1- маъруза. "Метрология, стандарглаштириш ва сертификатлаштириш" фанининг мақсад ва вазифалари


Сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари


Download 4.66 Mb.
bet47/52
Sana04.10.2023
Hajmi4.66 Mb.
#1692067
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
1-15.doc маъруа

Сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари
Маҳсулотлар (шу жумладан дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотлар), хизматлар, шунингдек сифат тизимлари сертификатлаштириш объектлари ҳисобланади.
"Ўзстандарт" агентлигининг ўзи, унинг томонидан аккредитация килинган ёки эътироф этилган сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, сифат бўйича эксперт-аудиторлар, шунингдек маҳсулоти сертификатлаштирилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жисмоний шахслар сертификатлаштириш субъектларидир. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги тахририга қаранг)
Сертификатлаштириш субъектлари - юридик шахслар сертификатлаштириш миллий тизими доирасида сертификатлаштириш тизимлари тузишлари мумкин. Юридик шахсларнинг сертификатлаштириш тизимлари "Ўзстандарт" агентлиги белгилаган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)
14-маъруза. Сертификатлаштириш турлари.Ўзбекистон Республикасининг маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун.
Режа:
1. Ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш
2. Сертификатлаштириш мақсади, объектлари, шикоят, аризалари тахлили


Мажбурий сертификатлаштиришни жорий этиш
Мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил этиш "Ўзстандарт" агентлиги зиммасига ёки унинг топшириғига биноан бошқа сертификатлаштириш органларига (уларни албатта аккредитация қилган ҳолда) юклатилади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш ёки сақлаш хавфсизлигини таъминловчи талаблар бўлмаган тақдирда давлат бошқарувининг тегишли органи бундай талабномаларни кечиктирмай ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт.



Download 4.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling