1- маъруза. "Метрология, стандарглаштириш ва сертификатлаштириш" фанининг мақсад ва вазифалари


Download 4.66 Mb.
bet36/52
Sana04.10.2023
Hajmi4.66 Mb.
#1692067
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52
Bog'liq
1-15.doc маъруа

Назорат саволлар.

  1. Стандартлаштириш давлат тизими нима?

  2. Стандартлаштириш жараёнининг босқичлари.

  3. Стандартлаштириш давлат тизимидаги асос бўлувчи стандартларга мисоллар келтиринг.

  4. Стандарт тоифаси деганда нимани тушунасиз?



11-маъруза. Стандартларнинг турли даражадаги объектлари
Режа.
1. Стандартларнинг турлари, уларни тасдиқлаш даражалари.
2. Стандартларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатига киритиш
Таянч сўзлар: стандарт, техникавий шарт, стандартлаштириш, стандартлаштириш объекти, меъёрий ҳужжат.
1. Стандартлаштириш ҳақида
Фараз қилайлик, энди дам олай деб, дам олиш хонасига кириб, чироқни ёққан эдик, лип этиб ёнди-ю, ўчди. Нима қиламиз? Дархол бошқа лампочкани олиб, алмаштирамиз. Хуш, буни нимаси ғайри табиий? Сиз бунда куйган лампочкани ўрнига бошқаси айнан, ҳам кучланиш бўйича, ҳам қуввати бўйича, ҳам ўлчамлари бўйича тўғри келишини остида қанчалар инсон меҳнати ётганлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Одатда биз стандарт бўйича деган иборани кўп ишлатамиз.
Хўш стандарт нима? Стандарт сўзи инглизча "Standart" сўздан олинган бўлиб, меъёр, ўлчам, андоза деган маъноларни бил-дириб меъёрий ҳужжат номи билан юритилади. Стандарт - бу кўпчшик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чўилган еа маьлум соҳаларда энг мацбул даражали тартиблаш-тиришга йўналтирилган ҳамда фаолиятнинг ҳар хил турларига ёки натижаларига тегишли бўлган умулшй ва такрор кўлланиладиган Цоидалар, умумий цонун-цоидалар, тавсифлар, талаблар ва усуллар белгиланган ва тан олинган идора томонидан тасдицланган меъё-Рий ҳужжатдир.
Стандартлар фан, техника ва тажрибаларнинг умумлаштирилган натижала-рига асосланган ва жамият учун юқори даражадаги фойдага эришишга йўналтирилган бўлиши керак.
Стандартлар даражасига қараб, ҳалқаро, минтақавий давлатлараро, миллий ва корхона миқёсида фаолият кўрсатади.
Давлат стандартлари маҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришга қўйиш босқичида янги маҳсулотларнинг юқори сифатли турларини яратиш ва ўзлаштиришни тезлаштиришга, ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи ва истеъмолчи ораларидаги муносабатларни яхшилашга йўналтирилган.
Стандартлаштириш тизими янги буюмга ўз вақтида юқори сифатли лойиҳа - конструкторлик ҳужжатлар бериш, корхонанинг янги маҳсулотини берилган сифат кўрсаткичларига асосан тайсрлашни ва керак бўлса маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдан олиб ташлашни белгилайди.
Стандартлаштириш маҳсулот муомалада бўлганида ва сотиш босқичларида маҳсулотни жойлаштириш (упаковка) да яхши тартиб ва шароитлар яратишга, юклашга ва жойлаштиришга, сақлашга, омборларда маҳсулот сифатини бузилмай сақлашга, транспортда олиб юришда, буюмни тарқатиш, сотиш ташкилотларига талаблар белгилайди.

Download 4.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling