1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Абу Райхон Беруний (973-1048)


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

 
Абу Райхон Беруний (973-1048) 
Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон худудида яшовчи халқларнинг 
байрамларини ўрганишда Х-ХI асрларда яшаган буюк қомусий олим Абу Райхон 
Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари мухим рол ўйнайди. 
Беруний ўзининг бу асарида қадимий эронитлар, хоразмийлар, суғдийлар, румликлар, 
яхудийлар, сурияликлар, христианлар, хиндлар ва бошқаларнинг камидордаги
машхур кунлар, хайитлар, миллий ўйинлар ва одатлар хакида тарихий-маданий 
ахамиятга эга бўлган бебахо фикрлар қолдирган. Биз учун энг мухими шундаки, у 
Ўрта Осиё, жумладан Хоразм ва Суғд халқларининг исломгача бўлган йиллик 
камидар байрамлари ва байрамларда ўтказиладиган ўйинлар хақида қизикарли 
маълумотлар беради. 
Беруний берган маълумотларга қараганда, суғдийларда Хоразмликлар байрами 
(хайит) да ўтказиладиган тадбир ва ўйинлар хақида алохида-алохида тўхталиб хамда 
таъкидлайди, қизиқарли материалларни баён қилган. Масалан: Беруний Хоразмликлар 
хайитини иккига бўлган: 


72 
1. Табиий воқеаларга бағишланганлари, йил боши байрами (навруз), очилиш 
байрами, гулханда исиниш байрами, ёки нон ёпиш куни, мини кечаси ва хоказолар. 
2. Диний маросимлар (исломгача бўлган даврда) арвохлар учун қабрларга овкат 
қўядиган кун ва бошқалар. 
Маълумки милоддан, илгари Эрон, Суғд ва Хоразмда зардуштийлик
камидоридан фойдаланилган. Йилнинг хар фасли хар ойининг ўз байрамлари ва 
машхур кунлари бўлган. Масалан: фарвардин мох – ёз боши, тир мох – куз боши, мехр 
мох – киш боши, дий мох – бахор боши эди. Уларнинг ойлари ичида тўрт фаслга 
қараб ишлатиладиган (хайит) кунлари бор эди; - дейди Беруний.
Шундай қилиб биз буюк олим Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган 
ёдгорликлари” сифатида бизгача етиб келган бебахо бойлик - исломгача бўлган Ўрта 
Осиё халқларининг байрамлари хақида маълумот берувчи буюк асари устида қисқача 
тўхталдик. Берунийнинг бу қадимий байрамлар хақидаги қимматли асари фақат тарих 
эмас, балки хозирги замон нуқтаи назаридан хам катта қизиқиш уйғотиши турган гап. 
Ўрта асрларда “Навруз байрами” янада ривожланиб, оммавий тус олди, бу 
байрам хақида деярли барча уша даврнинг алломалари сўз юритади. Ўрта аср ва 
кейинги даврларда “Наврузнинг” халқ турмуши ва маънавий хаётидаги мавқеи, файз 
таровати, фазилат ва хосияти хақида қомусий билим эгалари Абу Райхон Беруний, 
Фирдавсий, Махмуд Қошғарий, Умар Хайём, Алишер Навоий, Файзи Фаёзий, 
Мухаммадали Соиб, Мирзо Бедил, Колим Кошоний, Фурқат, Муқимий, Садриддин 
Айний ва Хамза кабилар ажойиб фикр мулохазалар билдирганлар, гўзал шеърлар 
битганлар. “Навруз”ни Беруний “Навруз оламини бошланиши” деса, Фирдавсий 
“Навруз байрамлар шони” дейди. Навоий одамларга истак билдириб: “Хар тунинг 
қадр улубон, хар кунинг улсун навруз” деса, Садриддин Айний: “Наврузда табиат 
жонланибгина қолмай, инсон табиати хам уйғонар эди” дейди. 
Ўрта асрда хозир Ўзбекистон худудининг турли жойларида “Навруз” ўзига хос 
усулларда уюштириладиган бўлди. Уни нишонлаш вақти уч кундан тортиб, то 
далаларда экин тикиш бошлангунча давом этган. “Навруз” ----- киришдан олдин 
жойларда махсус йиҳинлар бўлиб унда байрам раиси ёки корфармони тайинланган, 
тантаналар жадвали: томошалар, сайллар, мусобақалар ўтказиш тадбирлари хақида 
сўз борган.
“Навруз” одатда бозор қошидаги махсус майдонларда ва шахар чеккаларидаги 
махсус сайлгохларда уюштирилган. Одатда байрамнинг биринчи куни қуйидагича 
бўлган: эрталаб байрам бошлангандан кейин, карнай – сурнайчи мушриблар, 
дарбозлар ва полвонларнинг чиқишлари, кун ўртасида мусиқачилар ва бошқа 
санъаткорларнинг ижролари, кечки пайт эса сайллар, халқ ўйинлари, базмлар 
уюштирилган. 
Кун сайин томоша ва мусобақалар авжга чиқа бошлаган. Масхарабозлар 
байрамнинг энг диққат марказида турган. Хар хил мусобақалар: кўпкари, кураш, 
пойга байрамнинг кўрки саналган. Шу билан бирга “Навруз” да бедана, хўроз, қўчқор 
уриштиришлар ўтказилган. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling