1- бўлим Қадимги дунёда жисмоний тарбия


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/81
Sana21.06.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1641715
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРИХИ яяяя

 
 
 
 
 
XXVI Олимпиада ўйинлари 
 
 
 
 
(Атланто, АҚШ 1996 йил 19 июл-5 август) 
1996 йил 19 июл. Бу кун Ўзбекистон спорти тарихига зарҳал харфлар билан 
битилди. Айнан шу куни мамлакатимиз вакиллари мустақил жамоа сифатида XXVI 
Олимпиада ўйинларида илк бор иштирок этишди. Халқимизнинг йиллаб кутган орзу 
умидлари ушлади ўшанда. 
Мана, узоқ кутилган онлар, ниҳоят Олимпия ўйинлари қатнашиларининг 
намойиш бошланди. Бирин-кетин давлатлар миллий делегациялари сафи кўринади. 
Узоқдан Ўзбекистон ёзуви кўзга ташланади. Ватанимиз байроғини кўтарган Темур 
Ибрагимов шаҳдам қадамлар билан олдинга интилмоқда. Батиёр кўзларда ёш 
халқийди. Қанчалар кутганда бу одамларни биз. Нақадар завқли ва тотли онлар. Ахри, 
юртимиз номини кр юзи аҳолиси танимоқда, тан олмоқда.
XXVI Олимпия ўйинларини ёқиш Рим Олимпиадаси ғолиби, профессионал 
бокс бўйича уч карра чемпион, қолверса машғур “Чарм қўлқоп” устаси Мухаммад 
Алигша топширилди. Таниқли спортчи титраётган қўллари билан маъшалани 
чашгоҳга узатади. Олимпия олови ёнади. Сўнгра, Атланта ўйинларининг ташкилий 
қўмитаси раиси Улям Пейн ва Халқаро Олимпия қўмитасининг президенти Хуан 
Антанио Самаранглар ўзларининг тилакларини билдиришади. АҚШ Президенти Билл 
Клинтон XXVI Олимпия ўйинларини очиқ деб эълон қилди.
Атлантага рекорд ҳисобда 197 давлатнинг ўн бир мингга яқин спортчиси 
ташриф буюради. Энг кўп сонли жамоа АҚШ бўлди 664 нафар киши. Ўзбекистон 
жамоаси роппа-роса 76 олимпиячидан иборат эди. Вакилларимиз асосан спортнинг 
якка кураш турларида бахс юритишди. 


177 
22 июл куни спортчимиз шарафига биринчи марта мустақил Ўзбекистон 
байроғи кўтарилди. Дзюдочилар беллашувининг 86 кг гача бўлган вазн тоифасида 
гиламга чиққан. Армен Богдасаров кумуш медални қўлга киритди. Дастлабки уч 
учрашувни саф ғалаба билан якунлаган Армен хал қилувчи паллада кореялик Жеан Ки 
Вонгги имкониятни бой берди. Шунга қарамай унинг кўрсатган натижаси миллионлаб 
ҳғам юртларимиз томонидан олқишланди. Худуди шундай анъанани боксчимиз Карим 
Тўлаганов давом эттирди. Н кг вазн тоифаси рингга тушган вакилимиз бронза 
медалига сазовар бўлди. Қолган олимпиячиларимиз ҳам фахрий ўринларга 
даввогарлик қилишди. Енгил атлетикачи Рамил Ғаниев ун курашда Осиё рекордини 
ўрнатиб 8-ўринни эгаллади. Спорт гимнатсикасининг кўп кураши бўйича эса 
Чусовитина кучли ўнликдан жой олди. Умуман 15 та спортчимиз 1-10га ўринларни 
эгалладилар. 
Мамлакатимиз дебнети омалли келди, десак муболаға эмас. Негаки, спортнинг 
143 турида иштирок этган жамоамиз норасмий ҳисобда 197 давлат ичида 57 поғонани 
банд этишди.
Бу кўрсатгич хамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги бешинчи натижа эканлигин 
таъкидлаб ўтиш жоиздир.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling