Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилишини давлат томонидан текшириш ва назорат қилиш
Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг, сотувчиларнинг, ижрочиларнинг) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этишлари устидан давлат текшируви ва назоратини "Ўзстандарт" агентлигининг давлат инспекторлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги модда), (Олдинги тахририга қаранг)
Назорат йўсинидаги текширув
Сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимлари, ишлаб чиқариш, аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш органлари устидан назорат йўсинидаги текширувни сифат бўйича эксперт-аудиторлар "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги модда), (Олдинги тахририга қаранг)
Ихтиёрий сертификатлаштириш
Ҳар қандай маҳсулот норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ эканлигини тасдиқлаш учун у юридик ва жисмоний шахснинг ташаббуси билан ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкин.
Ихтиёрий сертификатлаштиришни амалга оширувчи субъектлар
Ихтиёрий сертификатлаштиришни "Ўзстандарт" агентлиги белгилаб қўйган тартибда аккредитация қилинган юридик ва жисмоний шахслар амалга оширишга ҳақлидир. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги модда)
Ихтиёрий сертификатлаштириш тизимлари
Сертификатлаштириш қоидалари ва тартибини белгиловчи ихтиёрий сертификатлаштириш тизимларини аккредитация қилинган органлар "Ўзстандарт" агентлиги билан келишган ҳолда белгилайдилар. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги модда)
Мазкур Қонунни қўллаш билан боғлиқ низоларни қараб чиқиш
Мазкур Қонунни қўллаш билан боғлиқ низолар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда қараб чиқилади.
Шикоятларни қараб чиқиш
Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда манфаатдор томон "Ўзстандарт" агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашига мурожаат этишга ҳақлидир. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)
Шикоятларни қараб чиқиш кенгаши тўғрисидаги низомни "Ўзстандарт" агентлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)
"Ўзстандарт" агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгаши сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) қарорлари устидан берилган шикоят аризаларини қараб чиқади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)
Шикоят аризалари икки ҳафта ичида қараб чиқилади.
"Ўзстандарт" агентлигининг, Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарорлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни тахриридаги қисм), (Олдинги тахририга қаранг)
Do'stlaringiz bilan baham: |