Маълумотлар тўпламини ҳимоялаш чоралари
Дастурий таъминот хатоларидан ҳимоялаш
Дастурий таъминотнинг чалалик рискини камайтириш учун моделли таъминот усулидан фойдаланилади. Компьютер воситаларидан фойдаланиш ва қўлда ҳисоб-китоб қилиш асосидаги савдо жараёни модели ишлаб чиқилган. Модель қуйидаги асосий қуйитизимларни қамраб олади:
клиринг ташкилоти билан ишлар;
савдо қатнашчиларининг савдо ҳисобрақамлар мазмуни ҳақидаги ахборот ўрнатиш ва ўзгартириш;
рискларни бошқариш;
савдо қатнашчисининг буюртма киритиши ва уни таҳрир қилиши;
савдо қатнашчилари позицияларининг ўзгаришини ҳисобга олиш бўйича ҳаракатлар;
маркет-майкерлар ва мутахассисларнинг ишлари;
савдо қатнашчисининг масофадан ишлаш модели.
Дастурий воситалар операторлари хатосидан ҳимоялаш
Биржада фойдаланиладиган амалий дастурий таъминот ички қарама-қарши маълумотлар киритишга имко бермайди. Барча ахборотларни киритиш алоҳида топшириқлар билан расмийлаштирилиши лозим. Топшириқни киритишда Биржа компьютер тизими автоматик равишда унинг ички зиддиятсизлигини текширади. Зиддиятлар аниқланган ҳолатда топшириқ киритилмайди ва фойдаланувчи юзага келган муаммодан хабардор қилинади. Фойдаланувчининг хатоларидан ҳимоялаш биринчи даражаси бевосита Биржа компьютер тизимига киритилади. Киритиладиган ҳар бир топшириқ учун уни бажаришга алоҳида буйруқ мавжуд. Топшириқни бажаришда Биржа компьютер тизими автоматик равишда бундай операциянинг мумкинлигини текширади (масалан, депонентланган қимматли қоғозлар бўйича сотувга буюртма беришда тизим автоматик равишда бу қимматли қоғозларнинг депозитарийда мавжудлгини текширади ва «сотувга қоғозлар» регистридан «буюртмага қўйилган қоғозлар» регистрига проводка ўтказади.
Ҳимоялаш лозим бўлган ахборотни сақлаш
Асбоб-ускуналарнинг бузилиши, йўқ қилиниши, дастурий хатолар, персоналнинг нотўғри ҳаракатлари ва бошқа турли сабабларга кўра маълумотларни йўқотишнинг олдини олиш учун маълумотлар тўпламидан мунтазам нусха олиш тизими кўзда тутилган. Бундай захира нусхалари олиш хатолик юзага келган ёки ахборот йўқотилган тақдирда энг яқин ишга яроқли нусхадан фойдаланишга имкон беради. Бундан ташқари, Биржанинг асосий биноси бузилиб кетган тақдирда Биржа фаолият кўрсатаётган вақт давомида Биржа компьютер тизимига берилган барча буюртмалар ва улар билан тузилган битимлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш мумкин бўлиши учун архив нусхалари олиш кўзда тутилган.
Маълумотлар тўпламидаги ахборотдан захира учун нусха олиш лентали воситаларга олинади. Архив нусхалари қуйидаги гуруҳларга тақсимланади:
захира нусхалар;
архив нусхалар;
"ёнғин" нусхалари.
Захиралаш
Захира нусхалари маълумотлар тўпламидан нусха олиш вақтига бўлган маълумотларни қайта тиклашга имкон берадиган кундалик нусха олиш учун хизмат қилади.
Архивлаш
Архив нусхалари узоқ келажакда керак бўлиб қолиши мумкин бўлган исталган маълумотлардан нусха олиш ва сақлаш (архивлаш) учун хизмат қилади. Биржа компьютер тизимининг барча савдо маълумотлар тўпламлари кундалик архивланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |