Иккинчи бўлим: Иссиқлик алмашиниш назарияси – иссиқликни ҳамма турдаги муҳитда (суюқ, қаттиқ, газ, вакуум) тарқалишини ўрганадиган бўлимдир. - Иссиқлик атроф муҳитда учта йўл билан тарқалади:
- Иссиқлик ўтказувчанлик
- Конвекция
- Нурланиш орқали
- Иссиқ жисм сиртининг совуқроқ жисм сиртига текканда иссиқлик энергиясининг паст ҳароратли жисмга ўтиш жараёни иссиқлик ўтказувчанлик дейилади.
- Суюқ, газсимон ёки сочилувчан моддалар микроскопик қисмларининг ҳаракати вақтида уларнинг ўзаро зарралари билан аралашуви натижасида иссиқлик энергиясининг узатилиши ҳодисаси конвектив иссиқлик алмашинуви дейилади.
- Иссиқлик бир жисмдан иккинчисига нур орқали узатилиши нурланиш иссиқлик алмашинуви дейилади.
Учинчи бўлим: Иссиқлик куч қурилмалари – Иссиқлик энергетика қурилмалари бўлиб, ички ёнув двигателлари, насослар, конденсаторлар, буғ трубиналари, электр генераторлар, қувурлар ва шунга ўхшаш асосий ускуналардан ташкил топган. - Иссиқлик-материя харакатининг бир шаклидир. Моддани ташкил этган заррачалар ва майдонлар мажмуаси материя ҳисобланади. Модданинг таркибий қисмига кирган электрон, атом, молекула, заррача, кристалл панжара тугунларида жойлашган атомларни мурраккаб ҳаракати натижасида пайдо бўладиган энергия иссиқликдир.
- Молекуляр - кинетик назария нуқтаи назаридан тушунтирилган бу ғояни ХVIII-асрда Д.Бернулли ва Вальтер ривожлантирди. ХIХ-асрга келиб иссиқлик ҳақидаги ғояни Р.Майер, Ж.Джоуль, Р. Клазиус, Д.Максвелл яна ҳам ривожлантирдилар.
- Иссиқлик энергияси жисмларнинг ўзаро таъсирлашуви (контакт) натижасидир.
- Тизимлараро ҳароратларлар фарқи ўринли бўлсагина иссиқлик энергия сифатида биринчи тизимдан иккинчисига ўтади, яъни, иккала ҳароратлари бир хил, Т1=Т2 бўлса, иссиқлик узатилмайди. Совуқ мода (тизим)дан иссиқ жисмга иссиқлик узатилмайди, яъни бўлиши мумкин эмас.
- Иш жисм-энергияни бир турдан бошқа турга айлантириш жараёнида иш бажаридиган моддалардир. Иш жисми деганда ёқилғининг (бензин, мазут, керосин, соляр мойи, газ ва газлар аралашмаси, порох, сув буғи, зарралар ёки плазма оқими) ҳар хил турлари тушунилади. Техникада қуйидаги газлар энг кўп ишлатилади:
- О2-кислород, N2-азот, Н2-водород, СО-углерод, СО2-карбонат ангидрит, СН4-метан, Н2О-Сув буғи, табиий ва сунъий газ, газлар аралашмаси – атмосфера ҳавоси.
Do'stlaringiz bilan baham: |