1 – маъруза. Компьютер тизимлари, уларнинг классификацияси ва архитектурасининг хусусиятлари
Download 214 Kb.
|
1 – маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОМПЬЮТЕР ТИЗИМЛАРИ АРХИТЕКТУРАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Етмишинчи йилларнинг ўрталарига келиб алоҳида компьютерлар бирлаштирилиб – ҳисоблаш тизимлари, яъни компьютер тизимлари, кейинчалик эса ахборот-ҳисоблаш тизимлари ва тармоқлари ҳосил қилинди. Элементлар базаси технологиясининг ривожланиши – ўрта, юқори ва ўта юқори интеграцияли интеграл схемаларнинг ишлаб чиқилиши бундай ўзгаришларга асосий сабаблардан бири бўлди. Intel фирмаси томонидан шахсий компьютерлар учун Intel 8086, 80286, 80386, 80486, Pentium I, II, III, IV процессорлари ва компьютер тизимлари учун ишлаб чиқилган юқорида санаб ўтилган процессорларга ўхшаш бўлган процессорлар 1980-1995 йиллар давомида ва ҳозирга қадар ҳам кетма-кет ишлаб чиқарила бошлади. Бу даврлар мобайнида компьютерлар, компьютер тизимлари ва тармоқлари нисбатан оддий бўлган ҳисоблашларни бажариш, матнли файлларни ишлаш ва ўзаро алмашиниш тизимларидан, ҳозирда биз билган ва анча мураккаб бўлган амалларни бажарадиган тизимларга айланди. Бундай амалларга мисол қилиб на фақат оддий матнли файлларни ишлаш, балки мант таркибида турли чизма ва тасвирлар бўлган файлларни, видео ва аудио файлларни ишлаш ва бошқа-бошқа амалларни келтириш мумкин.КОМПЬЮТЕР ТИЗИМЛАРИ АРХИТЕКТУРАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Download 214 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling