Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати - Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
- 1. Сувонкулов Ш. ва бошқ. Чорвачиликни механизациялаштириш ва автоматлаштириш. – Самарканд: 2010 й. -335 бет.
- 2. Алижанов Д.А. Ва бошқ. Паррандачилик хўжаликларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш/ “Давр” нашриёти, 2012 й. – 206 бет.
- 2. Алижанов Д.А., Тажибоев Б.М. Фермер хўжаликларида озукаларни саклаш ва ишлов бериш жараёнларини механизациялаштириш/Тошкент, Молия-идиёт нашриёти,2016й., 134 бет.
- Қўшимча адабиётлар
- 3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махкамасининг чорвачиликга оид фармон ва қарорлари. Тошкент 2007-2014йиллар.
- 4.Сайтлар:
- www.rаmbler.ru.
- www.yahoo.com.
- WWW. Ziyo. net.
Чорвачилик фермер хужаликларида муаммони аниклаш, тахлил килиш ва уни хал этишни режалаштириш йуллари ва воситалари Фермер хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги пастлиги сабаблари Ферма, комплекс ва фермер хўжаликлари фермаларининг таснифи ва бош режада жойлашиши - Чорвачилик фермаси - қишлоқ хўжалик молларини боқиб аҳоли учун чорвачилик маҳсулотлари (гўшт, сут, тухум ва бошқ.), енгил саноат учун ҳомашё (жун, тери, қоракул ва бошқ.) етказиб берадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг бир тармоғидир.
- Фермалар маҳсулот етиштириш йўналиши бўйича наслчилик ва маҳсулот (товар) етиштириш турларига бўлинади. Наслчилик фермалари молларнинг зотини яхшилаш, маҳсулдорлигини ошириш, янги-янги зотларни яратиш билан шуғулланади. Маҳсулот етиштириш фермалари ихтисослаштирилган (қорамолчиликда -сут ва гўшт тайёрлаш, чўчқачиликда - бурдоқига боқиш ва репродукциялаш, паррандачиликда - гўшт ва тухум етиштириш, қўйчиликда гўшт-жун-сут, гўшт-жун тайёрлаш ва қоракўлчилик) ва умумий йўналишларга бўлинади.
- Чорвачилик комплекси - бу ишлаб чиқариш технологияси асосида ишни илмий ташкил қилиш, ҳамда комплекс механизациялаш базасида юқори даражада қонцентрациялашган ва ихтисослашган ишлаб чиқариш бўлиб, электрлаштириш, автоматлаштириш ва технологик жараёнларни узлуксиз ташкил қилиш асосида юқори сифатли чорвачилик маҳсулотларини йил давомида бир меъёрда ишлаб чиқаришга мўлжалланган қишлок хўжалик чорвачилиги корхонасидир. Паррандачиликда бундай комплекслар паррандачилик фабрикаси деб аталади.
- Чорвачилик маҳсулотининг тури бўйича комплекслар - сут, гўшт, тухум етиштиришга; ишлаб чиқариш структураси бўйича - маҳсулотнинг бир-икки турини ишлаб чиқаришга; ишлаб чиқариш цикли тугалланган ёки маҳсулотни маълум бир босқичгача етказувчи (репродукторлик, ёш бузоқларни ўсгириш, бўрдоқига боқиш) ва технологик жараёнларнинг маълум қисминигина бажаришга ихтисослашган бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |