1- маъруза фаннинг вазифаси. Иссиқлик техникаси фани ҳақида умумий тушунчалар. Фан асослари


Download 365 Kb.
bet1/3
Sana17.12.2022
Hajmi365 Kb.
#1026636
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу Fanning maqsadi va vazifalari

1- МАЪРУЗА Фаннинг вазифаси. Иссиқлик техникаси фани ҳақида умумий тушунчалар. Фан асослари.

  • Р Е Ж А :
  • Фаннинг вазифаси.
  • Иссиқлик техникасининг асосий бўлимлари.

Фаннинг вазифаси

  • Иссиқлик техникаси, аппаратлари ва қурилмалари ёрдамида иссиқлик ҳосил қилиш, уни бошқа турдаги энергияга айлантириб бериш, тақсимлаш, узатиш усулларини назарий ва амалий жиҳатдан қамраб олган ва ўрганадиган умум техника фанидир.
  • Термодинамика ва унинг амалий қисми бўлган иссиқлик энергетикасининг Фан олимларидан Р.Майер, Ж.Джоуль, М.Ломоносов, С.Карно, Р. Клаузиус, В. Кельвин ва бошқа олимлар илмий тадқиқотлари билан ўз хиссаларини қўшганлар. Иссиқлик энергиясини механик энергияга ва механик энергияни электр энергиясига айлантириш усулларини яратилиши, унинг халқ хўжалилигига тадбиқ этилиши натижасида электр энергиясини масофага узатиш ҳамда уни механик энергияга айлантириш масалалари ҳал этилди.

Ер юзининг кўпгина минтақаларида катта қувватдаги ГЭС, ИЭС, АЭС ва бошқа турдаги энергетик марказларнинг қурилиши натижасида ишлаб чиқариш механизациялаштирилди ва автоматлаштирилди.

  • Ер юзининг кўпгина минтақаларида катта қувватдаги ГЭС, ИЭС, АЭС ва бошқа турдаги энергетик марказларнинг қурилиши натижасида ишлаб чиқариш механизациялаштирилди ва автоматлаштирилди.
  • Мамлакатимизда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва уни бошқа турдаги энергияга айлантириш усулларининг самарадорлиги, бирор минтақанинг иқтисодий даражасини кўтаришга таъсир кўрсатиш билан бирга ахолининг маиший ва маданий шароитининг яхшиланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
  • Энергетик бойлик захирасидан тўғри фойдаланиш мамлакатни энергетик инқироздан сақлайди.
  • Ҳозирги кунда энергия бойлигидан самарали фойдаланиляпти деб бўлмайди. Иссиқлик энергиясининг кўп қисми асбоб-ускуналардан нотўғри фойдаланиш, самарасиз ускуналарининг қўлланилиши ва шу кабилар оқибатида исроф бўляпти.
  • Масалан, ер юзидаги аҳолининг жон бошига ўртача хар кунда 25 кг сифатли кўмир ёқилади, бу кўрсаткич йилдан йилга ўсиб бормоқда. Инсоният фойдаланадиган энергиянинг асосий қисми (90-92%) нефть ва табиий газдан олинади.
  • Ўзбекистонда асосий энергия манбаи табиий газ ҳисобланади, ундан кейин оз миқдорда нефть ва тошкўмир, дарёларнинг потенциал энергиясидан фойдаланилади.
  • Энергетика заҳираларидан тўғри фойдаланмаслик оқибатида ердаги экологик мувозанат ёмонлашиб бормоқда. Атом энергетикаси суньий энергетик манбаларидан энг қувватлиси бўлиб жаҳон бўйича унинг қурилмаларини такомиллаштириш ҳисобига радиоактив моддаларнинг атроф муҳитга тарқалмаслик ва ишлатиб бўлинган уран ёқилғисини сақлаш муаммоларини ечими изланмоқда.

Download 365 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling