Ангрен шаҳар прокурори адлия кичик маслаҳатчиси У. Х. Хабилжоновга 2023 йил март


Download 144 Kb.
bet4/9
Sana19.06.2023
Hajmi144 Kb.
#1604837
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
содиқов А.лар айблов

«и.в.№ 81-82»


Жиноят иши бўйича жабрланувчи Ражабов Жамшид Эшмирзаевич сўроқ қилинганда, қуйидагиларни маълум қилган, яъни « Мен 2012 йил 02 февраль куни қуролли кучлар таркибига сафдор ходим сифатида қабул қилинганман. Округ қўшинлар қўмондонининг буйруғига асосан 2020 йил Ангрен шаҳридаги 42219-сонли ҳарбий қисмга ўтказилганман. 2023 йил 5 январь кунидан 4 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида меҳнат таътилига чиққанман. Мен 2023 йил 30 январь эрталаб, шахсий ишларим билан Тошкент шаҳрига бордим. Соат тахминан 09:00 ларда ишларим битириб, Бектемир тумани Роҳат айланаси ёнида кейинчалик исми менга маълум бўлган Шухрат ака машина тўхтатиб турган экан. Мен машинани унинг олдига олиб бориб, тўхтадим ва “Ангренгами?” деб сўрадим. У Ангренга деб жавоб берди. Шундан сўнг мен унга машинага ўтиришини айтдим. Шухрат ака машинага ўтирганидан сўнг, У билан гаплашиб Ангрен шаҳрига йўл олдик. Йўлда кетаётган вақтимиз Шухрат ака ухлаб қолди. Мен машинани ҳайдаб, Қорахтой қишлоғидан ўтган автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтим ўнг томонимдан “Спарк” русумли давлат рақам белгиси 10V159XA бўлган автомашина қувиб ўтиб, мен ҳаракатланган йўлакка ўтиб, кескин тормоз ҳаракатларини амалга оширди. Шунда мен унинг ўнг томонига ўтмоқчи бўлсам, у мени йўлимни тўсиб ўнг томонга чап бўлак билан ҳаракатланмоқчи бўлсам чап томонга машинасини олиб йўлимни тўсди. Мен нима ҳолат бўлганлигини, у нима сабабдан бундай муносабатда бўлаётганлигини тушунмадим. Бу ҳолат Нуробод қўрғонига қадар давом этиб келибди. Мен нима бўлганлигини билиш мақсадида Нуробод қўрғонидаги кўп қаватли уйлар бошланадиган қисмига келиб машинани тўхтатдим. У мени олдимга келиб тўхтадим. “Спарк” русумли автомашинанинг орқа томонида ногиронлик белгиси бор экан. Ушбу машинанинг олд йўловчи қисмидан кейинчалик исми менга маълум бўлган Санобар опа тушиб машинанинг олдига келиб менга гапиришни бошлади. Машинанинг ҳайдовчи қисмидан қўлтиқ таёқда кейинчалик исми менга маълум бўлган Фаёз исмли шахс тушиб, “нега сенинг орқа томонингдан йўл бериш ишорасини берсам менга йўл бермайсан” деди. Мен уларга уларнинг йўл бериш ишораси (фарасини ёққанлигини) кўрмаганлигимни айтдим. Шунда ҳайдовчи машинадан менга сигнал берганлигини айтди. Мен ҳеч қандай сигнални эшитмаганлигимни айтдим. Шунда Санобар опа менга ҳар ҳал куракда турмас сўзлар билан гапириб, олдимга келиб ҳасса билан туртишни бошлади. Мен уни туртишини олдини олиш мақсадида эшигимни ёпиб олдим. Шунда шу аёл орқа йўловчи эшигини очиб мени туртишда давом этди. У аёл машинамни олдида айланиб гапириб юраверди. Мен улар билан талашишнинг фойдаси йўқлигини билиб, Шухратга эшикни ёпишини айтдим. У эшикни ёпар ёпмас мен машинани ҳайдаб кетдим. Мен машинани ҳайдаганимда Фаёз ўзининг “Спарк” русумли автомашинасига суяниб турган эди. Биз йўлда кетаётган вақтимиз “Спарк” русумли автомашина ортимиздан етиб келиб, бизни қувиб ўтиб, яна йўлимизни тўсиб, менинг ҳаракатланишимга халақит бериб келишни бошлади. Бу ҳол Ангрен шаҳрида жойлашган “ОГМК” биносига қадар давом этиб келди. Менинг охири у билан гаплашиб олиш мақсадида “ОГМК” биносига етмасдан тўхтадим. Мен мени машинамни юрмаслиги учун машинасини менинг машинамнинг олд томонига яқин қилиб қўйди. Мен машинадан тушиб Фаёз ва санобар опага узримни сўраб, улардан мендан нима хоҳлашини сўрадим. Фаёз менга “акаларим ҳозир келади сен билан кейин гаплашамиз” деди. орадан бир неча дақиқа ўтиб, оқ рангли дамас “русумли” автомашина келиб, мени машинамнинг ҳайдовчи томонига яқин қилиб жойлаштирди ва ушбу машинадан икки нафар кейинчалик исми менга маълум бўлган Асрор ва Аббослар тушиб келди. Улар мени олдимга келиб, ҳеч бир сабабсиз Асрор урди. Унинг уришига Аббос хам қўшилиб мени иккаласи мени қўл ва оёқлари билан уришди. Шу вақти Шухрат уларга “қўйинглар қўйинглар” деб ажратмоқчи бўлиб турганида Санобар опа Шухратга”сиз ҳайдовчига қўйинг бу машинада ногирон бор экан демадингизми?” деди. Шухрат бизни ажратмоқчи бўлганида Асрор келиб, Шуратнинг юз қисмига қўли билан бир маротаба урди. Зарб тўсатдан бўлганлиги сабабли Шухрат мувозанатни йўқотиб орқага йиқилди. Асрор Шухратни урганидан сўнг, яна мени уришда давом этишди. Мен юзимга зарб тегишини олдини олиш мақсадида машинанинг олд ойнасига эгилиб юзимни яширдим. Улар уришда давом этишди. Улар уришни давом эттирганликлари сабабли мен у ёқдан бу ёққа қочдим. Улар мени уриб бўлишганидан сўнг, Аббос ва Асрорлар мендан тиз чўкиб узр сўрашимни талаб қилди. Мен уларга бундай иш қилмаслигимни айтганимда Аббос ва Асрор қўлимдан ушлаб тиз чўктирмоқчи бўлди. Мен Фаёз ва унинг онасидан “мендан ўтган бўлса кечирасан” дедим. Шундан сўнг улар кетди. Мен ойнага қараган вақти юзларимдан қон оқаётган эди. мен кетиш мақсадида машинани олдига келганимдан сўнг Шухрат ака юзларини ювиб келиб, машинага ўтирди. Бизда тан жароҳатлари бўлганлиги сабабли биргаликда Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасига келдик. Шифохонада бизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишди.”- деб кўрсатма берган.

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling