1 – маъруза. КОМПЬЮТЕР ТИЗИМЛАРИ, УЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ВА АРХИТЕКТУРАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ КОМПЬЮТЕР ТИЗИМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ - Аввал компьютер тизимларига берилган таърифлардан бирини келтирамиз, уни қуйидагича ифодалаш мумкин: давлат стандартига кўра компьютер тизими (КТ) деганда – ахборотни ўлчаш, уни шаклини ўзгартириш ва ишлаш учун мўлжалланган, функционал жиҳатидан бирлаштирилган, ҳамда истъемолчига, яъни фойдаланувчига у талаб қиладиган кўринишда ахборотни (маълумотни) тақдим этадиган тизим тушунилади. Компьютер тизимлари – ўлчаш, ҳисоблаш ва бошқа ёрдамчи техник воситалар мажмуасидан иборат бўлади.
- Компьютер тизимини қуришдан мақсад – бирор-бир жараённи мантиқий бошқариш вазифасини амалга ошириш, техник диагностика вазифалари, тасвирларни ишлаш ва кўпгина бошқа-бошқа вазифалардан бирини ёки бир нечтасини амалга ошириш ҳисобланади.
- Компьютер тизимларини бажарадиган вазифаларига қараб
- тасаввур қилиш нисбатан осон бўлган қуйидаги
- хилларини келтириш мумкин:
- -автоматлаштирилган бошқариш учун мўлжалланган компьютер тизимлари;
- -техник диагностика учун мўлжалланган компьютер тизимлари;
- -тасвирларни ишлаш учун мўлжалланган компьютер тизимлари ва ҳоказо бошқа-бошқа хилдаги хозирда ишлаб чиқилаётган компьютер тизимларининг номларини келтириб рўйҳатни давом эттириш мумкин.
- Масалан видео фильм-
- ларни яратиш жараёнида
- қўлланиладиган компьютер
- тизимлари, газета, журнал
- ва китбларни нашр қилиш
- компьютер тизимлари ва
- ҳоказо.
- 1.Қўлланиладиган соҳасига
- қараб – саноатда, тижоратда,
- молия ва маркетинг
- соҳаларидаги компьютер
- тизимлари.
- 2.Бошқариладиган объектнинг
- хилига қараб – корхонадаги технологик
- жараёнларни бошқариш учун
- мўлжалланган КТлари, лойихалашни
- автоматлаштириш учун мўлжалланган
- КТлари ва корхонани бошқариш учун
- мўлжалланган КТлари.
- 3.Натижавий ахборотни
- қандай қўлланилишига қараб
- Натижавий ахборотни қандай қўлланилишига қараб
- ахборот-қидирув тизимлари, улар ахборотни йиғиш,
- сақлаш ҳамда фойдаланувчининг сўровига қараб
- керакли маълумотларни топиб бериш вазифаларини бажаради;
- ахборот-маслаҳат берувчи тизимлар, улар фойдаланувчига қарорлар
- қабул қилиш учун тавсиялар бериш вазифасини бажаради;
- ахборот-бошқариш тизимлари, улар бошқариш учун керак
- бўладиган маълумотларни етказиб бериш вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |