921 йил 1 февралдан бошлаб жисмоний тарбиянинг изчил 
тизими-“мактаб ёшидаги болалар ўртасида ва ҳамма ёшдаги ўсмирлар ўртасида 
жисмоний тарбияни амалга ошириш” жорий қилинди. Юзлаб жисмоний тарбия 
инструкторлари тайёрланди. Бу эса мазкур Дериктивни Ўзбекистонда ҳам амалга 
ошириш имкониятини берди.
Маориф Халқ Комиссарлиги билан Туркфронт Умумий ҳарбий таълим 
бошлиғининг шу масала юзасидан. 1922 йил 4 мартда чиқарган 12-буйруғида бундай 
дейилган эди: &1.Ўқувчи. ёшларни спортига тортишни амалга ошириш мақсадида 
Умумий ҳарбий таълим бўлимлари махаллий Халқ Маориф бўлимлари билан 
биргаликда республика худудидаги мактабларда ва Халқ Маориф Комиссарлигига 
қарашли болалар муассасаларида спорт тўгараклари ташкил қилишга киришсинлар бу 
тўгараклар орқали жисмоний маданият асослари турларига тадбиқ этилсин 
ишлатилмаётган кучлар ва зарур спорт ашёлари шу тўгарак ихтиёрига топширилсин. 
2.Жисмоний тарбия машуғулотлари (ўйинлар, спорт ва гимнастика) мажбурий дарс 
қаторида жорий этилсин ва бу дарс мактабларидаги машуғулотларнинг умумий 
хисобига киритилсин. 
Улуғ Октябри революциясини биринчи йилдан бошлаб жисмоний тарбия 
дарслари мактабларда жорий қилина бошлади. Бунга мисол тариқасида 1918 йил 
Фарғонада шаҳрида ташкил қилинган ўзбек мактабини иш тажрибасини келтириш 
мумкин. Бу мактабга Т.Н.Қори-Ниёзий очиб унга раҳбарлик қилган эди, кейинчалик у 
киши Ўзбекистон фанлар академиясининг кўтарилди. Қори-Ниёзий домла кейинчалик 
шундай эслайдилар: “Болалар ўзларининг янги мактабларини жони дили билан 
севардилар ва жуда тезгина ўқишга киришиб кетдилар”-деган эди. Мактабда унча 
катта бўлмаган сабзавот, гуллар экадиган жойлари, жисмоний тарбия шаҳарчаси ва 
устахона бор эди. Дарс томом бўлгандан кейин болалар уйларига кетмасдан, балки 
улардан айримлари полизга, гулзорга бориб ишлашардилар, қолганлари эса жисмоний 


99 
тарбия билан шуғулланар эдилар ёки бўлмаса география харитаси олдида 
бахслашдилар.
Ана шу мактабда 1919-1921 йилларда жисмоний тарбия дарсни олиб борган 
ўқитувчи Г.М.Бернацкийни айтишига кўра жисмоний тарбия дарсида гимнастика 
мажбури бўлиб ҳисобланарди ва у ўқувчилар ўртасида катта қизиқиш ва муҳаббат 
хиси билан фойдаланиларди. Бу шуни кўрсатиб турибдики совет хокимятини биринчи 
йилидан бошлаб Айкан, Фарғонада 1920 йили Умумий мажбурий таълим бўлимида 
жисмоний тарбия бўйича дастур нашр қилинди биз республикамизда макта 
дастурларидан биринчи эди. кейинчалик аниқлашига кўра дастурни тузиувчи ва 
муалиф Н.Г.Елкин экан. 
Кейинчалик Тошкент, Қўқон, Андижон, Самарқанд ва бошқа шаҳарлар 
макталарида жисмоний тарбия дарслари жорий қилинди.
1921-1924 йилларга келиб мактаблардаги жисмоний тарбия дарслари бир мунча 
фаоллашди. Чунки 1922 йилни мартида Халқ Маорифи Комиссарлиги ва Умумий 
мажбурий таълим бошқармаси билан биргаликда мактабларда жисмоний тарбия 
дарслари мажбурий фан сифатида киритилиши ҳақида қўшма буйруқлар қабул 
қилинди
Албатта, кадрларни етишмаслиги, материал базаларни йўқлиги ва камлиги 
сабабли бу буйруқни бажариш ўнғай бўлмасди. 1922 йилни декабрида Туркистон улка 
физкультура совети қошида мактаб комиссияси ташкил этилади. Шунингдек уни 
фаоляти мактабларда жисмоний тарбияни жонлантиришга ёрдам беришдир. 
1929 йили Фарғона вилояти ҳарбий комиссариати қошидаги Умумий мажбурий 
таълим бўлими томонидан “Беш йиллик мактабларида 1-2 синфларда жисмоний 
тарбияни дарсини ўтиш қисқача дастури” нашр қилинди. Бу дастурда гимнастика, 
югуриш, сакраш ўйин машғулотларини ўтказиш назарда тутилган. Уни кириш 
қисмида қуйидаги кўрсатмалар берилган: Гимнастик қуйидаги мақсадга эга: тўғри 
жисмоний ривожланишини бериш, организмдаги нуқсонларини тўғрлаш, харакат 
координациясининг ишлаб чиқиш билиш, интизомини ривожлантириш ва нерв 
системаларини мустахкамлаш. 
Югуриш юрак, ўпка, хахм қилиш органларидаги мушак толалларини 
ривожлантиришга ёрдам бериш, энергия ва иродани ривожлантириш. 
Сакрашлар, югуришди қандай бўлса, бунда худди шундай, бироқ қўшимча 
эпчилликни, кўз билан ўлчашни ва мушакларни тез қисқариш қобилиятини 
ривожлантириш. 
Ўйинлар: Умумий жисмоний ривожланишидан ташқари нерв системасини 
мустахкамлашда, психологик сифатни мустахкамлайди ва ривожлантиради буларни 
барчаси эса педагогик тарбия воситаларидан бири ҳисобланилади.
Дастурда ўқитувчиларга қуйидагиларни тавсия қилинади: 1. Машғулотни албатта 
тоза хавода ёки оддий шамоллатилган хонада, ўтказилиши керак, лекин ҳозиргина 
дарс ўтказилган хонасида эмас. 2.10.дақиқа вақтини гимнастика машқларига, қолган 
вақтни-югуриш, сакраш ёки ўйинарга, баҳишланади; агарда ўйин билан барча 
ўқувчилар шуғулланасалар, унда тўлиқ дарсни ўйинга бағишлагани маъқул.
Ўлкада жисмоний тарбияни мажбурий дарс сифатида мактаб дастурига киритиш 
ўқитувчи кадрлар тайёрлаш масаласини кескинлаштириб юборди. Туркистон ўлкаси 
шароитида бу масаласини халқ қилиш ҳам катта қийинчиликлар билан боғлиқ эди. 
Туркистон Фронти Умумий ҳарбий таълим бошқармаси бошлиғи А.Н.Израилевнинг 
1921 йил 10 февралида Н.И.Подвойский номига юборган билдиришидан маълум 
бўлишига, Тошкентда жисмоний тарбия ўқитувчилари тайёрлайдиган “спорт курси 


100 
ташкил этиш” учун келишилиб, 40 кишидан ташкил топган курсни 1921 йил 15 
февралигача очиш белгиланди. Кейинчалик Самарқанд ва Скобелев шаҳарларида ҳам 
худди шундай курсларни ташкил этиш тадбирлари кўрилади.
1921 йил 13 январда Умумий ҳарбий таълим Бошқармаси хузурида барча 
идоралар ва ташкилотларнинг жисмоний тарбия соҳасидаги фаолиятини тартибга 
солиб турадиган идоралараро ташкилот-Туркистон Марказий физкультура Совет 1923 
йилга қадар ўлкадаги барча ташкилотларнинг физкультура ва спортни 
ривожлантириш соҳасидаги ишларни йўлга солиб турувчи раҳбар орган бўлиб келди. 
Совет таркибида солиқни сақлаш ва Саориф халқ комиссарликларни ҳамда Умумий 
ҳарбий таълим Бошқармасидан иккитадан вакил ,Тукистон Компортияси Марказий 
Комитети, ВЦСПС бюроси, Туркистон комунист ёшлар Союзи Марказий Комитети, 
Тошкент депутатлари Совети, Туркистон Коммунистик партияси Марказий Комитети 
хузуридаги хотин-қизлар бўлими, Туркистон спонртлигаси ва деҳқонлар уюшмасидан 
биттадан вакил бор эди. умумий ҳарбий таълимнинг барча худудий округлари 
хузурида хам худди шундай физкультура советлари тузилди. Марказий физкультура 
Советнинг дастлабки раиси А.Н.Израилев, маъсул секретари И.В.Гаидуль, илмий 
методик комиссияси бошлиғи Дм.Укранцев эдилар. 
Шу даврда вилоят физкультура Советлари (хозирга бўлиниши асосида) хал 
тузилиб, уларга ҳам раҳбар ходимлари тайинланди.
Марказий физкультура совети ва унинг жойларига органлари тузилиши 
физкультура харакатида катта роль ўйнади, ўлкадаги барча йирик шаҳарларда спорт 
тўгараклари вужудга келишига, хилма-хил спорт тадбирлари ўтказилишига ва 
мактабларда жисмоний тарбия ўқитиш мажбурий дарс сифатида қуйшимча ёрдам 
берди.
Масалан, 1922 йил 25 сентябрда олинган маълумотларга кўра ўша вақтда 
Марказий Физкультура Совети тизимида 46 та туман ва участка спорт ташкилотлари 
бўлиб, улар 1920 йилдагидек 2800 кишини эмас, балки 4797 аъзони (шу жумладан 382 
хотин-қизни) бирлаштирар эди. ўлкада 11 гимнастика заллари ва шаҳарчалари, 345 та 
спорт майдончаси ва битта велотерек бор эди. Гимнастика 17 ташкилотда, енгил 
атлетика 20 ташкилотда, футбол 26 ташкилотда, баскейтбол 7 та ташкилотда 
ривожлантирила бошлаган эди. Аммо оғир атлетика, бокс, қиличбозлик ва велосипед 
спортни ривожлантириш ҳамон суст борар эди. Велосипед отига 3 ташкилотда, оғир 
ателика ва бокс ики ташкилотда йўлга қуйилган эди.
Шу йилда Қўқон енгил атлетика мусобақалари, Қўқон, Андижон ва Жалолобод 
командалари ўртасида футбол учрашувлари ўтказилган. Футбол командалари орасида 
Қўқон ва Андижон командалари кучли бўлган. 
1921 йили Тошкентда “Олимп” бирлашган спорт жамияти ташкил этилади. Бу 
ўша давржа Туркистондаги энг йирик спорт ташкилотларидан бири эди. Ушбу 
жамиятнинг футбол командаси кўп йиллар мобайнида Ўрта Осиёдаги энг кучли 
командалардан бири ҳисобланиб келинди.
Шундан сўнг жисмоний маданият ва спорт Туркистон республикасининг энг узоқ 
шаҳарларига ҳам етиб борди. Бухоро, Чоржўй, Каттақўрғон, наманган ва Урганч 
шаҳарларида жисмоний тарбия харакати ривожлана бошлади.
1921 йилда II Ўрта Осиё олимпиадаси ўтказилди. Бу олипиада дастурида енгил 
талетика (эркаклар ва аёллар) гимнастика мусобақалари киритилган эди. Олимпиада 
тантанали равишда очилди, қатнашчилар кирадики, Туркистон ҳарбий округининг 
қўмондони, Туркистон Марказий Ижроня Комитети ва Туркистон Компартияси


101 
раҳбарлари қабул қилдилар. Пиравардида ҳарбий хизматга чиқарилувчи 
спортчиларнинг оммавий қўргазмали машқлари ўтказилди.
Биринчи олимпиадада бўлгани каби Фарҳона командаси мувоффақиятли 
қатнашиб, енгил талетика, баскейтболдан биринчи ўринни эгалладилар. Иккинчи 
олимпиадада гимнастика ва бокс мусобақалари бўлмади ҳисоб, чунки командада 
қатнашган ташкилотлар бу турлардан командалар олиб келмадилар, баскейтболдан 
фақат Фарғона,Самарқнд ва Ченявна шаҳарларининг хотин-қизлари командалари 
катнашди. Хатто олимпиада ташкилотчиси бўлганТошкент шаҳри ҳам баксейтбол, 
гимнастика ва боксдан камондалар қўя олмади. Олимпиада Тошкентнинг футбол 
командасигина барча учрашувларни мағлубятсиз ўтказди.
Иккинчи олимпиада бутун ўлкада жисмоний маданият ва спортни ташвиқот-
тарғибот қилишда ва уни янада ривожланишида катта роль ўйнади.
1922 йилда енгил атлетикадан Туркистон республикаси рекорларининг биринчи 
расмий жадвали эълон қилинди.
1923 йил апрелигача Умумий ҳарбий таълимнинг физкультура Советлари 24 
спорт клубини, 15 та спорт жамиятини, 17 спорт тўгараги ва 14 та скаутлар 
ташкилотини бирлаштиради, улардаги аъзолар сони 12.135 кишига етган эди.
1923 йил 27 июнда Бутуроссия Марказий ижроий Комитети ўзининг 1923 йил 22 
сентябр қарори билан ўлка физкультура советини тузди ва 1924 йил 23 январда Ўлка 
Физкультура Совети тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Ўлка советининг раиси қилиб соғлиқни сақлаш комиссари ва Ўзбекистон 
К.П.Марказий комитетини секретари С.С.Асфандиёров, маъсул секретари қилиб 
Н.М.Тестелец тайинланди.
Миллий давлат чегараланиш арафасида Ўлка Физкультура Советнинг тузилиш 
техника номи сиёсати илмий таълим комитетидан иборат бўлиб, уларга Совет 
Президиму раҳбарлик қиларди. Техника комитети (раиси Б.Эргардт) жамоатчилик 
фаолини бирлаштиради. Мазкур фаоллар куч билан сеҳаракат ўйинлар, енгил 
атлетика, оғир атлетика, химоя қилиш ва хужум қилиш харакатлари ҳамда ҳарбий 
спорт секциялари ташкил этилган бино барин, бутун таълим спорт ишлари шу 
комитетда мужассамлаштирлган эди. Бу комитет ўлкадаги жисмоний тарбия 
тўгараклари учун мусобақа дастурлари ва низолари ишлаб чиқар, мусобақалар 
уюштириш ва ўтказиш устидан назорат қилар, узил-кесил ажримлар чиқарар ва спорт 
ишларига баҳо берарди. Тошкентда биринчи ўлка стадиони курилиш ҳам шу комитет 
хизматлари жумласига киради.
Илмий таълим комитети (раиси А.Г.Демов) ҳеч қандай илмий методик базаси 
бўлмагани учун, амалда ҳеч қандай иш қилмади. Бу “Туркистонимизда ниҳоят 
даражада камбағал бўлганлиги туфайли бизда лоақал бирорта антрометрик кабинет 
ўйқлиги натижасидир” дейилган эди. Ўлка Совет ҳисобланади.
Ўлка Советнинг Президиму катта ташкилотчилик ишларини амалга оширди, 
олтита область Советларининг (Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, Туркиманистон, 
Еттисув, Амударё) барчаси ўз вақтида тузилишини таъминлади, улар ишига 
раҳбарлик қилди. Ҳалқ комиссарлари, Касаба союзлари ва комсомол органлари 
ўртасида мувофақлаштирувчилик ролини ўйнади. Бутун иттифоқи кенгашларига ва 
қизил спортинтери Конгрессларига Туркистон республикаси номидан вакиллар 
қатнаштиради, шаҳарлараро ва республикалараро спорт учрашувлари ҳамда 
байрамлари уюштиришга раҳбарлик қилди.
Шундай қилиб ўлкадаги барча вилоятларда ҳам физкультура Советлари 
тузилади. Масалан, Бухоро Марказий Ижроня Комитети хузурида Физкультура 


102 
Советини ташкил этиш тўғрисидаги қарор 1924 йил 25 майда қабул қилинган эди. бу 
қарорнинг номида “илмий, ўқув ва ташкилий фаолиятни мувофақлаштириш ва 
бирлаштириш” мақсадлари билан бир қаторда, “шунингдек спортнинг миллий 
турлдарини равноқ топтириш мақсадида” доим сўзлар ҳам қайд қилинган эди.
Айни, 1924 йилда, Ўлка Физкультура Советининг Ўша йили 16 майда Тошкентда 
очилган биринчи стадионида Сирдарё вилояти олимпиадаси ўтказилди. Бу олимпиада 
жисмоний тарбия тўгаракларининг ҳамда айрим клубларнинг командалари қатнашди. 
Мусобақалар дастурига биринчи марта городни, баскейтбол (эркаклар), велосипед 
спорти ва бошқа спорт турлари ҳам киритилди. Олимпиада енгил атлетикадан, 
футболдан, классик курашдан ва велосипедчилдардан бир қанча қобилиятли ёш 
спортчилар ўз маҳоратларини намоиш этдилар. 
Шу билан бирга 1924 йилда Туркистон футбол командачси биринчи марта 
РЕФЕР биричилигида қатнашиб юқори натижа кўрсатди.
Худди шу йили Туркистонда жисмоний маданият ва спортни тағибот қилиш 
мақсадида “Физическая культура Туркистана” спорт журнали нашр қилина бошлади 
ва унда республикани спорт ҳаёти ёритилиб борилади. Совет ҳокимятнинг дастлабки 
йиллариданоқ Туркистонда жисмоний тарбия касаба уюшмалари маданий ишларнинг 
ўзвий қисми, ишчилар синфини бирлаштириш ва уларнинг жисмоний жиҳатдан камол 
топтиришнинг самарали усуслларидан бири бўлиб қолди. 
1924 
йилда 
ўтказилган 
бутун 
Туркистон 
олимпиадаси 
Туркистон 
Республикасидаги физкультура ташкилотларининг миллий давлат чегараланишидан 
олдинги даврда (1917-1924 йиллар) қилган ишларига якун ясади. Бу олимпиадада 
Сирдарё, Фарғона, Туркистон, Самарқанд ва бошқа вилоят командалари қатнашди. 
Команда ҳисобида Сирдарё вилоятининг спортчилари биринчиликка олди.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки Туркистонда Совет хокимятнинг дастлабки 
йиллари ёш Туркистон республикасида жисмоний маданият ва спорт қарор топди. 
Туркистон халқлари ўртасида жисмоний тарбия харакати оммавий тарзда ривожлана 
бошлаган, маданий қурилиш соҳасида кескин кураш борган, жисмоний тарбия 
соҳасида янгилик билан эскилик ўртасида кураш олган давр бўлди. 
Улуғ октябрь социалистик революцияси ғалабасидан кейин Туркистон жисмоний 
тарбия ўз миллий шаклини сақлаб қолган ҳолда янгидан янги мазмунни кашф этди. Бу 
кенг даражада меҳнаткашлар оммасининг мулки, қолаверса келажакда-ўсиб келаётган 
ёш авлодни соғлом қилиб тарбиялашдаги кучли восита бўлиб қолади.
ХАЛҚ 
ХЎЖАЛИГИНИ 
ТИКЛАШ 
ВА 
РИВОЖЛАНТИРИШ 
ДАВРИДА 
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ. 
1924 йилда Ўзбекистон Совет социалистик республикаси ташкил этилди. Собиқ 
СССР таркибида мустақил миллий давлат бўлиб ажарлиб чиқиш ўзбек миллий 
маданияти, шу жумладан жисмоний тарбияни ривожланиши учун янада катта 
имкониятлар очиб берди.
1925 йилнинг февралида Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Компартиясининг 
биринчи съезди бўлиб ўтди. Съезда Ўзбекистон Компартияси КИСС нинг жангавор 
отрядларидан бири сифатида узул-кесил ташкил топди. Съезд ёш республика хўжалик 
ва мадний қурилиш ишлари дастурини хартомонлама мухокама қилди ва уни белгилаб 
берди. Махаллий миллат ёшлари ўртасида ҳарбий хизмага чақирилиш тайёргарлиги 
бошланиб кетган муносабати билан съезд “ишчи ва деҳқон” ёшлар ўртасида ҳарбий 
хизматга жисмоний тарбияни жорий қилишни зарур деб топди.


103 
Партия Марказий Комитетининг 1925 йил 13 июлдаги “Партиянинг физкультура 
соҳасидаги вазифалари” деган қарорнинг аҳамияти жуда катта бўлди. Бу қарор бутун 
мамлакатда жисмоний тарбия харакати тараққиёти тарихида алоҳида ўрин тутади. 
Унда жисмоний тарбия оммани соғломлаштиришнинг ажралмас қисми бўлиб қолиши, 
тегишли ижтимой ва давлат ташкилотлари ҳамда муассасалари фаолиятининг умумий 
режасига киритилиши зарур деган изохни ўқиймиз. Партия Марказий Комитети 
“миллий республикалар туб аҳолиси ўртасида жисмоний тарбияни йўлга қўйишга 
алоҳида эътибор бериш зарур” деб топди. Бу билан Марказий Комитет собиқ чор 
Россиясининг чекка ўлкаларидаги халқларнинг феодал мустамлачилик ўтмишидан 
жисмоний тарбияниг ролини алоҳида қайд этди.
Ўзбекистон Компартиясининг 1925 йил ноябрда бўлиб ўтган II-съезди РКП(Б) 
Марказий Комитетининг ана шу қарорига амал қилиб, Комсол олдига жисмоний 
тарбия масаларини янада кескин вазифа қилиб қуйди. Ана шу 1925 йил 13 июлдаги 
қарордан кейин республикада футбол, енгил атлетика, қўл тўпи, баскейтбол, 
волейбол, гимнастика қатори кураш, улоқ, пойга ва бошқа миллий спорт турлари ҳам 
жадал суръатлар билан ривожлана бошлади. 
Ўзбекистон жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланувчиларни сони 
йилдан-йилга кўпая борди. Спорт иншоатлари-стадионлар, спорт майдончалари, 
заллар аста-секин кўпая борди. Шу билан бирга республикадаги завод фабрикаларда 
ва заводларда жисмоний маданият ва спорт борган сари кўпроқ жорий қилина 
бошлади. Ўзбекистонинг энг яхши физкультурачилари ва спортчилари юқори 
малакали кадрлар тайёрлаш учун Москвадаги институтга ўқишга юборилди. 
Тошкентликлардан биринчи бўлиб Е.Пуцилло, М.Кошохова, М.Земин ва бошқа 
кўпгина физкультурачилар Москва жисмоний тарбия институтини томомлаб келиб, 
Ўзбекистонда ишлайбошладилар. 
Малакали кадрлар етишмаслиги республикада жисомний тарбия харакатига 
тўсиқанлик қилар эди, айниқса вилоятларда кўпроқ сезилиб туради. Шуни хисобига 
олган холда вилоят физкультура Советлари спортининг айрим турларидан 
нчстркуторлар тайёрлайдиган курслар ташкил қилиш бошланди. Чунончи 1925 йил ёз 
мавсуми олдидан Фарғона вилоятини Қўқон, Бухоро, Самарқанд, Андижон 
шаҳарларида инструкторлар тайёрлаб берадиган курслар ташкил қилинди.
1925 йилдан бошлаб Тошкентдаги пойтахт стадионларида янада оммалаштириш 
мақсадида катта ташвиқот-тағибот ишлари ўтказиладиган бўлди. Катта футбол 
майдонида физкультурачилар иштирокида уюштириладиган “жонли шаҳмат” 
ўйинлари яна шундай тадбирларга киради. Бундай ўйинларда физкультурачилар руҳ, 
от, пиёда ва бошқа шаҳмат доналари бўлиб харакат қиларди. Бундай учрашувларда 
Фрейтман, А.Хўжаев ва бошқалар каби таниқли шаҳматчилар қатнашардилар.
Шу билан бирга Ўзбекситонда бир қатор оммавий жисмоний тарбия байрамлари 
ўтказилди. Масалан, 1925 йилда Тошкентда касаба уюшмаларини физкультура ва 
спорт ишларига жалб этиш мақсадида касаба уюшмалар аро физкультура байрами 
ўтказилди. Республиканинг бошқа бир қанча шаҳарларида ҳам физкультура 
байрамлари бўлиб ўтди. Махаллий аҳоли ўртасида жисмоний мадният ва спорт билан 
шуғуланувчилар сони тобора кўпайиб борди. Масалан, Қўқон шаҳарида тузилган 
“мусулмонлар” футбол командаси ўйинчилари кукул ерли миллат спортчиларидан 
иборат эди. 1925 йилда бу команда Тошкент ва республикадаги бошқа шаҳарлирнинг 
командалари билан ўтказилган шаҳарлараро машғулотларида қатнашди. Спортнинг 
миллий турлари чна ривож топди. 


104 
Футбол ва енгил атлетикадан шаҳарлараро учрашувларни ўтказиладиган бўлгани 
Ўлка физкультура Совет бошлаган яхши ташаббус бўлди. Масалан, 1925 йилнинг 
охирида Тошкентда Тошкент ва Оренбург командалари ўртасида футбол ва енгил 
атлетика ўчрашувлари бўлиб ўтди. Бу учрашувлар ўзбек спортчиларнинг бошқа 
шаҳарлар ва республикалар спортчилари билан яхши алоқани бошлаб берди.
1926 йил кузида бўлиб ўтган XV партия коференциясининг қарорлари бутун 
Совет физкультура харакатида ўқув-методика, спорт-техника ишларини қайта 
куришда катта роль ўйнади.
1925 йилда катта сув артерияси-Бўз сув дарёсига тўғон солинди. У ерда ГЭС 
қурулиши натижасида вужудга келган саккиз километирлик сув спорти турларини 
ривожлантириш учун биринчи баъза бўлди. 1925-30 йилларда мазкур кўл фақат дам 
олувчилар учун эса балки эшкакчи ва сузувчи спортчилар учун ҳам асаосий 
манзилгохга айланди. Бу спортчилар етакчиси етакчиси ва ташкилотчиси 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling