1 – бошловчи: Ассалому алайкум, азиз устоз ва байрам тадбири мехмонлари!


Download 34.64 Kb.
bet2/4
Sana11.05.2023
Hajmi34.64 Kb.
#1452134
1   2   3   4
Bog'liq
1 oktabr ustoz va murabbiylar kuni.

Бизларнинг ҳар бир саволимизга чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи, элнинг назаридаги биринчи муаллим. Сизларга бугун қўлимизни кўксимизга қўйиб ташаккур айтамиз.
1 – бошловчи: Ҳаёт уммонида бамисли маёқ
Йироқларга назар ташлар устозлар
Содиқ шогирдларга бераркан сабоқ
Доимо ҳак йўлга бошлар устозлар.
2 – бошловчи:
Энг оғир дамларда вазминлик билан,
Сабр ила матонат дарсин ўтарлар.
Эзгулик сингдириб дилларга ҳар дам,
Келажакка тотли мева тутарлар.
(Устозларга аталган қўшиқ ва рақсларидан иборат дастури намойиш қилинади.)
1 – бошловчи:
Азалдан устозни улуғлар халқим,
Уларга эзгулик тиламоқ хаққим,
Бунчалар буюксиз, бунчалар зукко
Умрингиз мўъжиза – етмайди ақлим.
2 – бошловчи:
Устозни эъзозлаш азалий одат,
Шогирдининг камоли устоз учун бахт.
Миллионлар қалбида сўнмас маёқсиз,
Бир дуо тиламоқ инсоний бурчим.
2 – бошловчи: Зеро бу юксак ишончни оқлашда устоз – муаллимларимизнинг доимо тайёр эканликларига хеч шубха йўқ.
Сабр ҳам, тоқат ҳам, бардош ҳам сизсиз,
Гоҳ қувонч, гоҳ алам – кўз ёш ҳам сизсиз.
Ҳар икки оламда қуёш ҳам сизсиз.
Сиз менинг ғурурим, ифтихорларим.
Тортилиб, уйланиб яшабсиз, билсам,
Бир умр куйманиб яшабсиз, билсам,
Эртам деб уйланиб яшабсиз, билсам.
Эй менинг фидойи, алп чинорларим.
1 – бошловчи: Қадрли устоз! Ҳаёт китобини очувчи Сизсиз. Яхши – ёмон кунларимизнинг кузатувчиси ҳам Сиз. Сизни кўриб шодланамиз. Юрагимиз, калбимиз билан Сизга талпинамиз устоз!
Мабодо ҳаётда қоқилсак, хато қилиб қўйсак уларни тўлдирувчи, тузатгувчи, унутгувчи ҳам сизсиз, азиз, муаллим.
2 – бошловчи: Дарҳақиқат, устоз буюклар ичра буюк зот. Зотан ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Берунийларнинг ҳам илм оламига илк тетапоялари оддий ўқитувчи, устоз кўмагида ташланган. Ўқитувчи – машъала. У ўзи ёниб, ўзгалар йўлини ёритишга умрини бағишлаган фидойи инсондир. Муаллим – матонат тимсоли. У мехр – мухаббат, эзгулик рамзи. Зеро, боланинг мурғак қалбига эзгулик уруғини қадаган, илмга ташналик, ота – она, Ватанга мехр хиссини уйғотадиган инсон – ўқитувчидир.

Download 34.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling