1- лаборатория машғулоти


Download 0.55 Mb.
bet1/5
Sana28.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1235765
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ. полиморфизм (1)


1- ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТИ. ИНСТРУМЕНТАЛ ТАҲЛИЛ УСУЛЛАРИ ҲАКИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАСНИФЛАНИШИ. ТЕХНИКА ҲАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ.ДОРИ МОДДАЛАРИНИНГ ПОЛИМОРФИЗМИ ВА КРИСТАЛЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ.


Лаборатория машғулотни олиб бориш 3 соатга режалаштирилган.
Машғулотнинг мақсади: Лаборатория машғулотида талабаларни таҳлил усуллари ва унда қўлланиладиган асбобларнинг тузилиши ва ишлаш хусусиятлари билан таништириш.
Дарс ўтиш воситалари ва улардан фойдаланиш усуллари: Фанни ўрганишда компютер воситалари, стандарт дастурлар, кўргазмали қўлланмалар ва интернет материаллари ҳамда замонавий педагогик технологиялар, яъни интерактив усуллари қўлланилади.
Лаборатория машғулотларини ўтказиш учун зарур асбоб-ускуналар: Дарслик, маъруза матни, ўқув қўлланмалар, воронка, пробиркалар, реактивлар, .кўргазмали материалларлар, қурилмалар
Лаборатория жиҳозлари : Махсус лаборатория воситалари билан жихозланган хона.


Мавзунинг назарий асослари
Моддаларнинг полиморфизми
Полиморфизм (ёки криталл полиморфизм) тушунчаси – бу модданинг қаттиқ ҳолати билан боғлиқ бўлган феномен бўлиб, у бир хил кимёвий таркибдаги модданинг турли кристалл шаклларда бўла олиш хусусиятини ўзида акс эттиради. Кристалл шаклда бўлмаган қаттиқ моддалар аморф моддалар дейилади.
Агар бу феномен кимёвий элементларда кузатилса (масалан, олтингугурт), “полиморфизм” атамаси ўрнига “аллотропия” атамаси қўлланилади.
Кристалл панжарасида стехиометрик нисбатда эритувчи сақлаган солватларни (жумладан, гидратлар) тавсифлашда “ёлғон полиморфизм” атамаси қўлланилади, шунингдек, ушбу атама кристалл панжарасида турли нисбатда эритувчи сақлаган моддаларни тавсифлашда ҳам қўлланилади. Бироқ “ёлғон полиморфизм” атамаси турли ҳолатдаги моддаларни тавсифлашда қўлланилиши сабабли, у кўп маъноли атама ҳисобланади. Шунинг сабабли, фақатгина “солватлар” ва “гидратлар” атамасидан фойдаланиш тавсия этилади.
Агарда фармакопея мақоласида модданинг полиморфизм хусусияти борлигига кўрсатмалар бўлса, бу моддада чин кристалл полиморфизм, солватлар ҳосил қилиш, аллотропия ёки аморф шакллари эҳтимоли борлигини англатади.
Кимёвий таркибнинг бир хиллиги шуни билдирадики, аморф ва кристалл ҳолатдаги модда эриган ҳолатда ёки эритма ҳолатда бир хил кимёвий хусусиятга эга болади. Шу билан бирга, қаттиқ ҳолатда уларнинг физик-кимёвий ва физик хусусиятлари (ерувчанлик, мустаҳкамлик, зичланувчанлик, зичлик, эриш температураси ва ҳ.к) ҳамда мос ҳолатда уларнинг фаоллиги ва биосамарадорлиги фарқ қилиши мумкин.
Агар модда полиморфизм хусусиятини намоён қилса, унинг энг термодинамик жиҳатдан барқарорлиги, белгиланган температуре ва босимда энг паст эркин энталпияга эга бўлган ҳолати бўлади. Бу ҳолатда бошқа полиморф шакллар метастабил ҳолатда бўлади деб, ҳисобланади. Нормал температура ва босимда метастабил шакл ўзгаришсиз қолиши мумкин ёки термодинамик бақарор ҳолатга ўтиши мумкин.
Агар модданинг бир неча кристалл шакллари мавжуд бўлса, улардан бири ушбу температурф ва босимда термодинамик турғунроқ бўлади. Аниқ кристалл ҳолат бошқа суюқ, газ ва қаттиқ фазалар билан мувозанатга келувчи фазадан ташкил топган бўлиши мумкин.
Агар ҳар бир кристалл шакли аниқ температуре чегарасида турғун бўлса, бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиши ва аввалги ҳолатига қайтиши энантиотропй деб номланади. Бир фазадан бошқа фазага ўтиш мувозанатига эришилганлигини ва шунинг учун доимий аниқ босимда бу ҳолат ўтиш температураси билан характерланади. Фақат бир полиморф ҳолатлар температуранинг барча диапонзонларида турғун бўлса, ҳолатлардаги ўзгаришлар қайтмас ва монотроп бўлади.
Кристаллизатсия шароитлари турли хил бўлганида (температуре, босим, эритувчи, консентратсия, кристалланиш тезлиги, кристалланиш жараёни, ёт моддаларнинг мавжудлиги ва консентратсияси ва ҳ.к) турли хил шакллар ва солватлар ҳосил бўлади.
Полиморфизмни ўрганиш учун турли хил усуллар қўлланилиши мумкин.

  • Кукунларда рентген нури дифраксияси усули

  • Алоҳида кристалларда роентген нурининг дифраксияси услуби

  • Термик таҳлил (дифференсиал сканерловчи колориметрия, термогравиметрия, термик микроскопия)

  • Микрокалорометрия

  • Абсорбсион намликни аниқлаш

  • Қаттиқ моддалар ядро-магнит резонанси

  • Инфрақизил соҳада абсорбсион спектрофотометрия

  • Раман спектроскопеяси

  • Ерувчанликни ва эриш тезлигини аниқлаш

  • Зичликни ўлчаш

Бу усуллар кўпинча бир бирини тўлдиради ва бир неча усулни бир вақтда қўллаш керак бўлади.
Тажриба орқали олинган маълумотлар асосида олинган босим/температура ва энергия/температураларнинг фазали диаграммалари маълум модификатсиядаги полиморф модданинг термодинамик турғунлиги ва термодинамик муносабатини (енфнтиотропизм, монотропизм) тўлиқ тушунтириш учун муҳим ахборотлаштирилган асбоблар ҳисобланади.
Солватларни ўрганиш учун дифференсиал калорометрик сканерлаш ва эрувчанликни, эриш тезлигини аниқлаш ҳамда рентген нурлари дифраксияси усуллари билан комбинатсияланган термогравиметрия усуллари тавсия этилади.
Гидратларда нисбатан турғун ҳудудларни кўрсатиш мақсадида сорбсия/дисорбсия изотермияси аниқланади.
Одатда гидратлар сувсиз ҳолатдаги шаклига нисбатан сувда камроқ эрувчан бўлади, солватлар ҳам эритувчида солват бўлмаган шаклига нисбатан камроқ эрийди.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling