Ангрен шаҳар прокурори адлия кичик маслаҳатчиси У. Х. Хабилжоновга 2023 йил март


Download 144 Kb.
bet1/9
Sana19.06.2023
Hajmi144 Kb.
#1604837
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
содиқов А.лар айблов


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ангрен шаҳар прокурори адлия кичик маслаҳатчиси
У.Х.Хабилжоновга
2023 йил «___» март
А Й Б Л О В Х У Л О С А С И
274071/2023-73ББ-сонли жиноят иши бўйича


Содиқов Аббосхон Хусанхонович ва Содиқов Асрорхон Хусанхоновични Ўзбекистон Республикаси 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан билан айблаш хақида
Мазкур жиноят иши 2023 йил «25» февраль куни Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Содиқов Аббосхон Хусанхонович ва Содиқов Асрорхон Хусанхоновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан қўзғатилган.
«и.в.№ 1»

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, 06.08.2002 йил Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида туғилган фуқаро Содиқов Асрорхон Хусанхонович, жамоат тартибига қарши қаратилган безорилик жиноятини қуйидаги ҳолатда содир этганликда айбланади.


Жумладан у, 2023 йил 30 январь куни соат тахминан 11:30 да 21.03.1997 йил туғилган укаси Содиқов Аббосхон Хусанхонович билан бир гурух бўлган холда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат жойи ҳисобланган Ангрен шаҳар, Геолог маҳалласи ҳудудида жойлашган “Олмалиқ ТМК” АЖ Ангрен кон бошқармаси қаршисидан ўтган Тошкент-Ош автомобил йўли ёқасида 08.09.1986 йил туғилган Ражабов Жамшид Эшмирзаевични уриб, унга тан жароҳати етказишаётган вақтда уларнинг жиноий ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган фуқаро 19.10.1979 йил туғилган Бобокалонов Шухрат Маматкуловичга фаол қаршилик кўрсатиб, уни қўллари билан уриб, тан жароҳати етказишган.
Натижада Ш.М.Бобокалонов ва Ж.Э.Ражабовлар олган тан жароҳатлари, Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 13.02.2023 йилдаги №82-сонли хулосасида, Ж.Ражабовда чап қулоқ ноғора парда йиртилиши ва мезотимпанит, эшитишни пасайиши, ўнг кўз юқори ва пастки қовоқ соҳасида, чап кўз юқори қовоқ соҳасида, ўнг яноқ соҳасида қонталашлар, пешона соҳасида шилинма, ўнг кўз склераси ташқи бурчагига қон қуйилиши, чап қулоқ соҳаси юмшоқ тўқима лат ейиши каби “Соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил” тан жароҳати аниқланган.
Жиноят иши бўйича айбланувчи Содиқов Аббосхон Хусанхоновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан айб эълон қилиниб, айбланувчи тариқасида сўроқ қилинганида ўзига нисбатан эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлигини билдириб, қуйидагиларни маълум қилган, яъни « Мен Тошкент давлат Миллий университети иқтисод йўналиши 5-курс талабасиман. Содиқов Фаёз менинг укам бўлади. У ёшлигида йўл транспорт ҳодисасига учраган. Ҳозирги кунда 1-гуруҳ ногирони. Фаёз укамнинг бошқарувида оқ ранги “Спарк” русумли автомашина 10*159** рақамли автомашина бор. 2023 йил 30 январь куни амаким Ахмадхонов Сарвархон ўзининг яшаш хонадонида йиғин қилганлиги сабабли мен ва укам Асрорхон шу куни соат тахминан 09:00 да уларникига ёрдам бериш мақсадида бордим. Мен эрталаб турган вақтим онам ва укам Фаёзлар уйда йўқ эди. Мен у ерда иш қилиб юрган вақтим соат тахминан 11:30 да онам Ахмадхонова Санобар менинг телефон рақамимга қўнғироқ қилиб, “йўлга чиққанда Ангрен томонда бизга битта машина йўл бермаяпти” деди. Шундан сўнг мен укам билан менинг бошқарувимда бўлган, дадамга тегишли оқ рангли, “Дамас” русумли, давлат рақам белгиси 10Р357ТА рақамли автомашинада Нуробод томонга йўлга чиқиб, Ангрен шаҳри томонга ҳаракатландим. Йўлда кетаётган вақтим мен онамга қўнғироқ қилиб, ундан бўлган ҳолатларни сўрадим. Онам менга йўлда “нексия 2” русумли автомашина укам Фаёзнинг йўлини тўсиб келганлигини, улар Нуробод қўрғонида гаплашмоқчи бўлишган вақти, “нексия 2” русумли автомашина ҳайдовчиси укамни машинасига суяниб турганини кўриб машинани ҳайдаб уни йиқитиб кетганлигини айтди. Шунда мен онамдан “нима қилиб бўлса хам уларни йўлда тўхтатинглар” дедим. Онам менга қўнғироқ қилиб, ЗИФ корхонасини олдида “нексия 2” русумли автомашина ҳайдовчиси билан туришганлигини айтди. Орадан тахминан 10 дақиқа ўтганидан сўнг мен улар турган жой “ОТМК” АЖ Ангрен корхонаси ёнидан ўтган йўлнинг Тошкент-Ош автомобили йўл ёқасига етиб бордим. Мен машинамда уларни олдига бораётган вақтим уларни кузатиб кузатдим. Кузатган вақтим ҳайдовчи кейинчалик исми менга маълум бўлган Ражабов Жамшид акага укам Фаёзхон қўли билан нималарнидир тушунтираётган эди. Мен йўлда кетаётган вақтим бўлган ҳолат ҳақида Асрорга айтиб келаётган эдим. Мен машинани Жамшид аканинг “нексия 2” русумли автомашинаси олд ҳайдовчи эшигини олдига қўйдим. Мен билан Асрор машинадан тушдик. Машинадан мендан биринчи тушган Асрор Фаёз, онам, Жамшид ака ва йўловчи Шухрат акалар гаплашиб турган жойга юриб кетди. Биз келганимизни кўрган Шухрат ака ва Жамшид ака бизга қараб қолди. Укам Асрор Жамшид акани олдига бориб, юз қисмига қўли билан бир маротаба урди. Шухрат ака Асрорнинг Жамшид акани урганлигидан сўнг, олдига нимадир деб келаётган вақти Асрор уни хам юз қисмига бир маротаба урди. Жамшид ака билан Шухратнинг орасидаги масофа тахминан ярим метр эди. Мен уларни уришини олдини олиш мақсадида Асрорга тегма деб уни чеккага олиб кетдим. Шу вақти онам Асрор Шухратни урганлигини кўриб, Асрорга “урма бу йўловчи” деди. Шухрат ака ўзи йўл четига чиқиб қаергадир кетди. Мен Фаёзхон укамга қараган вақтим уни усти чанг ҳолатда эди. Мен онам айтган гаплар “тўғри экан деб ўйладим. Жамшид укамни йиқитиб кетганлигига ишонч ҳосил қилиб, Жамшиднинг олдига бориб, юз қисмига ўнг қўлим билан икки марта шапалоқ уриб, унинг орқасига бир маротаба тепдим. Мен ва Асрорни Жамшид ва Шухрат акани бошқа урмадик. Мен уни уриб бўлганимдан сўнг, Жамшиддан тиз чўкиб, укамдан кечирим сўрашини талаб қилдим. У кўнмасдан “йўқ” деб, оғзаки кечирим сўради. Мен уни укам Фаёзнинг машинасидаги ногиронлик белгисини кўрсатиш учун машинанинг орқа томонига олиб бориб белгини кўрсатдим. Шундан мен ва Асрор мени машинамда, онам ва Фаёз эса ўзларининг машиналарида уйимизга кетдик. Асрор йўлда келаётганда Фаёзга қилинган ҳаракатлардан жаҳли чиқиб, ҳайдовчи билан гаплашиб хам ўтирмасдан уни урди. Онам мени укам Фаёзга қўполлик қилган шахслар билан шунчаки гаплашиб олиш учун чақирган эди. Мен ва Асрор бўлган ҳолатдан қизишиб кетиб, уларни уриб юбордик. Мен ҳайдовчини уриш мақсадида бормаганман. Ҳайдовчи Жамшид акани ҳаракатларини эшитганимдан сўнг, улар билан кўришганимдан кейин ундан жаҳлим чиқиб уни урганман. Мен қилган ҳаракатларимни англаб етдим. Нотўғри иш қилган эканман. Мен қилган ишимдан пушаймонман.»- деб кўрсатма берган.

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling