Ангрен шаҳар прокурори адлия кичик маслаҳатчиси У. Х. Хабилжоновга 2023 йил март


Download 144 Kb.
bet3/9
Sana19.06.2023
Hajmi144 Kb.
#1604837
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
содиқов А.лар айблов

«и.в.№ 125-126»


Жиноят иши бўйича жабрланувчи Бобокалонов Шухрат Маматқулович ўзининг кўрсатмаларида, «Мен Тошкент шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон” меҳмонхонасида ишлаганлигим сабабли, 2023 йил 30 январь куни эрталаб ишдан чиқиб, Бектемир тумани Роҳат айланаси томонга келиб Ангрен шаҳрига кетадиган автомашиналарни кутиб турдим. Мен машина тўхтатаётган вақтим оқ рангли “Нексия донс” русумли давлат рақам белгиси 30Н043WA бўлган, машина келиб тўхтади. Мен ундан Ангрен шаҳрига бориш бормаслигини сўрадим. У Ангрен шаҳрига боришини айтди. Шундан сўнг мен машинанинг олд ўриндиғига ўтириб кетдим. Мен тунги сменада ишлаганлигим учун чарчаганлигим сабабли йўлда ухлаб кетдим. Мен ухлаб кетаётган вақтимда машина қаттиқ силкиниб, ҳайдовчи қаттиқ тормоз берди. Кўзимни очиб қараган вақтим, олдимизда бўлган оқ рангли “Спарк” русумли давлат рақам белгиси 10V159XА бўлган автомашина мен кетаётган машинанинг йўлини тўсиб унинг ҳаракатига халақит бериб келмоқда эди. У бир неча бор йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиши ҳолатни вужудга келтирди. Ушбу ҳолат Нуробод шаҳарчасига етгунимизга қадар бир неча маротаба такрорланди. Шунда ҳайдовчи кейинчалик исми менга маълум бўлган Ражабов Жамшид “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси кейинчалик исми менга маълум бўлган Содиқов Фаёзжон билан гаплашиб олиш мақсадида Нуробод шаҳарчасининг олидан ўтган автомобил йўли ёнида тўхтади. ”Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси Фаёз бизнинг олдимизга келиб тўхтади. “Спарк” русумли автомашинадан биринчи бўлиб, ҳайдовчи ёнидаги йўловчи ўриндиғидан кейинчалик исми менга маълум бўлган Санобар опа машинадан тушди. Ундан сўнг ҳайдовчи ногирон бўлган Фаёз тушди. Улар иккиси келиб, Жамшид билан гаплашмоқчи бўлиб, уни машинадан тушишини сўради. Жамшид уларга машинадан тушмаслигини айтиб, ўзи ўтирган жой эшигини очмади. Шунда Санобар опа машинани орқа эшигини очиб, Жамшидни хасса билан туртиб, уни ҳақорат қилди. Ҳайдовчи Фаёз мен ўтирган ўриндиқ эшиги томонга келиб, Жамшидни ҳақоратомуз куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди. Мен Санобар опага бўлди қилишини сўраганимда у менга “нимага бўлди қиларканман” деб менга гапириб кетишни бошлади. Мен унга гапиришни фойдаси йўқлигини билиб, уларга бошқа гапирмадим. Фаёз эса мени эшигимни очиб, ҳайдовчига гапираётган эди. Жамшид Фаёзга бир неча маротаба машинани эшигини қўйиб юборишини кетишини айтди лекин у машинани эшигини қўйиб юбормади. Шунда Жамшид машина ҳаракатга келтириб, ҳайдади. Машинани эшигини ушлаб турган, Фаёз машина ҳаракатланганидан сўнг, ногирон бўлганлиги сабабли ерга йиқилиб тушди. Мен буни машинанинг ён ойнасида кўриб қолдим. Шундан сўнг биз Ангрен шаҳрига йўл олдик. Йўлда кетаётган вақтимиз Фаёз ўзининг машинасида бизнинг ортимиздан келиб, биздан олдинга ўтиб, йўлимизни тўсиб, машинанинг ҳаракатига тўсқинлик қилишни бошлади. Биз Ангрен шаҳрида жойлашган “АГМК” АРУ корхонаси қаршисига етган вақтимиз, Фаёз машинани йўлини қисаверганидан сўнг Жамшид машинани тўхтатишга мажбур бўлиб, тўхтатди. “Спарк” русумли автомашинадан Фаёз ва Санобар тушди. Улар билан гаплашиб олиш учун Жамшид хам машинадан тушди. Мен машинада бир оз вақт ўтирдим. Улар йўлни ёқасида гап талашиб тураверишди. Мен уларни олдига бориб, шошиб турганлигимни мени “Захро маркет”нинг олдига олиб бориб, қўйишларини шундан сўнг гаплашиб олаверишларини айтдим. Лекин улар мени гапимга қулоқ солмасдан гап талашиб тураверишди. Шундан сўнг мен сигарета чекиш учун чеккага ўтиб, сигаретимни олдим ва чекишни бошладим. Шу вақти йўл четида оқ рангли “Дамас” русумли автомашина келиб, биз келаётган “нексия” русумли автомашинанинг ён томонига келиб тўхтади. “Нексия” нинг олд чап томонида Жамшид ва Фаёзлар гаплашиб туришган эди. “Дамас”дан икки нафар шахс Содиқов Аббос ва Содиқов Асрорлар машинадан тушишди. Ҳайдовчининг ён томонидаги ўриндиғида бўлган, Асрор машинадан тушиб, Жамшиднинг орқасидан бориб, уни ҳеч бир сабабсиз муштлаб бир неча маротаба урди. Аббос хам келиб, Жамшидни қўл ва оёқлари билан уришни бошлади. Мен уларнинг олдига бориб, “қўйинглар” деб уларни ажратмоқчи бўлган вақтим, Асрор мени юз қисмимга бир марта муштлаб урди. Мен уни уришини кутмаганлигим сабабли, зарбдан сўнг кўзларим қоронғулашиб кетди. Улар Жамшидни қўл ва оёқлари билан уришни давом эттирди. Мен юзимни қўлим билан ёпиб олдим. Атрофимда Санобар опа “бу бола йўловчи уни урмаларинг” деди. Шундан сўнг, улар мени уришни тўхтатиб, Жамшидни уришда давом этди. Мен ўтириб, ўзимга келиб атрофга қараган вақтим Аббос ва Асрорлар Жамшидни уриб ундан тиз чўкишини узр сўрашини талаб қилишаётган эди. Мен ўрнимдан лабимни ушлаб ўрнимдан турмоқчи бўлган вақтим, Аббос ва Асрорлардан бири келиб, юзимга иккала қўли билан урди. Мен қулларим билан юзимни тўсиб қолдим. Мени лабимдан кўп қон оқаётган бўлганлиги сабабли лабимни ушлаб, кийимимга қон тегмаслиги учун ерга қараб тураётган эди. Шундан сўнг у кетди. Уларнинг айнан қайси бири урганлигини кўрмадим. Мен секин ўрнимдан туриб, қонни тўхтатиш учун сув қидириб йўл четига чиқдим. Асрор ва Аббослар уни уришда давом этаётган эди. Санобар опа ва Фаёзлар Жамшидни уришини томоша қилиб туришган эди. Санобар опа ва Фаёзлар мен ва Жамшидни уришганликларини кўрмадим. Лекин улар ажратишмади хам. Мен шу ердаги кўлмакка бориб юзларимни ювиб йўлга чиқдим. Йўлга чиққан вақтим Жамшид машинасига ўтираётган экан. "Спарк" ва Дамас русумли автомашиналар йўлда йўқ эди. Жамшид мени чақириб бирга кетишни айтди. Мен унинг машинасига ўтириб биргаликда Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасига бордик. У ерда бизга тиббий ёрдам кўрсатишди. Шу ерда шифокорлар ИИБга қўнғироқ қилишди. ИИБ ходимлари келиб биздан тушунтириш хатлари олишди мен уларга ҳодиса содир бўлган жойни кўрсатдим. Содиков Асрор ва Аббослар машинадан тушиб, Ражабов Жамшидни уришни бошлаган вақти мен чеккада сигарет чекиб турган эдим. Улар Жамшидни ҳеч бир сабабсиз уриб кетганидан сўнг, мен уларни ажратиш мақсадида уларнинг орасига тушиб, қўли билан иккаласини олдига бориб, “қўйинглар” деб Жамшид билан Асрорни ажратган вақтимда, Асрор мени урди. Зарб кучли ва кутилмаганда бўлганлиги учун мен бошим айланиб ўтириб қолдим. Юзимни ушлаган вақтим лабим қонаётган эди. Асрор мени бир маротаба урганидан сўнг, бориб, Жамшидни урди ва орадан бир неча сония ўтиб, Асрор ва Аббослардан бири мени қўллари билан чап ва ўнг юзимга бир маротабадан урди. Мен уларнинг айнан қайси бири урганлигини кўрмадим. Мен Асрор ва Аббос урган деб ўйлайман. Чунки жанжаллашаётган фақат улар эди. Мен даволанаётган вақтим улар менга ёрдам бермади. Улар мендан узур хам сўрашгани йўқ. Мен йўловчи сифатида кетаётганимдан уларнинг хабари бор йўқлигидан хабарим йўқ. Лекин Асрор ва Жамшидни ажратаётганимда Асрор мени бир маротаба муштлаб юз қисмимга урди. Шу вақти унинг онаси Асрор ва Аббосга “бу йўловчи буни урманглар”деди. Шундан сўнг, у кетди ва орадан бир неча дақиқа ўтганидан сўнг, уларнинг биттаси келиб, мен яна бир неча маротаба урди. Мен кўрган вақтим Содиқов Аббос Ражабов Жамшиднинг гавда қисмига ураётган эди. »- деб кўрсатма берган.

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling