Юқори қатламдаги компьютер тизимлари фойдаланувчилари бўлиб, алоҳида олинган фойдаланувчилар эмас, балки операторлар, администраторлар ва шуларга ўхшаш тизим ёки тармоқнинг нормал ишлашини таъминлаб турувчи фойдаланувчилар тушинилади. Булар қаторига тармоқларнинг бирлашган жойларидаги, яъни тугунларидаги суперкомпьютерларнинг ишини назорат қилиб турувчилар ҳам киради. Хозирда ҳисоблашлар тезкорлигини ва тизимнинг ишончлилигини ошириш эса кўп процессорли компьютер тизимлари ҳисобланган анна шу суперкомпьютерлар учун муҳим вазифалар қаторига киради. Компьютер тизимлари – битта компьютерли, кўп компьютерли ва кўп процессорли тизимлар сифатида қурилади. Компьютер тизимлари – тезкор (on line) ва тезкор бўлмаган (off line) режимларида ишлаши мумкин. Компьютер тизимларини бошқариш – марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган тарзда амалга оширилади. Компьютер тизимларининг воситалари – бир жойга тўпланган ҳолда, ёйилган ҳолда, маълумотларни бир сатҳли ишлаш воситалари сифатида ва кўп сатҳли ишлаш воситалари сифатида қурилади. Назорат саволлари 1.Давлат стандартига кўра компьютер тизимларига берилган таърифлардан бирини келтиринг. 2.Компьютер тизимларини бажарадиган вазифаларига қараб классификациялаш. 3.Компьютер тизимларини белгиларига қараб классификацияланг. 4.Компьютер тизимларининг архитектураси хусусиятларини айтиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |