1- мавзу. Кириш
Download 2.56 Mb.
|
1-mavzu.
1- МАВЗУ. КИРИШ Жаҳонда жадал суратда ривожланиб бораётган қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш билан энергия таъминотини яхшилаш ва глобал экологик муаммоларга қарши курашиш борасида кенг масштабли ташкилий, техникавий ва технологик ишлар олиб бориш катта аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда ҳам мазкур соҳага катта эътибор берилмоқда. 2013 йил Ўзбекистонда қуёш ва биоэнергияни ривожлантириш тўғрисида президент қарори эълон қилинди. Бу соҳада сўнги 3 йилда бир қатор муҳим қарорлар, фармойишлар ҳамда илк бор Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги № ПҚ-3012 “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда энергия самарадорликни ошириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида”; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги № ПҚ-5544 “Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги № ПҚ-3981 “Электроэнергетика соҳасини тезкор ривожлантириш ва молиявий турғунлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги № ПҚ-4142 “Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар дастури тўғрисида”; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги № ПҚ-4249 “Ўзбекистон Республикаси электроэнергетика соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш чора-тадбирлар дастури тўғрисида”; “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги № ЎзРҚ-539 “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда илм-фан соҳасидаги устувор йўналишларда, жумладан “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш”да яримўтказгичлар асосидаги қуёш элементларининг самардорлигини ошириш бўйича муҳим натижалар олинган. Одамлар мустақил равишда энергия таъминотини таъминлаш, қуёш панелларини ўз уйларига ўрнатиш учун борган сари кўпроқ ҳаракат қилмоқда. Уй, муассаса, ташкилотни электр энергия билан таъминлашда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кенгроқ йўлга қўйилмоқда. Бундай энергия тизими яхши самарадорликка эга. Автоном электр таъминоти ташкил қилишда қуёш панелларидан фойдалансиҳ афзалроқ. Бундай тизимлар, фойдаланиш учун тайёр сотилади, уларни ўрнатиш осон. Кўча ёритгичлари бепул электр энергияси билан таъминланади, уйдаги ҳар бир чироқ электр станция ишлаб чиқарадиган қайта тикланадиган энергия билан таъминланади. Қуёш панелларидан фойдаланиб олинаётган электр энергияси учун ҳеч қандай тўлов амалга оширилмайди. Қуёш панеллари - алюминий ёки пластик рамка билан йиғилган ва бир тўпламга бириктирилган кўп миқдорда фотоэлементлардан иборатдир. Ойнали қоплама Рамка Нурни қайтарувчи материал Қуёш элементлари Полимер плёнка 1.1-расм. Қуёш панелларини тузилиши [1] Бугунги кунда қуёш элементлари саонат даражасида асосан поликристалл ва монокристалл кремнийдан ясаламоқда. Кремнийдан ясалган қуёш элементлари бутун дунёда ишлаб чиқарилаётган қуёш элементларининг 90% дан ортиғини ташкил қилмоқда [1]. 1.2-расм 1.3-расм
1.4-расм Download 2.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling