Ангрен шаҳар прокурори адлия кичик маслаҳатчиси У. Х. Хабилжоновга 2023 йил март
Download 144 Kb.
|
содиқов А.лар айблов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юқоридагиларга асосан
- А й б л а н а д и к и
«и.в.№ 76-79»
Айбланувчи Содиқов Аббосхон Хусанхонович айбига тўлиқ, Содиқов Асрорхон Хусанхонович қисман иқрор бўлган бўлса-да унинг айби тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлар (№1-38), ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фото илова (10-17), юзлаштириш баённомалари (№72-75, 89-92, 94-97, 102-111), ҳамда дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатлар билан ҳам тўлиқ ўз исботини топган. Айбланувчи Содиқов Аббосхон Хусанхонович ва Содиқов Асрорхон Хусанхоновичнинг ҳаракатларида енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас.
А й б л а н а д и к и : яъни у, 2023 йил 30 январь куни соат тахминан 11:30 да 06.08.2002 йил туғилган укаси Содиқов Асрорхон Хусанхонович билан бир гуруҳ бўлган холда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат жойи хисобланган Ангрен шаҳар, Геолог маҳалласи ҳудудида жойлашган “Олмалиқ ТМК” АЖ Ангрен кон бошқармаси қаршисидан ўтган Тошкент-Ош автомобил йўли ёқасида 08.09.1986 йил туғилган Ражабов Жамшид Эшмирзаевични уриб, унга тан жароҳати етказишаётган вақтда уларнинг жиноий ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган фуқаро 19.10.1979 йил туғилган Бобокалонов Шухрат Маматкуловичга фаол қаршилик кўрсатиб, уни қўллари билан уриб, тан жароҳати етказишган. Натижада Ш.М.Бобокалонов ва Ж.Э.Ражабовлар олган тан жароҳатлари, Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 03.02.2023 йилдаги 81-сонли хулосасида, фуқаро Бобокалонов Шухрат Маматкуловичда юқори лаб усти соҳасида йиртилган яралар каби тан жароҳатлари аниқланган бўлиб, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари тоифасига кириш кўрсатилган. Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 13.02.2023 йилдаги 82-сонли хулосасида, фуқаро Ражабов Жамшид Эшмирзаевичда чап қулоқ ноғора парда йиртилиши ва мезотимпанит, эшитишни пасайиши, ўнг кўз юқори ва пастки қовоқ соҳасида, чап кўз юқори қовоқ соҳасида, ўнг яноқ соҳасида қонталашлар, пешона соҳасида шилинма, ўнг кўз склераси ташқи бурчагига қон қуйилиши, чап қулоқ соҳаси юмшоқ тўқима лат ейиши каби тан жароҳат аниқланган бўлиб, ушбу тан жароҳатлар соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлар тоифасига кириши аниқланган. Шундан қилиб, Содиқов Аббосхон Хусанхонович ўзининг ҳаракатлари билан безорилик яъни бир гуруҳ бўлган ҳолда қасддан жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан, безорилик жиноий ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган шахсга фаол қаршилик кўрсатиб, баданга енгил шикаст етказишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этган.
Download 144 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling