1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Персонал билан ишлашнинг тезкор режаси


Download 0.77 Mb.
bet13/66
Sana16.11.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1781233
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66
Bog'liq
1 – мавзу корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили-fayllar.org

4.2. Персонал билан ишлашнинг тезкор режаси
Персонал билан ишлашнинг тезкор режасини ишлаб чиқиш учун маҳсус ишлаб чиқилган анкеталар ёрдамида қуйидаги ахборотни тўплаш зарур:

персоналнинг доимий таркиби тўғрисидаги маълумотлар (исми, отасининг исми, фамилияси, турар жойи, ёши, ишга кирган вақти ва ҳ.к.).


персоналнинг тузилиши тўғрисидаги маълумотлар (малакаси, жинси, ёши, миллати; ногиронларнинг салмоғи, ишчилар, хизматчилар, малакали ишчилар ва шу кабиларнинг салмоғи);
кадрлар қўнимсизлиги;
бекор туриб қолишлар, касаллик натижасида вақтнинг бекор сарф бўлиши;
иш кунининг давом этиши ҳақидаги маълумотлар (тўлиқ ёки қисман банд бўлганлар, бир сменада, бир неча сменада ёхуд тунги сменада ишловчилар; меҳнат таътилларининг қанча давом этиши;
ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи (унинг тузилиши, қўшимча иш ҳақи, устамалар, тариф бўйича ва тарифдан ташқари тўловлар);
давлат ва ҳуқуқий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий характердаги хизматлар ҳақида маълумотлар (қонунларга, тариф номаларига мувофиқ, ихтиёрий равишда ижтимоий эҳтиёжларга ажратиладиган харажатлар).
Анкеталарни шундай тузиш керакки, токи улар ишлаб чиқариш мақсадлари билан бир қаторда кадрларни режалаштиришга ҳам хизмат қилсин. Персонал ҳақидаги маълумотларни тартибга солиш мумкин.
Персонал тўғрисидаги ахборот барча тезкор маълумотлар, шунингдек кадрларни режалаштириш учун уларга ишлов бериш жараёнлари мажмуидан иборатдир.
Персонал тўғрисидаги ахборот қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
оддийлик - бунинг маъноси шуки, ахборот мазкур аниқ холатда қанча хажмда маълумот зарур бўлса, шунча маълумотни ўз ичига олиши даркор;
кўргазмалилик - маълумотлар шундай тақдим этилиши керакки, бунда энг асосий нарсаларни тез аниқлаш, кўп сўзлиликка барҳам берилсин. Бунинг учун жадваллар, графиклар, рангли безатилган материалдан фойдаланиш зарур;
бир хиллик - маълумотлар ноаниқ бўлмаслиги, уларни талқин қилишда материалнинг семантик, синтактик ва мантиқий жиҳатдан бир хил бўлишини кузатиб бориш зарур;

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling