1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Захриддин Мухаммад Бобур Мирза


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

Захриддин Мухаммад Бобур Мирза 
Захириддин Мухаммад Бобурни, асли, полвонлар авлодидан деса бўлади. Унинг 
катта боболари – Сохибкирон Амир Темур, унинг ўғли Мироншох хам, Султон 
Мухаммад Мирзо, Султон Абу Саид Мирзо хам жисмоний бақувват, отни мушт билан 
ўрганда довдиратадиган даражада кучли ва полвон кишилар бўлган манбалардан 
маълум. Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзо полвон келбатли, жисмоний жихатда 
жуда бақувват йигит бўлган. “Бобурномада” таърифланишича, унинг муштига 
биронта баходир чидаш беролмасди. Белбоғни боғлаб бўлганларидан кейин чуқур 
нафас олганида эса белбоғи узилиб кетар эди.
Ўн икки ёшида фарғона тахтига ўтирган Захриддин Мухаммад Бобур хам уша 
полвон келбатли кишилар зотидан булгани учун болалигиданок нихоятда соглом, 
бинобарин шўх табиатли, эпчил, чаққон, кучли, чабдаст йигит бўлиб ўсди.
Бобурга кичиклигиданок югуриш, отда чопиш, чавгон ўйнаш ўргатилди. У отда 
туриб тўп сурарди, тенгқурлари билан курашга тушарди. Аммо у болалик ва 
ўсмирлик гаштини узоқ суролмади. Отанинг бевақт ўлими уни ворисий тахтга 
ўтказди.


80 
Бобурнинг қизи Гулбаданбегим “Хумоюннома” асарида қуйидаги маълумотни 
келтиради, Бобур Хиндистонда Агра шахрини эгаллагач, хурсандчиликдан бўлса 
керак, қалъа деворига чиқиб, икки йигитни икки қўлтиғида даст кўтариб, девор устида 
югурган. Йигитлар, масалан: ўртача 75 килодан бўлса, демак, 150 кило юкни кўтариб, 
девор устида югуриш унча – мунча полвоннинг қўлидан келмаслиги аниқ. 
Бобурнинг ўзи жисмоний томондан бақувват бўлгани учун хам доимо баходир 
йигитларни хуш кўрарди. Шунинг учун хам аскарларини жисмоний тайёргарлигига 
кўпроқ эътиборни қаратилган. Аскарлар ўртасида кураш тушиш, камондан ўқ отиш, 
улоқ, от чопиш, от устида курашиш машқлари кўпроқ берилган. 
Спортнинг энг оғир ва хатарли турларидан бўлган альпинизм хам Ўрта 
Осиёликларга қадимдан маълум. 
Кишидан умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни, эпчиллик, жасурлик, 
чидамлиликни, уддабуронликни талаб қилувчи альпинизмнинг кўп шакллари Ўрта 
Осиёда шаклланган. Жумладан Ўрта Осиёнинг, Хиндистоннинг, Афғонистоннинг 
кўплаб паст-баланд тоғларидан ошиб ўтган Бобурнинг мохир ва машхур альпинизм 
булганлиги хакида унинг “Бобурнома” асаридаги маълумотлар далолат беради. Бобур 
ва унинг аскарлари Кобулга бориш учун яқин йўл ташламоқчи бўлиб, Косимбек деган 
одамни гапи билан Хиндукуш тоғлари орқали юрадилар. Аммо улар йўлдан адашиб ва 
кўп қийинчиликларга учраб Хиндукуш орқали Куший деган ғорга етиб келишади. 
Хамма, шу жумладан Бобур хам, қўлига курак олиб ўзига бошпана-гор қазишга 
киришади: “Қўлимга курак олиб, қор кураб ўзимга жойномоз миқдори ер ясадим, 
қорни кўксимгача қазидим хануз ерга етмайдур эди. Хорин елга панох бўлди. Уша 
ғорда ўлтирдим, йигитларим: катта ғорга келинг, деб хар неча дедиларким, бормадим. 
Кўнгилга келди: барча кишиларим қорда ва бўронда косаю, мен иссик уйда ва 
истирохатда ётаманми, далада барча одамлар ташвиш ва машаққатда юрсалару, мен 
катта ғор ичида уйқу билан фароғатда ётаманми? Бу номардлик бўлар эди, бу 
хамжихатликдан йироқ ишдир. Мен хар ташвиш машаққат бўлса кўрайин, хар нечук 
эл тоқат қилиб турса турайин, бир форс мақоли бор: дўстлар билан бирга ўлсанг – 
тўйдир. У шундоқ бўронда ўзим козиб ясаган қор чуқурда ултирдим деб ёзганди. 
Сувда сузиш машқлари хам хар бир Ўрта Осиёлик жангчи учун мажбурий эди. 
Бу “Ойнома”, “Саёхатнома” асарларида қайд этиб ўтилган. Бобур хам “Бобурнома” 
асарида ўзининг мохир сузувчи бўлганлигини шундай эслайди: уша куни мен Ганг 
дарёсини сузиб ўтдим ва унинг у чеккасидан бу чеккасигача неча қадам эканлигини 
ҳисоблаб чиқдим. Ўттиз қадам масофага сузиб борган эканман. Шу ондаёқ дам ўтмай 
Яна кетимга сузиб, ўз жойимга қайтиб келдим. Мен хамма дарёларни сузиб ўтган 
эдим, фақат Ганг дарёси қолган эди.” 
Шундай қилиб Бобур Мирзо 1526 йилнинг апрелида Хиндистонни забт этиб
бобурийлар салтанатига асос солди ва шу тариқа темурийлар сулоласини Хиндистон 
заминида давом эттирди. 
Бобурнинг спортга қизиққанлиги бир ёрқин мисол. Тўй томошаларда, сайлларда 
Бобур турли ўйинлар уюштирар эди ва полвонларнинг курашларини ташкил қилар 
эди. Бундай маросимлар Қобилда хам, Хиндистонда хам тез-тез ўтказилган. 
Бобур Хиндистонга боргач, 1528-1529 йиллари мамлакат бўйлаб саёхат-
сафарлар яилгани маълум. Ана шу сафарлари чоғида ўзи билан айрим полвонларни 
хам олиб юрган ва кечки дам олиш пайтларида дарё бўйларида кўнгил очар 
маросимлар ташкил қилган. (унгача аллақачон чогир ичишни ман этиш хақида махсус 
фармон эълон қилган эди). Бу тантаналар кураш томошаларисиз ўтмасди. 


81 
Бобурнинг Содик полвон ва Кулол полвон деган курашчилари бўлган. Қаерда 
кураш мусобақаси уюштирилса Бобур уларни бошқа полвонлар билан курашга 
туширган. 1527 йил мартида Ганга қўйиладиган Жун дарёси бўйлаб саёхат чоғида 
Бобур одамлари тушган кемалар хушхаво деган қишлоқда тўхтайди. Қишлоқ дарё 
томонига чодирлар тикилиб, шу ерда бир кеча қолишади, шохона сухбатлар 
уюштириб, ёйилганидан сўнг полвонлар кураши бошланади. Содик полвон ва Кулол 
полвонлар ўзаро дўст бўлиб, хеч қачон бир-бири билан курашга тушмаган эди. Уша 
куни Бобур, хазил-мутойиба қилибми ёки бошқа полвонлар йўқлигиданми, икковини 
майдонга туширади. 
Кураш Фарғона усулида: Чўпон кейилган ва белбоғ боғланган, аммо белбоғлар 
икки қават узилиб кетмаслиги керак-да. Содиқ полвон астойдил олишади, Кулол 
полвон эса фақат унинг харакатига қаршилик кўрсатади, холос. Одамлар эса ундан 
“Хужум” кутиб, “Ха-ха” деб қичқирмоқда. Олишув анчагина давом этади. Нихоят 
Содик полвон рақибини даст кўтариб ёнбошга ташлади. Атрофда эса қичқириқ 
овозлари. Бобур ўтирган жойида тиззисига уриб, Содиқни олқишламокда эди. 
завқланганидан уни олдига чақириб, ўн минг танга пул, бир бир от ва бош-оёқ сарпо 
мукофот беради. Бобурнинг одиллиги шундаки, мағлубга хам уч минг танга пул, бир 
чўпон хадя қилди ва елкасига қоқиб қўйди. 
Хуллас юқорида баён этилганлардан маълум бўладики, Захриддин Мухаммад 
Бобур жисмоний машқ машғулотлари ва кураш орқали мардлик, жасурлик, ботирлик, 
эпчиллик, чидамлилик сифатларини ўзида хам аскарларида хам бирдек мукаммал 
тарбиялаб борган.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling