1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя
XXIV Олимпиада ўйинлари.
(Сеул, Жанубий Корея, 1988 йил) Ун миллион аҳолиси бўлган “гигант” – шаҳар Сеул-жаҳон спотчиларининг йирик анжумани саналиши Олимпиада ўйинларини ўтказишга муносиб тайёргарлик кўрди. Спорт иншоатлари қурилиши ва бошқа ташкилий ишларга мисли қурилмаган миқдорда маблағ сарфланди. Бу рақам оз эмас, - кўп эмас 3.1 миллион АҚШ долларига етди. Яна шуниси эътиборга моликки, дунё ахборот воситаларида ҳам бўлжак Олимпия ўйинларига қизиқиш кучайганди. Натижада, мусобақа бошланишига хали 30 кўп бўлсада 110 мамлакатнинг 5200 мухбири 98 нафар телеведение ва радио эшитириш журналистлари аккередетация рўйхатидан ўтишиганди. Бу борада Американинг Эй-Би-Си компанияси оталиқ қилди. Унинг “жамоаси”га 1300 дан ошиқ спорт шарқловчиси ва техник ходимлар жамланганди! Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими тантаналари қисман, Сеул орқали ўтадиган Ханган дарёсида бошланди десак муболаға эмас. У ерда уюштирилган “Сув байрани”да турли даврларга мансуб 458 та катта –ю кичик пемалар ва қайиқлар қатнашганлиги томошабинларда зўр таасуротлар қолдирди. XXIV Олимпия ўйинининг асосий тантаналари олимпиа ўйингохида ташкиллаштирилди. Оммавий кўргазмали чиқишларда 13 минг киши иштирок этиди. Бу “шоу”нинг юксак даражада кечишини таъминлади. 160 давлат делегацияларининг намойиши салкам бир саотга чўзлиди. Орзиқиб кутилган дамлар етди. Кўлида машъала ушлаган 76 ёшли Сон Ку Чун пайдо бўлди. Айни, у 1936 йилги Олимпия ўйинларида марафонга югуриш бўйича чемпион эканлигини кўпчилик билмасди, албатта XXIV Олимпиада ўйинларини оловини ёқиш учун уч нафар ёш спортчига насиб этди. Сун Ман Чун, Вон Так Ким ва Мин Сон. Ташкилий қўмита маълумотларига кўра “Олимпия қишлоғи”да 13 минг 600 (шундан 9 минг 627 спортчи) қўним топганди. Энг кўп спортчилар жамоаси АҚШ хиссасига тўғри келди-613 спортчи. Собиқ СССР (510) ва Жанубий Корея (467) жамоалари таркиби ҳам кам эмасди. Олимпиячилар сафи яна ўнг давлатга ошди. Илк бор, Аруба, Гуам, Бруней каби мамлакатлар ваикллари спортга чиқишди. Шу ўринла қайд этиб ўтиш жоизки, аввалги Олимпиада ўйинларида қатнашган 150 давлатдан 75 таси хонузгачан Олимпиада ўйинлари медалларини қўлга киритишмаганди. Сеул-88 медалларига 52 юрт олимпиячилари сазовар бўлишди. Шундан 31 таси олтин медалларга эгалик қилишди. Медаллар миқдори борасида собиқ СССР жамоасига муносиб рақиб топилмади. Собиқ иттифоқчилар энг кўп – 132 (55 та олтин, 31 кумуш ва 46 бронза) марта шоҳсупага кўтарилишди. Кейинги ўринларни ГДР 102 (37-35-30) ва АҚШ – 94 (36-31-27) делегациялари эгаллашди. Кўриниб турибдики, океан спорт жамоаси биринчи марта учинчи поғанага тушиб қолган. Жанубий Корея 175 заминидаги Олимпия ўйинларида 34 нафар спортчи икки ва ундан кўп “Олтин”га эришди. Мутлоқ ғолибликни эса сузувчи аёл Кристин Отто (ГДР) забт этди. Шунингдек, америкалик сузувчилар М.Бионда (5 олтин, биттадан кумуш ва бронза). Жанест Эванс (3 олтин), спорт гимнастикачилари Даниэл Синираш (Руминия 3 олтин, ва 1 бронза), енгил атлетикачилар Флоренс Грифит-Жойнер (АҚШ 3 олтин ва 1та кумуш), Карл Люис(АҚШ 2 олтин ва бир бронза)лар ҳам ажойиб натижа кўрсатишди. Шубхасиз, XXIV Олимпиада ўйинларининг “Энг яхши спортчиси” унвонига 22 ёшли немис аёли Киристин Отто лойиқ кўрилди. Кейинчалик, у жанубий Корея газеталари таъсис этган “Энг буюк спортчи” мукофотини ҳам олди. Суел Олимпиада саккиз нафар юртдошимиз иштирок этганлигини бугун фахр билан эслаймиз. Эркин курашчиларимиз Арсен Фадзиев (68 кг) ва Махрабек Хадрацев (90 кг)лар чемпионлик гулгамбариги бурканишган бўлишса. Енгил атлетикачимиз Радион Гастиуллин (лангар чўп билан сакраш, 585 см) ва оғир атлетикачимиз Ноила Мухаммадиёровлар кумуш, сузувчимиз Сергей Зоболотнов эса бронза медали билан тақдирлашди. Шунингдек, Жамолиддин Абдужабборов (велоспорт) Акатолии Танков (от спорти), Игор Давидов ва Николай Санкеевич (иккалласи ҳам гим хоккей) лар Олимпия ўйинлари қатнашчисига айланишди. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling