1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

БУТУН 
 
 
ИТТИФОҚ 
 
МИҚЁСИДА 
ЎЗБЕКИСТОН
ГИМНАСТИКАЧИЛАРИ ТЕРМА ЖАМОАСИ ЭГАЛЛАГАН ЎРИНЛАР 
ЖАДВАЛИ
Йиллар
1947 1948 1949 1950 1951 1952 1953 1954 1955 1956 1957 1959 1963 1967 
Эгалланган 
ўринлар

11 
10 




11 






СССР 
ХАЛҚЛАРИ 
СПАРТАКИДАЛАРИДА 
ЎЗБЕКИСТОН 
ГИМНАСТИКАЧИЛАРИ ТЕРМА ЖАМОАСИНИ ЭГАЛЛАГАН ЎРИНЛАРИ 
Йиллар
1956 
1959 
1963 
1967 
1971 
1975 
1979 
1983 
1987 
1991 
Эгалланган
Ўринлари




Тошкентлик гимнастикамиз Галина Шармай Хельсинкида бўлиб ўтган XV–
олимпиада ўйинларида команда ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, хизмат кўрсатган 
спорт устаси Сергей ----- XVШ олимпиада ўйинларида у кумуш соврин олишига 
мувоффиқ бўлди. 1965 ва 1968 йилларда эса спорт гимнастикасидан СССР абсалют 
чемпион деган шарафли номни олишга сазовар бўлди. 1972 йили ХХ-олимпиада 
ўйинларида Эьвира Саъди жамоа ҳисобида чемпионликни қўлга киритди.
Урушдан кейинги йилларида республикамиз енгил атлетикачиларимиз аста-
секин ғалабаларни қўлга кирита бошладилар. Н.Севрюкова (Барисова) ядро туртишда, 
витеран Ф.Хасанова эса 400 мга югуришда янги республикани рекордларини 
ўрнатдилар.
Ўзбекистон енгил атлетикачиларининг маҳорати йилдан - йилга оша борди. 
Улар биргина 1947 йил Ўзбекистон биринчилигида 9 та янги рекорд қуйдилар.
Республиканинг ёш енгил атлетикачилари Бутун иттифоқ мусобақаларида ҳам 
мувоффақиятли қатнашиб, юксак кўрсаткичларга эриша бошладилар. 
Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларининг 1950 йилга спартакиадасида 
Ўзбекистон енгил атлетикачилари команда ҳисобида 1-ўринни эгаллаб, катта 
мувоффақият қозонди. Айрим спортчиларимиз яхши натижалар кўрсатдилар С.Попов,
ва бошқалар. 
1949-1950 йилларда Ўзбекистон енгил атлетикачилари янги тренировка 
методларини қўллаб, катта мувоффақиятларга эриша бошладилар. Шу йили Москва 
шаҳрида ўтказиладиган СССР биринчилиги мусобақаларида қатнашиб Республикамиз 
жамоаси 9-ўринни эгалладилар В.Герасимчук уч хатлаб сакрашда 3-ўрини, Ю.Финке-
баландликка сакрашда 3-ўрини эгалладилар Ю.Шоломицкий эса 100 мга югуришда 
финалда қатнашиб, республика янги рекордини ўрнатди-10,7 сек. ва улар мамлакат 
терма тарикбига киритилди.
1953 йилда Енгил атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон биринчилигида 
қатнашган ёш енгил атлетикачиларимиз яхши натижаларга эришдилар. Улар 
республиканинг 9 рекордини янгилладилар. Шижоатли ўн олти яшар ўқувчи қиз 
В.Баллод югуриб келиб баландликка сакрашда 149 см натижа кўрсатиб, қизлар 
гуруҳида Ўзбекистон янги рекордини ўрнатди.
Шу йили енгил атлетикачиларимиз бутун иттифоқ мусобақаларида 11 ўринни 
қшлга киритдилар.
1953 
йилда 
бутун 
Ўзбекистон 
спартакиадасининг 
енгил 
атлетика 
мусобақаларига барча вилоятларимиздан кўп спортчилар қатнашдилар, бу 
республикамиз спортчиларининг маҳоратини оширишда кўпроқ мувоффақиятларга 
эришилган бўлсада, бироқ оммавийлик етишимас эди. Бу эса бўлажак мусобақаларда 


122 
ўз таъсирини кўрсатди, чунки кўплаб етакчи спортчиларни ёш улғайиб қолганлиги 
сабабли улар ўрнини босадиган қобилятли ёшлар камчил бўлиб қолди. Шунинг учун 
ҳам 1955 йилда ўтказилган бутун иттифоқ мусобақаларида биринчи марта энг ёмон 
натижа кўрсатиб-14 ўринни олдилар. Республикамиз енгил атлетикачилари 1956 
йилда СССР халқлари I спартакиадасида 9-ўринни, (В.Баллод югуриб келиб 
баландликка сакрашда спартакиада чемпион бўлди). II- III-спартакиадаларда 12-
ўринни, IV-спартакиадада эса 11-ўринни ишғол қилдилар.
1950 йилда Ўзбекистон “Пахтакор” қишлоқ кўнгилли спорт жамиятининг 
ташкил қилиниши жисмоний маданият ва спортни қишлоқ меҳнаткашлари 
турмушларига сингдириш учун курашда катта воқеа бўлди. Колхозчилар ташаббуси 
билан қабул қилинган бу қарор барча қишлоқ ёшларининг ғайрат-шижоатини 
топшириб юборди. “Пахтакор” спорт жамиятида 1951 йилда 100 мингдан ортиқ 
физкультура бирлаштирган 1969 физкультура жамоаси бор эди.
1952 йил сентябрида бўлиб, ўтган собиқ Ўзбекистон Компартиясининг ХI 
съезди қарорида қуйидагилар ёзилган эди: “Физкультура ва спортни янада 
юксалтириш таъминлансин, спорт жамиятиларига ёшлар кўпроқ жалб қилинсин, 
спорт маҳорати оширилсин, физкультура ташкилотлари, айниқса янги ташкил 
қилинган “Пахтакор” спорт жамияти кадрлар билан тўла таъминлансин”.1954 йил 
февралида ўтказиладиган Ўзбекистон Компартиясининг ХII-съезди физкультура ва 
спорт ривожлантириш соҳасидаги кўрсатмалари янада катта аҳамият касб этди.
“Аҳолини жисмоний тарбиялаш соҳасида, -деб ёзилганда. Ўзбекистон 
Компартияси Марказий Комитетининг ҳисобот доклади резомоциясида, - 
меҳнаткашларни, шунингдек ўқувчи ёшларни физкультура ва спорт ишига кенгроқ 
жалб қилиш вазифаси хал этилсин, спорт ташкилотларининг моддий базаси 
мустахкамлансин, жисмоний тарбия бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш 
кучайтирилсин”.
Физкультура харакатини юксалтириш манфаатлари ёш авлодни жисмоний 
тарбиялашни илмий ва методик жиҳатдан тўғри ташкил қилиш зарурияти, Ўзбекистон 
спортчиларининг маҳоратини ўситиришни таъминлаш юқори малакали кадрлар 
тайёрлаш масаласини кун тартибига кўндаланг қуйди. Бу вазифани битта физкультура 
техникуми имконияти билан хал қилиб бўлмас эди. 1951 йилда Самарқанд жисмоний 
тарбия педагогика билим юрти очилди. У хозир хам самарали ишлаб турибди. Айни 
пайтда айниқса олий маълумотли кадрларга бўлган талаб ёки эҳтиёжни қониқарсиз 
ахволда эди. 1949 йилда республикада олий физкультура маълумотига эга бўлган 96 
мутахассис бор эди, холос. Республика хукуматининг махсус қарори билан 1949 йилда 
Тошкент давлат педагогика институтида жисмоний тарбия бўлими очилди. У 1952 
йилда мустақил факультетга айлантирилди, шунингдек, 1954 йилда Фарғона 
педагогика институтида, 1956 йилда Нукус педагогика институтда ҳам худди шундай 
факультетлар очилди.Хозирги кунда Нукус давлат университети. Ўлкамизда кадрлар 
тайёрлашда уни хизмати ҳам каттадир. Айниқса 1955 йилда Республикада Ўзбекистон 
жисмоний тарбия давлат институтининг очилиши муҳим воқеа бўлди. Бу олий юрти 
жисмоний тарбия ва спорт турлари бўйича юқори малакали ўқитувчилар ва тренерлар 
тайёрлашнинг “макони” бўлиб қолди. 
Худди шундай жисмоний тарбия факультетлари 1958 йили Андижон, 
кейинчалик Бухоро (1964), Қарши (1966),Термиз (1966), Наманган (1966), Қўқон 
(1966), Самарқанд (1967), Жиззах (1976), Сирдарё (1979), Урганч (1990), Ангрен 
педагогика институтларида ташкил этилди.


123 
Ўзбекистон йилдан-йилга физкультура жамоалари сони ортиб, физкультура 
харакати кенг қулоч ёйяарди. Собиқ СССР Халқларининг I-спартакиадасига 
тайёргарлик кўриш республикада физкультура харакатининг кенгайишида зўр туртки 
бўлди. Ўзбекситон жамоаси хисобига кирган 20 спорт тури бўйича қатнашди.
Спортчилар 3 та олтин, 1-кумуш, 2 та- бронза медали олдилар 24 совринли ўринни 
ишғол этган. Ўзбекистонликлар терма командаси СССР халқларининг I-
спартакиадасида 11-ўринни эгалладилар. 1956 йили фақат I-спартакиадани ўтказиш 
йили бўлиб қолмади, балки, совет спортчилари ўша йили иккинчи марта Олимпиада 
ўйинларида иштирок этдилар. Олимпиадага тайёргарлик асосан Ўзбекистонда ўтди. 
Терма жамоада 286 спортчи орқасида, Ўзбекистонлик баландликка сакровчи 
Валентина Баллод узоқ Мелебурнда Ватанимизнинг спорт шарафини химоя қилди.
1957 йилда Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистоннинг тўққизинчи
спартакиадаси ўтказилди. Унда Ўзбекистонлик спортчилар 1-ўринни эгаллашди.
1963 йилда физкультура ва спорт харакатларига давлат бюджети куни 1404,4 
минг сўм ажратилди. Бунда ташқари колхозлар, совхозлар, корхоналар ва муассасалар 
томонидан бу мақсадга катта маблағ ажратилди. Ана шундай ғам - ғўрликдан кейин 
илхомланган ўзбекистонлик спортчилар янги-янги марараларни эгалладилар. 
Куйидаги жадвал ана шундан далолат беради.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling