1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти
Download 50.89 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биржа иши фанининг инструментарийси
1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Биржа тушунчаси, мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети, инструментлари (пул ва қимматли қоғоз), тамойиллари, турлари, иштирокчилари ва уларнинг муносабатлари. Биржа ишини ташкиллаштиришнинг методологик асослари. Биржа ишининг замонавий тенденциялари ва муаммолари. Биржа иши нинг мaзмуни, иқтисодиётдaги aҳaмияти вa ўрни. Биржа иши фаннинг мақсади биржаларнинг моҳияти, уларнинг келиб чиқиш тарихи, операциялари, савдо қилиш технологиялари, уларда мавжуд комиссия ва бўлимлар фаолиятини ўрганишдан иборат ҳисобланади. Қимматли қоғозлар бозорида биржа фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар (фонд биржалари, товар–хом ашё, валюта ва бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари) ҳамда инвестиция муассасалари махсус инфратузилмани ўзида намоён қилади Иқтисодий нуқтаи назарда биржа: – товарлар бўйича ташкиллашган талаб ва таклиф функцияси сифатида -мунтазам регламентланган режимда фаолият юритувчи улгуржи бозорнинг алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шакли бўлиб, унда товар сифатида биржа экспертизасидан ўтган ва савдога киритилган биржа товарлари ҳисобланади; сотувчи ва харидорни бир-бири билан учраштириш йўли орқали товарлар савдосига кўмаклашувчи механизм; товарлар савдосини ташкиллаштирувчи ва бунда савдо қатнашчилари учун етарли ва қулай шароитлар яратувчи юридик шахс; товарларга бўлган талаб ва таклифга биноан белгиланган тартиб-қоида (давлат қонунлари ҳамда биржа Низоми ва ички меъёрий ҳужжатлари), очиқлик ва ошкоралик асосида савдоларни маълум вақтда ўтказадиган жой (савдо майдони); товарларнинг бозор курсини (нархини) белгиловчи, мунтазам ва очиқ тарзда жорий биржа котировкаларини эълон қилиб борувчи ташкилот. Биржа иши фанининг инструментарийси Инвестиция муассасаларига инвестиция воситачилари (брокерлар–дилерлар), инвестиция маслахатчилари, инвестиция фондлари, бошқарувчи компаниялар, қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини сақловчилар, депозитарийлар, ҳисоб–китоб клиринг палаталари, қимматли қоғозларнинг номинал эгалари киради. Санаб ўтилган ташкилотлардан ҳар бири қимматли қоғозлар бозорида қатъий ихтисослашган фаолият турини бажариши лозим, шунга қарамай, айрим фаолият турларининг қўшилиб кетишига рухсат этилади. Мазкур ташкилотлар қимматли қоғозлар бозорида биржа фаолиятини кўрсатиш ёки мамлакат фонд бозори ҳолатига жавоб берувчи давлат идораси номидан инвестиция муассасаси сифатида операцияларни амалга ошириш учун мажбурий тарзда лицензияга эга бўлиши керак. Қимматли қоғозлар олди – сотдиси бўйича битимлар фонд биржаларида ва биржадан ташқари бозорларда амалга оширилади. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда фонд биржаларига кам миқдордаги – фақат молиявий хўжалик аҳволи жуда ҳам барқарор бўлган эмитентларнинг акциялари келиб тушади. Биржа – товарлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлиб, унинг фаолияти предмети бозорнинг профессионал иштирокчилари учун муайян жойда ва белгиланган вақтда товарлар бўйича савдоларини ташкил қилиш, уларнинг бозор нархларини (товарларга бўлган талаблар ва таклифлар ўртасидаги мувозанатни акс эттирувчи нархларни) аниқлаш, улар юзасидан мувофиқ маълумотларни тарқатишдан иборат. Биржа – юқорида санаб ўтилган хоссаларга эга бўлган махсус мақомли юридик шахс. Download 50.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling