Ангрен шаҳар прокурори адлия кичик маслаҳатчиси У. Х. Хабилжоновга 2023 йил март
содиқов А.лар айблов
- Bu sahifa navigatsiya:
- А й б л а н а д и к и
Юқоридагиларга асосан:
|
21.03.1997 йилда Ангрен шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, тугалланмаган олий, партияларга аъзо эмас, депутат эмас, бўйдоқ, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳрида жойлашган ЮЭДЖУ университети талабаси, Оҳангарон тумани Алишер маҳалласи Дўстлик кўчаси 9-уйда яшовчи, Содиқов Асрорхон Хусанхоновичга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. |
А й б л а н а д и к и : яъни у, 2023 йил 30 январь куни соат тахминан 11:30 да 21.03.1997 йил туғилган укаси Содиқов Аббосхон Хусанхонович билан бир гуруҳ бўлган холда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат жойи ҳисобланган Ангрен шаҳар, Геолог маҳалласи ҳудудида жойлашган “Олмалиқ ТМК” АЖ Ангрен кон бошқармаси қаршисидан ўтган Тошкент-Ош автомобил йўли ёқасида 08.09.1986 йил туғилган Ражабов Жамшид Эшмирзаевични уриб, унга тан жароҳати етказишаётган вақтда уларнинг жиноий ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган фуқаро 19.10.1979 йил туғилган Бобокалонов Шухрат Маматкуловичга фаол қаршилик кўрсатиб, уни қўллари билан уриб, тан жароҳати етказишган.
Натижада Ш.М.Бобокалонов ва Ж.Э.Ражабовлар олган тан жароҳатлари, Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 13.02.2023 йилдаги №82-сонли хулосасида, Ж.Ражабовда чап қулоқ ноғора парда йиртилиши ва мезотимпанит, эшитишни пасайиши, ўнг кўз юқори ва пастки қовоқ соҳасида, чап кўз юқори қовоқ соҳасида, ўнг яноқ соҳасида қонталашлар, пешона соҳасида шилинма, ўнг кўз склераси ташқи бурчагига қон қуйилиши, чап қулоқ соҳаси юмшоқ тўқима лат ейиши каби “Соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил” тан жароҳати аниқланган.
Шундан қилиб, Содиқов Асрорхон Хусанхонович ўзининг ҳаракатлари билан безорилик яъни бир гуруҳ бўлган ҳолда қасддан жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан, безорилик жиноий ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган шахсга фаол қаршилик кўрсатиб, баданга енгил шикаст етказишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этган.
Мазкур айблов хулосаси 2023 йил «26» март куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси тартибида Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг 30-сонли хизмат хонасида ёзилиб, жиноят иши ҳужжатлари билан бирга Ангрен шаҳар прокуратурасига юборилмоқда.
Download 144 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling