1- лаборатория машғулоти
Моддаларнинг кристаллик ҳоссаси
Download 0.55 Mb.
|
1-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ. полиморфизм (1)
Моддаларнинг кристаллик ҳоссаси
Фармасевтикада қўлланиладиган органиc ва ноорганик моддаларнинг аксарияти идеал криталлдан аморф моддагача тузилишга эга бўлиши мумкин бўлган қаттиқ моддалар ҳисобланади. Ҳақиқий кристаллар идеал кристалл ва аморф ҳолатлар оралиғида жойлашган тузилишга эга болади. Кристаллнинг ушбу икки ҳолат ўртасидаги шкала бўйича жойлашишига Кристаллик дейилади. Идеал кристалл – бу камдан-кам ҳолатларда эришиш мумкин бўлган модданинг идеал ҳолатидир. Элементар ячейкалар деб номланувчи кристаллнинг тузилиш бирлиги фазонинг уч ўлчамида бир текис ёки чексиз равишда такрорланади. Элементар ячейка алоҳида жойлашув ва шаклга эга бўлиб, ўтиш вектори деб номланувчи а, б ва c, ҳамда ɑ, β ва γ бурчакларда аниқланади. В эса кристалл шаклланиш учун зарур бўлган атомлар ва молекулалар мавжуд бўлган аниқ ҳажмга эга бўлади. Кристалл тизим узоқ масофали симметриянинг 3та (транслятсион, ориентатсион ва конфарматсион) операторлар томонидан аниқланади; турли мезофазалар ( суюқ кристаллар, кристаллар ёки пластиc красталлар) узқо масофали симметриянинг бир ёки операторларига эга бўлади; идеал аморф ҳолатда барча 3 операторлар мавжуд бўлмайди. Ҳар бир кристалл элементар ячейканинг а, б ва c индивидуал ўлчамлари ҳамда ɑ, β ва γ индивидуал бурчаклари ўртасидаги нисбат билан белгиланадиган 7 та мумкин бўлган кристалл тизимлардан бирининг вакили сифатида таснифланиши мумкин. Муайян кристаллнинг тузилиши 7та тизимнинг бирига, Браве (Браваис) фазовий панжараларининг бирига ва 230 фазовий гуруҳлардан бирига мувофиқ таснифланиши мумкин. Мумкин бўлган барча 230 фазовий гуруҳлар, уларнинг симметриялари ва симметрия дифрактограммалари Халқаро криталлография жадавалларида йиғилган. Полморфизм – бу кўпгина моддаларнинг кристалланишида биттадан кам бўлмаган кристалл панжара турини ҳосил қилиш хусусиятидир. Органиc моддалар орасида полиморфизм кенг тарқалган ҳодиса бўлиб, физик-кимёвий хусусиятларнинг фарқланишига олиб келади. Чунки кристалл полиморфлар бир хил кимёвий таркибга эга, аммо турли хил кристалл тузилашга эга ва шу сабабли турли хил физик-кимёвий хусусиятларга эга бўлади. Турли кристалл тузилишнинг мавжудлиги атомларнинг турли жойлашуви ва/ёки молекулаларнинг турли конформатсияланиши туфайли юзага келади. Яна бир кристаллик ҳолати идеал ёки ҳақиқий аморф ҳолат бўлиб, бунда узоқ масофали симментрия тартиби йўқолади. Кўпгина органиc тизимлар учун яқин масофадаги симметрия тартиби сақланиб қолади, аммо у яқин тузилиш ёки яқин тузилишнинг олдида жойлашувига тадбиқ қилинади, бу кичик органиc молекулалар учун 2-2,5 нм дан камни ташкил этади. Аморф материал кукун ёрдамида олинган рентген нурланиш дифрактограммасида аниқ доғларнинг мавжуд эмаслиги билан ҳарактерланади. Ҳақиқий кукуннинг кристаллигини иккита кристалланиш модели ёрдамида кўриб чиқиш мумкин. Бир фазали моделнинг барча заррачалари бир хил кристалликка эга, икки фазали моделда ҳар бир заррача кристалл ёки аморф бўлиши мумкин. Шунинг учун кукуннинг ҳақиқий кристаллиги бу икки кристалликнинг ўртача ўлчанганлигидир. Бундай кукун тоза кристаллар ва аморф фазаларни физик аралаштириш натижасида ҳосил бўлади. Аслида, кукун таркибида турли ўлчамдаги ва турли шаклдаги заррачалар бўлиши мумкин бўлганидек, турли даражада кристалланиш даражаси бўлган заррачалар ҳам бўлиши мумкин. Фармасевтикада қўлланиладиган қаттиқ модда кристалларида тартибсизликнинг мавжудлиги модданинг физик-кимёвий хусусиятларига таъсир қилиши мумкин. Ушбу хусусиятларнинг аҳамияти юқори бўлганлиги боис қаттиқ моддаларнинг кристаллигини ёки тартибсизлигини муносиб миқдрий усул орқали баҳолаш мумкин. Кристалликни мониторинг қилиш ва аниқлаш усуллари Қаттиқ моддаларнинг кристаллигини аниқлаш учун турли усуллар қўлланилади. Аммо кўпгина усуллар мустақил равишда ушбу хусусиятларнинг миқдорини аниқлаш ёки ўлчаш имкониятига эган эмас. Шу сабабли, қуйидаги бир нечта усулларни бирлаштириш фойдали ҳисобланади. Ушбу усуллар кўпинча анқи натижалар бермайди ва миқдорий чегаралар одатда, кимёвий аралашмаларга нисбатан анча юқори ҳисобланади. Бундан ташқари, калибрлаш учун ишлатиладиган ва одатда кристалл ва аморф заррачалар аралашмаси (икки фазали модел) дан ташкил топган стандарт намуналар модданинг кам миқдорини ўзида сақлаган, бир фазали моделга хос синалаётган намуналар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича баъзи таҳминларни амалга ошириши керак. Натижада 100% кристалл ёки 100% аморф моддалар учун яхши ўрнатилган стандарт намуналарнинг мавжуд эмаслиги бундай услларнинг тасдиқланишини қийинлаштиради. Юқорида келтирилган тушунчалардан кўриниб турибдики, қаттиқ кукунда турли аморф нокристаллик фазалар мавжуд бўлади. Қаттиқ модданинг ушбу турли нокристаллик шакллари кристаллик даражасини аниқлашда ишлатилган усулларга боғлиқ равишда турли жавоблар олишга сабаб бўлиши мумкин. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling