ТАЯНЧ ИБОРАЛАРИ
Кадрларни режалаштиришнинг моҳияти, мақсади, вазифалари; кадрларни ташкилот ва персонал манфаати нуқтаи назаридан режалаштириш, режалаштиришнинг асосий талаблари; тезкор режалашда ахборотлар туплаш, персонал тўғрисидаги маълумотлар; персонални жалб этиш манбалари; персонал билан ишлашдаги асосий муаммолари; меҳнатга кўникишнинг ички йўналиши; кадрларни бошқаришдаги талаблар.
5-МАВЗУ: КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРДАГИ ХИЗМАТ МАРТАБАСИНИ БОШҚАРИШ
5.1. Мартаба тушунчаси ва босқичлари
Мартаба (мавқе) - бу персоналнинг ўз меҳнат истиқболи тўғрисидаги субъектив равишда англаб етилган фикр-мулоҳазалари, ўзини ўзи намоён қилиш ва меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш борасидаги кутилган йўлларидир. Бу хизмат пиллапоясидан тадрижий равишда илгарилаб бориш, ходим кўникмалари, қобилиятлари, малака имкониятлари ва фаолияти билан боғлиқ бўлган иш ҳақи миқдорларининг ўзгаришидан иборат.
Кишининг ишдан ташқари ҳаёти мартабага маълум даражада таъсир қилади, бу мартабанинг маълум қисми ҳисобланади. Бу - бир вақтлар танланган фаолият йўлидан олға томон илгарилаб боришдир. Масалан, катта ваколатларга, тағин хам юқорироқ мақомга, нуфузга, хокимиятга, кўп миқдордаги пулга эга бўлишдир. Уй бекаларининг, оналарнинг, ўқувчилар ва шу кабиларнинг мартабаси (мавқеи) тўғрисида ҳам гапириш мумкин. Мартаба тушунчаси ташкилий поғона бўйлаб узлуксиз ва доимий равишда юқорига ҳаракат қилиб боришни англатмайди.
Бошқача қилиб айтганда, мартаба - бу инсоннинг меҳнат қилиш билан боғлиқ ҳаёти мобайнидаги иш тажрибаси ва фаолияти билан боғлиқ алоҳида англаб етилган мавқеи ва ҳулқ-авторидир.
Мартабанинг икки тури бўлади: касб мартабаси ва ташкилот ичидаги мартаба.
Касб мартабаси шу нарса билан ажралиб турадики, муайян бир ходим ўзининг касбий фаолияти жараёнида ривожланишнинг турли-туман босқичларидан ўтади: таълим олиш, ишга кириш, касб-ҳунар соҳасида ўсиш, ўзига хос касбий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш, пенсияга чиқиш. Ходим бу босқичларни изчиллик билан турли ташкилотларда ишлаш билан ўтказган бўлиши мумкин.
Касб мартабаси билан бир қаторда ташкилот ичидаги мартабани ажратиб кўрсатиш мумкин. У ходимнинг бир ташкилот доирасида ривожланиш босқичларининг изчиллик билан алмашиниб боришини қамраб олади.
Ташкилот ичидаги мартаба учта асосий йўналишда амалга оширилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |