- Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда чиқарилган "Фермер хўжалиги тўғрисидаги" қонуни (2004 й.26-август, Фермер хужалиги тугрисида (янги тахрири)), янги фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатишнинг хуқуқий асосларини, жумладан хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларини тар-тибга солади.
- Фермер хўжаликлари узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган ва юридик шахс хуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъектлардир. Уларни ташкил қилиш учун 30 бош шартли моли бўлиши керак ва шунга мос равишда суғориладиган ерлардан 0,3-0,45 га, лалмикор ерлардан 2 га гача ер ажратилади.
- Молларнинг турлари ва гуруҳлари бўйича физик сонларини белгиланган коэффициентларга кўпайтириб, келиб чиққан натижаларни қўшиш йўли билан шартли мол сони топилади. Шартли бир бирлик сифатида етук бир қорамол ва отлар бош сони олинади. Бошқа моллар ва паррандалар шунга нисбатан ҳисоблаб олинади. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш тартиби» тўғрисидаги 3-иловага мувофиқ қуйидаги коэффициентлардан фойдаланиб шартли чорва моли бош сонини аниқлаш мумкин: Қорамоллар (сигирлар, насл олинадиган новвослар, бўрдоқига боқиладиган новвослар) ва отлар – 1,0, ёш қорамоллар - 0,6, қўй ва эшкилар – 0,1, чўчқалар 0,3, паррандалар – 0,025.
200 бош сигирни боғлаб боқиш усулига мўлжалланган сигирхона режаси 300 бош она қўй (умумий боши 900 қўй)га мўлжалланган (а) чердаксиз ва (б) чердакли ёпилган қўйхона режаси 20 минг бройлерга мўлжалланган паррандахона учун ЦБК-20 комплект жиҳози 1-бункерли озиқлантиргич; 2-брудер; 3-озуқа тарқатгичнинг қабул қилиш бункери; 4-юклаш шнеки; 5-автосуғоргич; 6-бункер сақлагич БСК-10; 7-занжирли-шайбали озуқа тарқатгич. Катакли батареялар схемаси: а) вертикал бир қаторли турт ярусли; б) вертикал икки қаторли тўрт ярусли; в) поғонали уч ярусли; г) поғонали турт ярусли; д) горизонтал тўрт қаторли
Do'stlaringiz bilan baham: |